Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Дарахтларни кесаверсак, охири нима бўлади?

Яқин йиллар нари-берисида ўнлаб, ҳатто юзлаб дарахтларнинг кесиб ташланиши, нафақат атроф муҳит саломатлигига, балки ҳар фаслда юз берадиган меъёрий ҳарорат даражалари кескин ўзгаришига, кутилмаган иқлим ҳодисалари юз беришига сабаб бўлётгани бот-бот айтиляпти.

Дарахтларни  кесаверсак, охири нима бўлади?

Лекин ҳали-ҳамон қай бир ҳудуддаги яшиллик йўқ қилинганидан, кўп йиллик дарахтлар кесиб бўлинганидан кейингина хабар топяпмиз, дод-вой қиляпмиз, нари борса жаримага тортяпмиз. Бироқ масаланинг аянчи оқибатлари бўй кўрсатганда, ўша дарахт кесганлар, унга йўл қўйиб берган тегишли ҳокимлик­лар жимгина ўзларини четга олишяпти.

Мамлакатимиз ҳудуди, хусусан, пойтахтда 2022 йил октябрь ойида юз берган чанг бўрони ҳамда унинг ортидан Тошкент ҳавоси ифлосланиш даражаси бўйича дунёда биринчи ўринга чиққани маълум бўлган эди. Шу ўринда битта оғриқли савол туғилмоқда. Қандай қилиб мамлакатимиз иқлими, тўрт фасл тугал бўлган, жаннатмонанд дея таъриф бериладиган заминимиз бу қадар аянчли аҳволга келиб қолди? Муаммонинг асл илдизи қайси тупроқ қатлари остига яшириниб олган? Афсуски, бу каби саволларга ҳали-ҳанузгача ўринли жавоб топилгани йўқ. Илмий нуқтаи назар билан қаралганда, чанг бўронлари бутун дунё бўйлаб касалликларнинг тез суръатларда тарқалишини кучайтириши кўрсатилган. Ердаги вирус споралари майда заррачалар билан бўронлар томонидан атмосферага учиб кетиши оқибатида шаҳар ҳавосининг ифлосланиши юзага келади.

Ҳаддан ортиқ қопланган атрофдаги чанг заррачаларининг энг салбий таъсирларидан биттаси – астма билан оғриган одамларда симптомларнинг дарҳол кучайиши ва ўпка функциясининг ёмонлашиш ҳолати бўлиши билан биргаликда, узоқ вақт давомида ташиладиган чанг бўрони зарралари қон айланиш тизимига ҳам салбий таъсир қилади. Чанг пневмонияси кўп миқдордаги чангдан нафас олиш оқибатида вужудга келади.

Нафас олиш тизимининг чанг бўронида узоқ вақт давомида ишлаши, ва ҳимояланмаган таъсири ҳам силикоз касаллигини келтириб чиқариши мумкин. Силикоз бу даволаб бўлмайдиган касаллик бўлиб, ўпка саратонига айланиши эҳтимоли юқори.

Дарахтлар ва бошқа ўсимликлар ўсиб бориши натижасида атмосферадаги карбонат ангидридни ўзлаштиради. Бу эса углеродга айланади ва ўсимлик шохларида, баргларида, танасида, илдизларида ва охири бориб тупроқ вужудига сақланади ҳамда ўрмон ёнғинлари юз берганда эса, яъни дарахтлар ёндирилганда, юқорида биз айтиб ўтган тупроқда сақланган углерод атмосферага кўтарилиб, карбонат ангидрид сифатида тарқалади. Оқибат иқлимий ҳароратнинг бузилиши билан якунланади. Дарахтларнинг ҳаво ҳароратига боғлиқ бўлган асосий жиҳати ҳам мана шу жойга бориб тақалади.

Бизнес мақсадида бўладими ва ёки бошқа мақсадлар ортидан эргашиб кесиб ташланаётган дарахтларнинг сони ошиб борар экан, юртимиз иқлими яқин келажакда ўта оғир асоратлар қурбонига айланиши мумкинлиги ўйлаб кўрилмаяпти.

Мулоҳазаларимизга мисол тариқасида муҳим бир маълумотни келтириб ўтамиз. Ривожланган мамлакатларда ҳар битта дарахтни нобуд қилинишига аҳолининг қарашлари жуда кескин. Айнан, уларнинг наздига кўра, дарахт поясигача қуриб битганда ҳам, токи унинг ўз тани, маълум бир нуқтасига келиб ерга қулаб тушмас экан, уни буткул кесиб ташланишига ҳеч бир қонун ҳужжатлари, ҳеч бир инсоннинг қарашлари асло йўл қўймайди. Ер юзасига қулаган дарахт эса токи ўрмон узра чиринди бўлмагунча унга тегинилмайди. Катта шаҳарлар ҳудудларига келадиган бўлсак, осмон қадар чўзилган дарахтларга зарра зиён етказиш жиноят дея баҳоланади ва бу ҳолатга кескин жазо муқаррар. Шунинг учун биз ҳам дарахтларга, табиатга нисбатан қарашларимизни тубдан ўзгартиришимиз керак. Худди ривожланган мамлакатлардаги каби аввало жамоатчилик бирор дарахтнинг кесилишига тиш-тирноғи билан қарши туриши керак.

Мамлакатимизда 2008 йил 6 январдан бошлаб тинимсиз ёққан қор, ўша йилнинг февраль ойи охирларига қадар ерларимизни тарк этмаган эди. Ҳатто мактабларимиз ҳам ёпилган. Мана, кейинги ўн-ўн икки йил орасида бундай баракали қиш бўлмади. Ушбу фактлар шуни кўрсатадики, яқин йиллар оралиғида табиатга жиддий зарар етказаётганимиз, ўсимлик дунёсининг асоси бўлмиш дарахтларимизга шафқатсиз муносабатда бўлаётганимиз ҳам қишнинг яхши келмаслигига сабаб бўляпти. Назаримда, буни ҳеч ким инкор этмаса керак.

 

Фарангиз ЖАББОРОВА,

ЎзЖОКУ магистранти




Ўхшаш мақолалар

Хатарли  «рекорд»лар  ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

🕔15:50, 21.05.2026 ✔89

Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.

Батафсил
Интернет табиатга қанчалик  зарар  етказади?

Интернет табиатга қанчалик зарар етказади?

🕔15:40, 15.05.2026 ✔160

Биз экология деганда, одатда, кўз билан кўриш мумкин бўлган манзараларни – мўрилардан чиқаётган қора тутунни, дарёларга оқизилаётган кимёвий оқаваларни ёки йўл четида сочилиб ётган плас­тик идишларни тасаввур қиламиз. Аммо бугунги кунда инсоният янги, «кўринмас», лекин хавфи тобора ортиб бораётган глобал экологик таҳдид билан юзма-юз турибди. Бу – рақамли чиқиндилар.

Батафсил
Ёшлар  кунида муҳим  ташаббуслар илгари сурилди

Ёшлар кунида муҳим ташаббуслар илгари сурилди

🕔09:12, 08.05.2026 ✔238

Ёшлар куни муносабати билан партия Марказий кенгашида ташкил этилган очиқ мулоқот ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очди. Унда олий таълим муассасалари талабалари, ёш сиёсатчилар ва стартап ғоялари муаллифлари иштирок этиб, ўз таклиф ва ташаббуслари билан фаол қатнашдилар.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Хатарли  «рекорд»лар  ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

    Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

    Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.

    ✔ 89    🕔 15:50, 21.05.2026
  • Интернет табиатга қанчалик  зарар  етказади?

    Интернет табиатга қанчалик зарар етказади?

    Биз экология деганда, одатда, кўз билан кўриш мумкин бўлган манзараларни – мўрилардан чиқаётган қора тутунни, дарёларга оқизилаётган кимёвий оқаваларни ёки йўл четида сочилиб ётган плас­тик идишларни тасаввур қиламиз. Аммо бугунги кунда инсоният янги, «кўринмас», лекин хавфи тобора ортиб бораётган глобал экологик таҳдид билан юзма-юз турибди. Бу – рақамли чиқиндилар.

    ✔ 160    🕔 15:40, 15.05.2026
  • Ёшлар  кунида муҳим  ташаббуслар илгари сурилди

    Ёшлар кунида муҳим ташаббуслар илгари сурилди

    Ёшлар куни муносабати билан партия Марказий кенгашида ташкил этилган очиқ мулоқот ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очди. Унда олий таълим муассасалари талабалари, ёш сиёсатчилар ва стартап ғоялари муаллифлари иштирок этиб, ўз таклиф ва ташаббуслари билан фаол қатнашдилар.

    ✔ 238    🕔 09:12, 08.05.2026
  • Ноёб доривор ўсимлик  Япония технологияси асосида  етиштирилади ва қайта ишланади

    Ноёб доривор ўсимлик Япония технологияси асосида етиштирилади ва қайта ишланади

    Ширинмия (Glycyrrhiza) – жаҳон фармацевтика, озиқ-овқат ва косметология саноатида энг кўп талаб қилинадиган ноёб доривор ўсимликлардан бири ҳисобланади. Уни маданий плантацияларда етиштириш бир қатор муҳим иқтисодий ва экологик афзалликларга эга.

    ✔ 232    🕔 09:05, 08.05.2026
  • Минтақамиз ва бутун инсоният ҳаётига дахлдор бўлган экологик муаммолар ечими сари  жиддий  қадам

    Минтақамиз ва бутун инсоният ҳаётига дахлдор бўлган экологик муаммолар ечими сари жиддий қадам

    Ўзбекистон экологик ислоҳотларни амалга ошириш борасида кейинги йилларда йирик жараёнларнинг ташаббускори бўлиб келмоқда. Астана шаҳрида бўлиб ўтган экологик саммит ташаббусларни минтақавий тарзда кенг тадбиқ қилиш ҳамда муаммоларга биргаликда ечим топиш масаласида катта қадам бўлди.

    ✔ 317    🕔 16:50, 30.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар