Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Авжга Чиққан рекламалар, дорихоналардаги турнақатор навбатлар...

Тиббий маданиятимизни ошириш вақти келмадимикан?

Бугун-чи? Ҳалиям гиёҳлардан, халқимиз йиллар давомида фойдаланиб, шифо топиб келган усуллардан қанчалик фойдаланамиз? Телевизорни қўйишингиз билан дори-дармонлар рекламаси бош­ланади. Бундай рекламаларнинг кети узилай демайди. Дориларни шунақанги кўпиртириб таърифлашадики, ростдан ҳам битта дори минг хил дардга даъво эканлигига ишониб ҳам қолади киши.

Авжга  Чиққан рекламалар,  дорихоналардаги  турнақатор навбатлар...

Тўғрисиямда, чўкаётган одам хасга ҳам ёпишганидек, касал одам тузалиш учун ҳар нарсага тайёр бўлади. Камига казо-казо халқ ишончига кирган инсонлар ўша дорини ичиб тузалганини айтиб турган бўлса...

Телевидение, радиодаги дори рекламаларинику қўятуринг, телефонингиздан бирон бир сайтга кирмоқчи бўлсангиз ҳам алламбало дориларнинг рекламаси лип этиб чиқиб келаверади. Бу дориларнинг рекламаси миямизга ўрнашиб қолганидан бирон жойимиз безовта қилганида табиий гиёҳлар қолиб шулардан фойдаланишга шошамиз. Ичган доримиздан шифо топсак майлику-я, аммо касалимизга даво бўлиш ўрнига ножўя таъсир қилиб, бошқа касалликларни келтириб чиқармаслигига ким кафолат беради? Афсуски, ҳеч ким!

Ваҳоланки бугунги кунда урҳо-ур реклама қилинаётган бир нечта дориларнинг инсон саломатлигига ножўя таъсир қилиши мумкинлиги шифокорлар томонидан бот-бот такрорланади ҳам.

Айниқса, дориларни исталган жойга етказиб бериш хизмати борлиги айтилгандан сўнг олишни хоҳламайроқ турган одам ҳам «Осон экан-ку», дея дарров буюртма беради.

Радио, телевидениеда «олий тоифали шифокор, нақ Германияда ўқиб, малака ошириб қайтган» фалончи пистончиевичлар, кўзга кўринган актёр ва актрисаларнинг алламбало дориларни «мен фалон доридан олдим ва барча дардларимга шифо топдим» дея реклама қилганидан кейин шу дориларга бўлган қизиқишингиз ортмай қолмайди.

Узунқулоқ гапларга қараганда баъзи шифокорлар беморларига дори ишлаб чиқарадиган компаниялар билан келишиб рецепт ёзар экан. Эвазига эса сотган дорисининг ярим нархини олар эмиш. Чиндан ҳам баъзи шифокорларга ишингиз тушиб қолса, ёзиб бераётган дориларини шунақанги мақтайдики, у дори айнан мен учун экан, дея аниқ ишониб қоласиз. Камига ёзиб берган дориларини қайси дорихонадан олишингизни ҳам тайинлашади.

Тунов куни дўстим билан айланишга чиққанимда эътибор берсам ҳар қадамда дорихона деган ёзувга кўзингиз тушар экан. Экологик маданиятимизнику гапиравериб чарчаяпмиз, аммо ўйлаб қарасам тиббий маданиятимиз ҳам ҳаминқадар экан дея ўйлаб қолдим. Дорихоналардаги турнақатор навбатларни-ку гапирмай қўя қолайлик. Гўёки бутун халқимиз бемордек таассурот уйғотади.

Нега одамлар оддий шамоллашни ҳам табиий йўл билан даволамасдан фақат номи машҳур бўлган дорилардан фойдаланишга бунчалик ружу қўйишмоқда? Энг ачинарлиси ота-оналар ҳали бир ёшга ҳам тўлмаган фарзандларига кучли кимёвий дориларни ва антибиотикларни беришади. Мутахассисларнинг таъкидлашича дори-дармонлар касаллик симптомларини йўқотишда вақтинча фойда бериши мумкин, аммо кейинчалик зарари албатта сезилади.

Шамоллаш, грипп мавсуми яқинлашар экан, дорихоналарнинг ҳам бозори авжга чиқади. Аммо халқона услублардан, табиий, соғлом овқатларни истеъмол қилиш орқали инсон ўз саломатлигини сақлаши, иммунитетини кўтариши мумкин. Азизлар, дори воситаларини сотиб олишда ва истеъмол қилишда ниҳоятда эътиборли бўлинг. Ҳар қандай рекламаларга учиб, саломатлигингизни хавф остига қўйманг. Зеро, соғлик бу инсоннинг энг қимматли бойликларидан бири, уни оддий бир кичик эътиборсизлик эвазига бой бериб қўйманг.

 

Мансурбек ЖАББОРОВ,

«Оила ва табиат» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Хатарли  «рекорд»лар  ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

🕔15:50, 21.05.2026 ✔89

Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.

Батафсил
Интернет табиатга қанчалик  зарар  етказади?

Интернет табиатга қанчалик зарар етказади?

🕔15:40, 15.05.2026 ✔160

Биз экология деганда, одатда, кўз билан кўриш мумкин бўлган манзараларни – мўрилардан чиқаётган қора тутунни, дарёларга оқизилаётган кимёвий оқаваларни ёки йўл четида сочилиб ётган плас­тик идишларни тасаввур қиламиз. Аммо бугунги кунда инсоният янги, «кўринмас», лекин хавфи тобора ортиб бораётган глобал экологик таҳдид билан юзма-юз турибди. Бу – рақамли чиқиндилар.

Батафсил
Ёшлар  кунида муҳим  ташаббуслар илгари сурилди

Ёшлар кунида муҳим ташаббуслар илгари сурилди

🕔09:12, 08.05.2026 ✔238

Ёшлар куни муносабати билан партия Марказий кенгашида ташкил этилган очиқ мулоқот ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очди. Унда олий таълим муассасалари талабалари, ёш сиёсатчилар ва стартап ғоялари муаллифлари иштирок этиб, ўз таклиф ва ташаббуслари билан фаол қатнашдилар.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Хатарли  «рекорд»лар  ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

    Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

    Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.

    ✔ 89    🕔 15:50, 21.05.2026
  • Интернет табиатга қанчалик  зарар  етказади?

    Интернет табиатга қанчалик зарар етказади?

    Биз экология деганда, одатда, кўз билан кўриш мумкин бўлган манзараларни – мўрилардан чиқаётган қора тутунни, дарёларга оқизилаётган кимёвий оқаваларни ёки йўл четида сочилиб ётган плас­тик идишларни тасаввур қиламиз. Аммо бугунги кунда инсоният янги, «кўринмас», лекин хавфи тобора ортиб бораётган глобал экологик таҳдид билан юзма-юз турибди. Бу – рақамли чиқиндилар.

    ✔ 160    🕔 15:40, 15.05.2026
  • Ёшлар  кунида муҳим  ташаббуслар илгари сурилди

    Ёшлар кунида муҳим ташаббуслар илгари сурилди

    Ёшлар куни муносабати билан партия Марказий кенгашида ташкил этилган очиқ мулоқот ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очди. Унда олий таълим муассасалари талабалари, ёш сиёсатчилар ва стартап ғоялари муаллифлари иштирок этиб, ўз таклиф ва ташаббуслари билан фаол қатнашдилар.

    ✔ 238    🕔 09:12, 08.05.2026
  • Ноёб доривор ўсимлик  Япония технологияси асосида  етиштирилади ва қайта ишланади

    Ноёб доривор ўсимлик Япония технологияси асосида етиштирилади ва қайта ишланади

    Ширинмия (Glycyrrhiza) – жаҳон фармацевтика, озиқ-овқат ва косметология саноатида энг кўп талаб қилинадиган ноёб доривор ўсимликлардан бири ҳисобланади. Уни маданий плантацияларда етиштириш бир қатор муҳим иқтисодий ва экологик афзалликларга эга.

    ✔ 232    🕔 09:05, 08.05.2026
  • Минтақамиз ва бутун инсоният ҳаётига дахлдор бўлган экологик муаммолар ечими сари  жиддий  қадам

    Минтақамиз ва бутун инсоният ҳаётига дахлдор бўлган экологик муаммолар ечими сари жиддий қадам

    Ўзбекистон экологик ислоҳотларни амалга ошириш борасида кейинги йилларда йирик жараёнларнинг ташаббускори бўлиб келмоқда. Астана шаҳрида бўлиб ўтган экологик саммит ташаббусларни минтақавий тарзда кенг тадбиқ қилиш ҳамда муаммоларга биргаликда ечим топиш масаласида катта қадам бўлди.

    ✔ 317    🕔 16:50, 30.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар