Мустаҳкам оила      Бош саҳифа

Оилалар қанчалик бахтли? Буни аниқлашнинг индикатори ишлаб чиқилмоқда

Мамлакатимизда сўнгги йилларда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, оила институтини ҳар томонлама мустаҳкамлаш бўйича салмоқли ишлар олиб борилмоқда.

Оилалар қанчалик бахтли?  Буни аниқлашнинг индикатори  ишлаб чиқилмоқда

Бу борадаги давлат сиёсатини самарали амалга ошириш мақсадида энг қуйи бўғин – маҳалла ва хонадонгача кириб борадиган вертикал тизим яратилганини алоҳида таъкидлаш лозим.

Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш мақсадида 2022 йилнинг март ойида Ўзбекистон Республикаси Президентининг иккита фармони ва битта қарори қабул қилинди. Мазкур ҳужжатлар жамиятда ва оилаларда соғлом, барқарор ижтимоий-маънавий муҳит ҳамда тинчлик, тотувлик ва осойишталикни таъминлашнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини самарали жорий этишни янги босқичга олиб чиқди. Жумладан, «2022-2026 йилларда хотин-қизларнинг мамлакат иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётининг барча жабҳаларида фаоллигини ошириш» бўйича Миллий дастур қабул қилинди.

Миллий дастурнинг 85-бандида жамият ривож­ланишининг замонавий хусусиятларини инобатга олиб, Оила кодексини такомиллаштириш бўйича вазифалар назарда тутилган. «Ўзбекистон Респуб­ликасининг Оила кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда БМТнинг «Никоҳ тузиш ва тан олиш тўғрисида»ги Гаага Конвенцияси (1978 йил 14 мартда), шунингдек, АҚШ, Хитой, Россия, Япония, Буюк Британия, Германия, Швейцария, Туркия сингари

20 га яқин давлатларининг фуқаролик ва оила қонунчилиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиё­тидаги муаммолар, статистик маълумотлар ўрганилди ва таҳлил қилинди.

Ишлаб чиқилган таклифларнинг мазмун-моҳия­ти оилани мустаҳкамлаш, фарзандларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатлар, шу жумладан, ёш шажара бўйича яқин қариндошлар ўртасида никоҳ тузишнинг олдини олишга оид нормаларни киритиш масалаларидан иборат.

Қолаверса, Миллий дастурнинг 89-бандида «Оилаларнинг бахтлилик даражасини аниқлаш орқали улар билан якка тартибда ишлаш, низоли вазиятларни эрта аниқлаш ҳамда якка тартибли ёндашувни тизимли йўлга қўйиш мақсадида халқаро бахтлилик индикаторларини ўрганиш ҳамда оилаларнинг бахтлилик индикаторини ишлаб чиқиш» мақсадида институт томонидан ишчи гуруҳ таркиби шакллантирилди. Бунда халқаро бахтлилик индикаторлари ҳамда Буюк Британия, Франция, Хитой, Бутан Қироллиги, Индонезия, Малайзияда жорий қилинган индекслар таҳлил қилинди. Таҳлил ва ўрганишлар натижасида оилаларнинг бахтлилик индикаторлари аниқланди. Бунда ўзбек миллатининг характери ва турмуш даражасидан келиб чиқиб субъектив ва объектив бахт кўрсаткичлари инобатга олинди.




Ўхшаш мақолалар

Аёл –  миллат бунёдкори

Аёл – миллат бунёдкори

🕔15:33, 06.03.2026 ✔188

Бобомиз Амир Темур айтганидек, юртнинг қудрати қурилган биноларда акс этса, юртда маънавий қудрат, маданий юксаклик аёлга бўлган муносабат билан белгиланади. Аслида аёлни қадрлаш биз учун бобомерос туйғу. Бу мерос биз учун юз йиллик, минг йиллик эмас, балки жуда қадимданоқ халқнинг онгу-шуурига сингиб келаётган юксак қадрият ҳисобланади.

Батафсил
Экологик маданият – ОИЛА, МАКТАБ ва МАҲАЛЛА интеграциясига боғлиқ

Экологик маданият – ОИЛА, МАКТАБ ва МАҲАЛЛА интеграциясига боғлиқ

🕔17:05, 08.01.2026 ✔348

Оила, мактаб ва маҳалла ҳамкорлигида инновацион экотизим яратиш, яъни барча тарбия ва таълим муассасаларини бир платформада уйғунлаштириб, замонавий технологиялар воситасида экологик тарбия­ни олиб бориш зарур.

Батафсил
Фақат оила эмас,  ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

Фақат оила эмас, ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

🕔07:32, 04.08.2025 ✔644

Бугун Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар, глобаллашув, рақамлашув, урф-одат ва анъаналарнинг трансформацияси ҳамда ёшлар онгида шакл­ланаётган янги қадриятлар фонида оила институтининг мустаҳкамлиги масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Аёл –  миллат бунёдкори

    Аёл – миллат бунёдкори

    Бобомиз Амир Темур айтганидек, юртнинг қудрати қурилган биноларда акс этса, юртда маънавий қудрат, маданий юксаклик аёлга бўлган муносабат билан белгиланади. Аслида аёлни қадрлаш биз учун бобомерос туйғу. Бу мерос биз учун юз йиллик, минг йиллик эмас, балки жуда қадимданоқ халқнинг онгу-шуурига сингиб келаётган юксак қадрият ҳисобланади.

    ✔ 188    🕔 15:33, 06.03.2026
  • Экологик маданият – ОИЛА, МАКТАБ ва МАҲАЛЛА интеграциясига боғлиқ

    Экологик маданият – ОИЛА, МАКТАБ ва МАҲАЛЛА интеграциясига боғлиқ

    Оила, мактаб ва маҳалла ҳамкорлигида инновацион экотизим яратиш, яъни барча тарбия ва таълим муассасаларини бир платформада уйғунлаштириб, замонавий технологиялар воситасида экологик тарбия­ни олиб бориш зарур.

    ✔ 348    🕔 17:05, 08.01.2026
  • Фақат оила эмас,  ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

    Фақат оила эмас, ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

    Бугун Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар, глобаллашув, рақамлашув, урф-одат ва анъаналарнинг трансформацияси ҳамда ёшлар онгида шакл­ланаётган янги қадриятлар фонида оила институтининг мустаҳкамлиги масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.

    ✔ 644    🕔 07:32, 04.08.2025
  • Фаровонлик  нима?

    Фаровонлик нима?

    Унинг мезони эрталабки бадантарбия, кун бўйи саломат юриш, кам овқатланишга одатланиш, оила билан саёҳатга чиқиш, китоб мутолаа қилиш, кутубхонага бориш, дорихона-ю шифохонага мурожаат қилмаслик, тўй-маъракаларни камхарж ўтказиш кабилар билан ўлчанса ажабмас.

    ✔ 646    🕔 12:10, 15.05.2025
  • Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

    Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

    Зўравонликка учраганлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича ташкил этилган ишонч телефонига қилинган мурожаатлар сони ноябрь ойида октябрга нисбатан икки баробар ошгани қайд этилди.

    ✔ 729    🕔 15:59, 12.12.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар