Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик
Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.
БатафсилКонституциявий қонун лойиҳаси айни шу асос билан такомиллашмоқда
Асосий қонунимиз Конституция – ижтимоий-сиёсий ҳаётимизнинг ҳуқуқий асоси бўлиб, у озод ва суверен давлатнинг ҳуқуқий асосини яратиш билан бирга, жамиятимизнинг ҳуқуқий тараққиётида янги даврни бошлаб берди. Ўтган даврда Конституциямизга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар аҳоли фаровонлигини янада оширишда, давлат ва жамиятнинг ҳар томонлама ривожланишида ва ҳаётнинг барча соҳаларини либераллаштиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.
Халқимиз билан бамаслаҳат ишлаб чиқилган келгуси беш йилликнинг бош муҳим ҳужжати – Тараққиёт стратегиясида белгиланган халқпарвар давлатни барпо этиш, инсон ҳуқуқ ва манфаатлари, қадр-қимматини янада самарали таъминлаш каби мақсадлар мамлакатимиздаги туб ислоҳотларга мос янги конституциявий-ҳуқуқий маконни яратиш заруратини юзага келтирди.
Шундан келиб чиқиб, Конституциявий ислоҳотларни ўтказиш билан боғлиқ ишларнинг самарали ва пухта амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифларни шакллантириш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича Конституциявий комиссия тузилди ва мамлакатда амалга оширилаётган сиёсий жараёнда ҳар бир фуқаронинг ўз фикр-мулоҳазаларини, таклифларини билдириши учун барча қулайликлар яратиб берилди.
Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги «Адолат» СДП, ЎзХДП ҳамда Ўзбекистон Экологик партияси фракцияларининг қўшма йиғилиши ҳам конституциямизга келиб тушган таклифлар ва халқнинг бу борадаги фаол иштирокини таҳлил қилишга бағишланди.
Унда «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси якунлари асосида Конституциявий қонун лойиҳасини такомиллаштириш бўйича олиб борилаётган ишлар атрофлича кўриб чиқилди.
Таъкидланганидек, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар негизини ташкил этувчи «Инсон қадри учун» ғояси конституциямизнинг мазмунига чуқур сингдирилмоқда. Қонун лойиҳаси муҳокамаларида ёшлар, ўқитувчилар, тиббиёт ходимлари, тадбиркорлар, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари, сиёсий партиялар фаоллари, ватанимиз тақдирига бефарқ бўлмаган барча юртдошларимиз катта қизиқиш билан иштирок этиб, ўз таклифларини билдирди. Пировардида умумхалқ муҳокамаси доирасида 150 мингдан ортиқ таклифлар келиб тушди.
Бундан ташқари, сиёсий партиялар фракциялари аъзолари ўз тавсияларини Бош қомусимизда акс эттириш мақсадида Конституциявий қонун лойиҳаси юзасидан таклифларни қабул қиладиган ва умумлаштирадиган «Фракция – марказ – вилоят – туман» тартибида ишлайдиган тизим йўлга қўйилди. Мазкур тизим орқали фракцияларга тақдим этилган фикр ва таклифларни муҳокама қилиш ҳамда масъул қўмиталарга йўналтириш амалиёти жорий этилди.
Шунингдек, ушбу жараёнда фракция аъзолари жамоатчиликнинг кенг қатламлари вакиллари билан очиқ мулоқот тадбирлари ўтказиб, Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича таклиф-мулоҳазалар олишга алоҳида эътибор қаратди.
Хайрулло ҒАФФОРОВ,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раиси
– Табиатдаги глобал иқлим ўзгаришлари, Орол денгизининг қуриши билан боғлиқ вазиятнинг тобора кескин тус олаётгани, экологик хавфсизликни ғоят долзарб масалага айлангани сабабли экологик масалаларнинг Асосий қонунимизда ўз аксини топаётганини алоҳида таъкидлаш лозим. Бош қомусимизнинг экологик ҳуқуқларга тааллуқли
янги 401-моддасини ҳар ким қулай атроф муҳитга, унинг ҳолати тўғрисидаги аниқ ахборотга эга бўлиш ҳуқуқига эга, давлат барқарор ривожланиш принципига мувофиқ атроф-муҳитни яхшилаш, тиклаш ва муҳофаза қилиш, экологик мувозанатни сақлаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади
каби нормалар билан тўлдирилиши фуқароларимизнинг экологик ҳуқуқлари ҳамда инсонларнинг қулай атроф муҳитга бўлган ҳуқуқини таъминлаш имконини бериши билан бир қаторда мамлакатимизнинг экологик барқарорлиги ва хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилади. Шунингдек, 98-модда, яъни Вазирлар Маҳкамаси ваколати атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий бойликларни ва биологик хилма-хилликни сақлаш, иқлим ўзгаришига, эпидемияларга, пандемияларга қарши курашиш ҳамда уларнинг оқибатларини юмшатиш соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди нормаси билан тўлдирилиши билан она табиатимизни сақлаш ҳамда фуқароларнинг экологик ҳуқуқларини таъминлашда ҳукуматнинг мажбурияти конституциявий даражада мустаҳкамлаб қўйилмоқда.
Моҳира ХОДЖАЕВА,
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзоси:
– Мазкур қонун лойиҳаси муҳокамаси жараёнида эски тизимдан янги тизимга ўтишда қайси тамойилларга амал қилинади, бу ваколатлар қандай тақсимланади, бугун биз ўша омилларга тайёрмизми ва паст-баландларини аниқлаштирдикми, деган саволлар туғиляпти. Мана шу масала очиқ қоляпти. Шунинг учун ҳам ана шу саволларга жавобларни фракциялараро йиғилишда муҳокама қилмоқдамиз.
Фракциялар аъзолари Конституциявий ислоҳотлар юзасидан ўз нуқтаи назарини билдирар экан, халқимизнинг таклифлари асосида шакллантирилган конституциявий қонун лойиҳасида давлатнинг ишсизликни тугатиши, солиққа тортишнинг адолат принципларига мос бўлиши, давлатнинг зарур ҳолларда хориждаги фуқароларга ҳуқуқий ва бошқа ёрдам кўрсатиши, меҳнат ҳуқуқларини давлат томонидан ҳимоя қилиниши, аёллар ва эркаклар ҳуқуқларининг тенглиги, ёшлар масаласи давлат сиёсатининг энг устувор вазифаларидан бири бўлиши, одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилишини белгилаш ва бошқа шу каби таклифлар ўрин олганини алоҳида эътироф этишди. Қолаверса, экологик муаммоларни бартараф қилиш масалалари бўйича ҳам кўп таклифлар келиб тушгани халқимизнинг экологик маданияти анча ўсаётганидан дарак беради.
Тадбир якунида депутатлар Конституциявий комиссия ҳамда масъул қўмиталар томонидан амалга оширилган ишларни маъқуллашди. Конституциявий қонун лойиҳасини жамиятдаги бугунги реал воқеликка, шиддатли ислоҳотларимиз мантиғига мослаштиришга қаратилган таклифларни илгари суриб, ўзларининг позицияларини билдиришди.
Саида РУСТАМ қизи
Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.
БатафсилБиз экология деганда, одатда, кўз билан кўриш мумкин бўлган манзараларни – мўрилардан чиқаётган қора тутунни, дарёларга оқизилаётган кимёвий оқаваларни ёки йўл четида сочилиб ётган пластик идишларни тасаввур қиламиз. Аммо бугунги кунда инсоният янги, «кўринмас», лекин хавфи тобора ортиб бораётган глобал экологик таҳдид билан юзма-юз турибди. Бу – рақамли чиқиндилар.
БатафсилЁшлар куни муносабати билан партия Марказий кенгашида ташкил этилган очиқ мулоқот ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очди. Унда олий таълим муассасалари талабалари, ёш сиёсатчилар ва стартап ғоялари муаллифлари иштирок этиб, ўз таклиф ва ташаббуслари билан фаол қатнашдилар.
Батафсил