Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик
Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.
БатафсилБу мавзуни қандай ёзишни доим ўйлайман. Аммо ҳар сафар дилим оғриб, ёзолмайман... Гапни нимадан бошлашни билмайман.
Тошкентга янги кўчиб келган йилларимиз... Бу яшил шаҳарда яшашдан жуда хурсанд бўлгандик. Хоразмдан келганлар мени тушунади.
«Жанггоҳ» маҳалласининг серсоя, қуёш нури тушмайдиган ҳудудидад уй олдик. Кўчамизда ўриклар тагига тўкилиб, худди инсон оёғи етмаган боғдек, хазонлар бир қаричгача кўтарилиб зах бўлиб турарди. Кўчага чиқиб ўриндиқда ўтиришнинг гашти бошқача эди.
Қизларим билан Абдулла Қодирий кўчасидаги хиёбонга айланишга чиқардик. У ерда ҳам ерга қуёш нури тушмас, баланд дарахтлар зич жойлашганди.
Мана, орадан 15 йил ўтди. Кўчамиздаги чинорлар ва ўрикларни қўшнилар кесиб, ўрнига арча экишди. Умуман сояси йўқ дарахт. Барги тўкилмайди, кўчамиз топ-тоза, лекин аввалги файз йўқдек.
Ўша пайтдаги ўрмондай хиёбондан ора-ора чўнқайган эгри-букри дарахтлар қолган.
Халқ тилида «Ганга» деб аталадиган катта чорраҳада кўприк қурилганидан хурсанд бўлгандик. Аммо шу кўприк эвазига қайинзор, сердарахт хиёбонни бой бериб қўйдик. Бу ерда қайинлар (берёза) ўсарди. Ҳозир битта ҳам қолмаган. Буни катта бўлиб қолган қизларим «Ойи, аллеядаги аввалги «кўзли» дарахтлар қаерга кетди?» дейишганида сезиб қолдим.
Дарҳақиқат, ўша қайинлар қолмабди. Булар қадди тик, танаси оқ, кўзга ўхшаган доғлари бор чиройли дарахтлар эди...
Ўша кўприк қурилаётган кунлари эрталаб ишга кетаётганимда кеча турган дарахт эрталаб йўқ бўлиб қолганини кўрардим. Кечаси одамлар ухлаганда кесиб олишарди, дарахт қотиллари. Эгрилари, қуртлаганлари қолиб, соғлом, тўғри ўсганларини кесишарди. Қурилишга тайёргина хомашё-да!
Мана шу тариқа хиёбонимиз бугунги кўринишига келди. Тўғри, бу ерга янги ниҳоллар ҳам экилди. Аммо барибир аввалги аллеямизга ўхшамади. У бизга қадрдон, «кўзли» дарахтлари бор, ўрмоннинг ҳиди келиб турадиган оромбахш жой эди...
Манзура БАХТИЁР
Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.
БатафсилБиз экология деганда, одатда, кўз билан кўриш мумкин бўлган манзараларни – мўрилардан чиқаётган қора тутунни, дарёларга оқизилаётган кимёвий оқаваларни ёки йўл четида сочилиб ётган пластик идишларни тасаввур қиламиз. Аммо бугунги кунда инсоният янги, «кўринмас», лекин хавфи тобора ортиб бораётган глобал экологик таҳдид билан юзма-юз турибди. Бу – рақамли чиқиндилар.
БатафсилЁшлар куни муносабати билан партия Марказий кенгашида ташкил этилган очиқ мулоқот ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очди. Унда олий таълим муассасалари талабалари, ёш сиёсатчилар ва стартап ғоялари муаллифлари иштирок этиб, ўз таклиф ва ташаббуслари билан фаол қатнашдилар.
Батафсил