Жараён      Бош саҳифа

Аҳолининг атроф муҳитга бўлган ҳуқуқи таъминланиши шарт

Жорий йилда мамлакатимизда кенг кўламдаги конституциявий ислоҳотларга қадам қўйилди. Ушбу жараёнда фуқаролар ўз фикр-мулоҳазаларини ва таклифларини эркин билдириши учун барча зарур ташкилий-ҳуқуқий шароитлар яратилди.

Аҳолининг  атроф  муҳитга бўлган ҳуқуқи  таъминланиши шарт

Конституциявий қонун лойиҳасининг IX боби «Экологик ҳуқуқлар» сифатида номланиши ҳамда бир қатор экологик ҳуқуқларга оид нормалар белгиланаётгани экология ва табиатга бефарқ бўлмаган биз, Экологик партия депутатларини ниҳоятда хурсанд қилади.

Амалдаги Конституциямизнинг 50-моддасида фуқароларга атроф табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш бўйича мажбурият белгиланган. Қолаверса, Бош қомусимизнинг 54 ва 55-моддаларда ҳам юридик, ҳам жисмоний шахсларга атроф муҳит муҳофазаси ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш вазифаси юклатилган.

Аммо аҳоли сонининг ўсиши, фан ва техника тараққиёти, инсон эҳтиёжларининг ортиши оқибатида ер юзида қатор экологик муаммолар кундан-кунга ўсиб бораётган айни замонда юқоридаги умумий нормалар мамлакатда экологик муҳитга таъсир билан боғлиқ ишлаб чиқаришнинг шиддатли ривожланиш жараёнларида фуқароларнинг экологик ҳуқуқларини, «Инсон қадри учун» тамойилига асосланган экологик сиёсатнинг ҳуқуқий асосларини таъминлаш имконини бермаслиги аён бўлиб қолди.

Конституция ҳеч бир давлатда «қотиб қолган» ҳуқуқий ҳужжат бўлмаган, аксинча доимо жамиятда бўлаётган ўзгаришларга ҳамоҳанг равишда бўлиши, янги тарихий даврга жавоб бериши ҳамда мамлакатдаги демократик ўзгаришларни давом эттиришга имконият яратиши лозим.

Конституцияда инсонларнинг шахсий, сиёсий, иқтисодий-ижтимоий ҳуқуқлари қаторида экологик ҳуқуқлари тўғрисидаги моддаларнинг киритилиши шубҳасиз, «Инсон қадри учун» деган устивор тамойилни тўла рўёбга чиқариш имконини беради.

Кенг жамоатчилик таклифлари асосида ишлаб чиқилган Конституциявий қонун лойиҳасида IX боб номланишига экологик ҳуқуқларнинг киритилиши инсонларнинг атроф муҳитга бўлган ҳуқуқини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.

Конституциявий қонун лойиҳасининг янги 401-моддаси билан ҳар ким қулай атроф муҳитга, унинг ҳолати тўғрисидаги ҳаққоний ахборотга эга бўлиш ҳуқуқига эга бўлиши, шунингдек давлат барқарор ривожланиш принципига мувофиқ атроф муҳитни яхшилаш, тиклаш ва муҳофаза қилиш, экологик мувозанатни сақлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириши лозимлиги назарда тутилмоқда. Бу билан ҳар бир фуқаро ҳокимиятга таъсир кўрсатиш воситасига эга бўлади ва фақат Конституцияга ҳавола қилиш орқали экология соҳасидаги ҳуқуқларини ҳимоя қилиши мумкин бўлади.

Сир эмас, бугун бутун дунё ҳамжамиятининг нигоҳи Орол муаммосига қаратилган бўлиб, ушбу муаммо нафақат Оролбўйи аҳолиси генофондига, балки барча давлатлар генофондига таъсири юқори эканлиги тан олинмоқда.

Шу жиҳатдан, қонун лойиҳасининг 401-моддаси билан Давлат Оролбўйи минтақасининг экологик тизимини муҳофаза қилиш ҳамда тиклаш, минтақани ижтимоий ва иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш юзасидан чоралар кўриши мустаҳкамланмоқда. Бу ўзгаришларни ўз навбатида мамлакатимизда мазкур соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ҳуқуқий ечими сифатида кўриш мумкин.

Мухтасар айтганда, Конституцияда янги экологик-ҳуқуқий нормаларнинг ўз ифодасини топиши Янги Ўзбекистонда инсон қадрини улуғлаш сифатида фуқароларнинг экологик ва атроф муҳит муҳофазаси соҳасидаги қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашга, аҳолининг қулай табиий муҳитда ҳаёт кечириши учун барча зарур шарт-шароитларни яратишга хизмат қилади.

Моҳира ХОДЖАЕВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

Ўзбекистон Экологик

партияси фракцияси аъзоси




Ўхшаш мақолалар

Илдизлар  омон  бўлса...

Илдизлар омон бўлса...

🕔14:40, 12.03.2026 ✔51

Инсон ҳаётидаги бирламчи восита сувдир. Унга инсонларнинг ҳар кун эҳтиёжи тушади. Кўл ҳам инсонларга беминнат хизмат қилади. Сув ҳар қандай нотоза нарсани тозалай олади, ҳар қандай кирни ювиб кеткиза олади. Инсонларнинг ҳам пок ва озода бўлишини таъминлаб беради. Сув инсоннинг танасини покласа, илм инсоннинг қалбини ҳар қандай чиркиндилардан тозалаб, уни поклашга хизмат қилади.

Батафсил
Табиат ва инсон муносабатларининг  Теран ифодаси

Табиат ва инсон муносабатларининг Теран ифодаси

🕔14:58, 12.02.2026 ✔115

Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг «Бобурнома» асари ўзбек мумтоз адабиётининг ноёб дурдоналаридан бири бўлиб, унда тарих, адабиёт, география, этнография, атроф-муҳит ва инсон руҳияти бир-бири билан чамбарчас боғлиқ ҳолда акс этган. Асарнинг энг диққатга сазовор жиҳатларидан бири – табиат ва инсон муносабатларининг чуқур, самимий ва фалсафий талқини.

Батафсил
Олимларимиз  тўлиқ биопарчаланадиган  плёнка ишлаб чиқди

Олимларимиз тўлиқ биопарчаланадиган плёнка ишлаб чиқди

🕔14:55, 12.02.2026 ✔103

Ўзбекистон Фанлар академияси Ўсимлик моддалари кимёси институти олимлари маҳаллий ўсимликларнинг сувда эрувчи полисахаридлари асосида экологик тоза ва тўлиқ биопарчаланадиган плёнкалар олишнинг янги оптимал рецептурасини ишлаб чиқди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Январ  
11 10 9 8 7 6 5
4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Илдизлар  омон  бўлса...

    Илдизлар омон бўлса...

    Инсон ҳаётидаги бирламчи восита сувдир. Унга инсонларнинг ҳар кун эҳтиёжи тушади. Кўл ҳам инсонларга беминнат хизмат қилади. Сув ҳар қандай нотоза нарсани тозалай олади, ҳар қандай кирни ювиб кеткиза олади. Инсонларнинг ҳам пок ва озода бўлишини таъминлаб беради. Сув инсоннинг танасини покласа, илм инсоннинг қалбини ҳар қандай чиркиндилардан тозалаб, уни поклашга хизмат қилади.

    ✔ 51    🕔 14:40, 12.03.2026
  • Табиат ва инсон муносабатларининг  Теран ифодаси

    Табиат ва инсон муносабатларининг Теран ифодаси

    Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг «Бобурнома» асари ўзбек мумтоз адабиётининг ноёб дурдоналаридан бири бўлиб, унда тарих, адабиёт, география, этнография, атроф-муҳит ва инсон руҳияти бир-бири билан чамбарчас боғлиқ ҳолда акс этган. Асарнинг энг диққатга сазовор жиҳатларидан бири – табиат ва инсон муносабатларининг чуқур, самимий ва фалсафий талқини.

    ✔ 115    🕔 14:58, 12.02.2026
  • Олимларимиз  тўлиқ биопарчаланадиган  плёнка ишлаб чиқди

    Олимларимиз тўлиқ биопарчаланадиган плёнка ишлаб чиқди

    Ўзбекистон Фанлар академияси Ўсимлик моддалари кимёси институти олимлари маҳаллий ўсимликларнинг сувда эрувчи полисахаридлари асосида экологик тоза ва тўлиқ биопарчаланадиган плёнкалар олишнинг янги оптимал рецептурасини ишлаб чиқди.

    ✔ 103    🕔 14:55, 12.02.2026
  • Сунъий интеллект  Бизни «руҳиятсиз олам»  Сари тортмаяптими?!

    Сунъий интеллект Бизни «руҳиятсиз олам» Сари тортмаяптими?!

    Газетанинг ўтган сонида «Фаровонлик тафаккурни туман билан қопламасин» сарлавҳали таҳлилий мақолани катта қизиқиш билан ўқиб чиқдим. Ҳаётимиздаги қанча-қанча нарсани исроф қилаётганимизга, тафаккуримиздаги камчилик­ларга ойна тутилибди мақолада.

    ✔ 93    🕔 14:51, 12.02.2026
  • Байрам  кунлари  мамлакатимиз  бўйлаб «Долзарб  20 кунлик» тозалик  тадбирлари ўтказилади

    Байрам кунлари мамлакатимиз бўйлаб «Долзарб 20 кунлик» тозалик тадбирлари ўтказилади

    Унга кўра, Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлигида республика ишчи штаби ташкил этилиб, тадбир давомида санитар тозалаш корхоналари томонидан барча ҳудудлар қаттиқ маиший чиқиндилардан тозаланади.

    ✔ 190    🕔 09:33, 19.12.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар