Жараён      Бош саҳифа

Халқ Муаллифлигида тайёрланаётган конституция

Ўзбекистон Экологик партиясининг энг муҳим таклифлари Конституциявий қонун лойиҳасида акс этган

Халқ  Муаллифлигида  тайёрланаётган конституция

Экология ва атроф муҳит мусаффолиги, ресурслардан самарали фойдаланиш, қайта тикланувчи энергия, энергия ва ресурс тежовчи технологиялар, яшил иқтисодиёт каби мавзулар бутун дунёда жуда долзарблик касб этиб бораётганининг гувоҳи бўлмоқдамиз.

Бугунги глобал дунёда экологик инқироз, пандемия каби муаммоларни ҳеч қайси давлат ўзича ҳал эта олмаслиги ҳақиқатдир. Бу каби масалалар давлатлараро, минтақалараро миқёсда ҳал этилиши керак.

Яқиндагина Ўзбекистон мезбонлик қилган ШҲТ давлатлари раҳбарларининг Самарқанд саммитида ҳам айнан мазкур масалага алоҳида эътибор берилди. Айниқса, Президент Шавкат Мирзиёев томонидан озиқ-овқат хавфсизлиги масалалари ҳамда экология муаммоларини биргаликда, минтақалараро елкама-елка туриб бартараф этиш бўйича билдирилган таклифларни барча ҳамкор давлатлар раҳбарлари қатори дунё жамоатчилиги ҳам олқишламоқда.

Мамлакатимизда конституциявий қонун лойиҳасини халқимиз билан биргаликда кенг муҳокама этилаётган жараёнларда ҳам биз гувоҳи бўлмоқдамизки, аҳолимиз айнан экология ва атроф муҳит мусаффолигини сақлаш, барқарорлаштириш кабиларга қаратилган нормаларга жуда катта қизиқиш билдиришмоқда.

Чунки бугунги кунда инсоннинг қулай атроф муҳитга эга бўлиш, экологик хавфсизликни таъминлаш, табиат ресурсларидан оқилона фойдаланиш, уларни ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза қилиш, экологик ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларга қарши курашиш, одамларнинг саломатлиги ва иқтисодий турмуш тарзини янада яхшилаш ҳамда аҳоли ўртасида экологик ҳуқуқий таълим-тарбияни замонавий андозалар асосида ташкил этиш муҳим аҳамият касб этиб, бутун дунёда долзарб вазифага айланган.

Таъкидлаш жоизки, Бош қомусимизда экологик масалалар етарли даражада тартибга солинмаган. Давлатнинг атроф муҳитни яхшилаш, тиклаш ва ҳимоя қилиш, экологик мувозанатни сақлаш бўйича мажбуриятлари конституциявий жиҳатдан белгиланмаган.

Ўтган давр мобайнида жамиятимизнинг сиёсий, иқтисодий-ижтимоий ва маданий ҳаётида туб ўзгаришлар бўлди. Бу эса Бош қомусимизда «Янги Ўзбекис­тон – ижтимоий давлат» тамойилларини мустаҳкамлаш, турли ислоҳотлар жараёнида инсон манфаатлари бош мезон бўлишини таъминлаш, хусусий мулк дахлсизлигини, ерга эгалик қилиш, инсоннинг қулай атроф муҳитга эга бўлиш ҳуқуқини, фуқаролик жамияти инс­титутларининг ўрнини конституциявий даражага кўтариш, давлат ҳокимияти асосларини такомиллаштириш долзарблигини кўрсатди.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларда Ўзбекистон Экологик партияси вакиллари, унинг Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари, ҳудудий партия ташкилотлари ҳамда партияни маҳаллий кенгаш депутатлари фаол иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Экологик партияси Марказий кенгашида ҳамда ҳудудий партия ташкилотларида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифларни шакллантириш, тарғибот ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича штаб ташкил қилинди.

Ундан ташқари Конституциявий қонун лойиҳасининг муҳокамаси ва унинг мазмун моҳиятини аҳолига етказиш бўйича Ўзбекистон Экологик партияси Марказий кенгашида ҳамда ҳудудий партия ташкилоти кенгашларида тарғибот гуруҳлари тузилди. Экспертлар учун ўқиш ташкил этилиб, методик қўлланма, намунавий тақдимотлар, маъруза тезислари ва зарур маълумотлар тайёрланди ҳамда ишчи гуруҳларга етказилди.

Партия томонидан «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасининг муҳокамаси ва унинг мазмун моҳиятини аҳолига етказиш бўйича тадбирлар режасига мувофиқ халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари депутатлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари, фермер хўжаликлари, тадбиркорлик субъектлари, ижтимоий соҳа муассасаларида аҳоли, нуронийлар, хотин-қизлар, ёшлар жамоатчилиги, тадбиркорлар, фермерлар ҳамда бошқа меҳнат жамоалари иштирокида 3 минг 500 дан зиёд турли тадбирлар ўтказилиб, унда қарийб юз минг нафар аҳоли қамраб олинди. Ёшлар, хотин-қизлар, нуронийлар, маҳалла оқсоқоллари, шунингдек, Экопартия тарафдорлари мазкур тадбирларда фаол иштирок этишди.

Тарғибот давомида жойлардаги бош­ланғич партия ташкилотларида 366 та учрашув, аҳоли ўртасида 1300 дан зиёд давра суҳбатлари, меҳнат жамоаларида 870 та семинарлар, маҳалла фуқаролари йиғинларида аҳоли билан мингдан зиёд очиқ мулоқот тадбирлари ўтказилди.

Тарғибот доирасида Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган Халқ депутатлари вилоят, туман (шаҳар) Кенгаши депутатларидан 546 нафари фаол иштирок этди. Депутатларнинг сайловчилар билан учрашувлари ҳам асосан конституциявий ислоҳотлар мазмун-моҳиятига, киритилаётган қўшимчаларда экологик масалаларнинг акс этишига бағишлан­япти.

Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси кенг жамоатчиликнинг, бутун халқимизнинг мамлакатда бўлаётган янгиланиш ва ўзгариш­ларга бефарқ эмаслигини, фуқаролар ислоҳотларнинг фаол иштирокчиси бўлишга интилаётганини ва конституциявий ислоҳотларни ҳар томонлама, якдиллик билан қўллаб-қувватлаётганини кўрсатмоқда.

Кенг жамоатчилик томонидан Ўзбекис­тон Экологик партияси Марказий кенгаши, ҳудудий партия ташкилотлари ва депутатлар томонидан жойларда ташкил этилган тадбирларда ва партиянинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали Конституциявий қонун лойиҳаси юзасидан ҳозиргача 7 минг 300 дан ортиқ таклифлар келиб тушди.

Шундан партияда фуқароларнинг бевосита қабули орқали келиб тушган таклифлар сони 122 тани, ишонч телефони орқали 141 тани, электрон почта орқали 98 тани, партиянинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали 100 дан зиёдни ташкил этади.

Мазмун-моҳиятига кўра, берилган таклифларнинг аксарияти хусусий мулк дахлсизлигини ҳамда экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилишни янада кучайтириш, фуқаролик жамияти институтларининг ўрни ва мақомини конституциявий жиҳатдан мустаҳкамлаш, оила институтини ривожлантириш, қадриятларимизни келгуси авлодларга етказиш, миллатлараро тотувликни янада қарор топтириш, ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини тўла таъминлаш, инсон ҳуқуқлари ҳимоясини кучайтириш, мактабгача таълим, мактаб, олий таълим ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш каби масалаларни конституциявий даражада мустаҳкамлаб қўйиш билан боғлиқ. Фуқароларимиз томонидан

Конституциявий қонун лойиҳасига берилган мазкур таклифларнинг аксарияти қонун лойиҳасида назарда тутилгани бугун жамиятимиз томонидан Конституцияга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар қўллаб-қувватланаётганидан дарак беради.

Таклифлар таҳлилига кўра, Ўзбекис­тон Экологик партиясининг 300 дан ортиқ фаоллари ҳамда Марказий кенгаш аъзолари томонидан қонун лойиҳаси муҳокамаси Конституциянинг тегишли моддасида ҳукуматнинг атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ваколатларини кенгайтиришга оид берилган фикрлари ва таклифлари инобатга олиниб, қонун лойиҳасини такомиллаштириш жараёнида инобатга олиниши кутилмоқда.

Шунингдек, партия томонидан ўтказилган муҳокамалар жараёнида узлуксиз таълим тизими, унинг шакллари, нодав­лат таълимни ривожлантиришнинг давлат томонидан таъминланиши билан боғлиқ Конституциямизнинг 41-моддасига партия фаол аъзолари томонидан берилган таклифлар Конс­титуциявий қонун лойиҳасида акс эттирилиши назарда тутилмоқда.

Мухтасар айтганда, Ўзбекистон Респуб­ликаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича Конституциявий қонун лойиҳаси халқимиз, жамоатчилигимиз иштирокида кенг муҳокама қилиниши Бош қомусимизнинг пишиқ-пухта, янада халқчил, том маънода элимиз хоҳиш-­иродасини ифода этувчи чинакам халқ Конституциясига айланишига хизмат қилади.

Абдушукур ҲАМЗАЕВ,

Ўзбекистон Экологик партияси Марказий кенгаши раиси ўринбосари




Ўхшаш мақолалар

Илдизлар  омон  бўлса...

Илдизлар омон бўлса...

🕔14:40, 12.03.2026 ✔51

Инсон ҳаётидаги бирламчи восита сувдир. Унга инсонларнинг ҳар кун эҳтиёжи тушади. Кўл ҳам инсонларга беминнат хизмат қилади. Сув ҳар қандай нотоза нарсани тозалай олади, ҳар қандай кирни ювиб кеткиза олади. Инсонларнинг ҳам пок ва озода бўлишини таъминлаб беради. Сув инсоннинг танасини покласа, илм инсоннинг қалбини ҳар қандай чиркиндилардан тозалаб, уни поклашга хизмат қилади.

Батафсил
Табиат ва инсон муносабатларининг  Теран ифодаси

Табиат ва инсон муносабатларининг Теран ифодаси

🕔14:58, 12.02.2026 ✔115

Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг «Бобурнома» асари ўзбек мумтоз адабиётининг ноёб дурдоналаридан бири бўлиб, унда тарих, адабиёт, география, этнография, атроф-муҳит ва инсон руҳияти бир-бири билан чамбарчас боғлиқ ҳолда акс этган. Асарнинг энг диққатга сазовор жиҳатларидан бири – табиат ва инсон муносабатларининг чуқур, самимий ва фалсафий талқини.

Батафсил
Олимларимиз  тўлиқ биопарчаланадиган  плёнка ишлаб чиқди

Олимларимиз тўлиқ биопарчаланадиган плёнка ишлаб чиқди

🕔14:55, 12.02.2026 ✔103

Ўзбекистон Фанлар академияси Ўсимлик моддалари кимёси институти олимлари маҳаллий ўсимликларнинг сувда эрувчи полисахаридлари асосида экологик тоза ва тўлиқ биопарчаланадиган плёнкалар олишнинг янги оптимал рецептурасини ишлаб чиқди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Илдизлар  омон  бўлса...

    Илдизлар омон бўлса...

    Инсон ҳаётидаги бирламчи восита сувдир. Унга инсонларнинг ҳар кун эҳтиёжи тушади. Кўл ҳам инсонларга беминнат хизмат қилади. Сув ҳар қандай нотоза нарсани тозалай олади, ҳар қандай кирни ювиб кеткиза олади. Инсонларнинг ҳам пок ва озода бўлишини таъминлаб беради. Сув инсоннинг танасини покласа, илм инсоннинг қалбини ҳар қандай чиркиндилардан тозалаб, уни поклашга хизмат қилади.

    ✔ 51    🕔 14:40, 12.03.2026
  • Табиат ва инсон муносабатларининг  Теран ифодаси

    Табиат ва инсон муносабатларининг Теран ифодаси

    Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг «Бобурнома» асари ўзбек мумтоз адабиётининг ноёб дурдоналаридан бири бўлиб, унда тарих, адабиёт, география, этнография, атроф-муҳит ва инсон руҳияти бир-бири билан чамбарчас боғлиқ ҳолда акс этган. Асарнинг энг диққатга сазовор жиҳатларидан бири – табиат ва инсон муносабатларининг чуқур, самимий ва фалсафий талқини.

    ✔ 115    🕔 14:58, 12.02.2026
  • Олимларимиз  тўлиқ биопарчаланадиган  плёнка ишлаб чиқди

    Олимларимиз тўлиқ биопарчаланадиган плёнка ишлаб чиқди

    Ўзбекистон Фанлар академияси Ўсимлик моддалари кимёси институти олимлари маҳаллий ўсимликларнинг сувда эрувчи полисахаридлари асосида экологик тоза ва тўлиқ биопарчаланадиган плёнкалар олишнинг янги оптимал рецептурасини ишлаб чиқди.

    ✔ 103    🕔 14:55, 12.02.2026
  • Сунъий интеллект  Бизни «руҳиятсиз олам»  Сари тортмаяптими?!

    Сунъий интеллект Бизни «руҳиятсиз олам» Сари тортмаяптими?!

    Газетанинг ўтган сонида «Фаровонлик тафаккурни туман билан қопламасин» сарлавҳали таҳлилий мақолани катта қизиқиш билан ўқиб чиқдим. Ҳаётимиздаги қанча-қанча нарсани исроф қилаётганимизга, тафаккуримиздаги камчилик­ларга ойна тутилибди мақолада.

    ✔ 93    🕔 14:51, 12.02.2026
  • Байрам  кунлари  мамлакатимиз  бўйлаб «Долзарб  20 кунлик» тозалик  тадбирлари ўтказилади

    Байрам кунлари мамлакатимиз бўйлаб «Долзарб 20 кунлик» тозалик тадбирлари ўтказилади

    Унга кўра, Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлигида республика ишчи штаби ташкил этилиб, тадбир давомида санитар тозалаш корхоналари томонидан барча ҳудудлар қаттиқ маиший чиқиндилардан тозаланади.

    ✔ 190    🕔 09:33, 19.12.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар