Жараён      Бош саҳифа

Инсонга эътибор, атроф-муҳит муҳофазаси ва «Яшил бюджетлаштириш» Фракция устувор вазифаларни белгилаб олди

2022 йил 21 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасидан келиб чиқадиган устувор вазифалар белгилаб олинди.

Инсонга эътибор,  атроф-муҳит муҳофазаси ва «Яшил бюджетлаштириш»  Фракция устувор вазифаларни белгилаб олди

Таъкидланганидек, мамлакатимизда олиб борилаётган давлат сиё­сатининг марказида инсон, унинг қадр-қиммати ва манфаатларини таъминлаш устувор вазифа бўлиб келмоқда. Шу жиҳатдан давлатимиз раҳбарининг 2023 йилга юртимизда «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили» деб ном бериш таклифи бир овоздан қўллаб-қувватланди.

Мурожаатномада давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш, қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, иқтисодиётни ривожлантириш ва фаол инвестиция жалб этиш, ижтимоий соҳани ривожлантириш билан бирга экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Хусусан, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳамда аҳоли саломатлигини сақлаш соҳасида келгусида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар белгилаб берилди. Экология, айниқса, сув масалалари глобал муаммога айланиб бораётгани ҳақида сўз юритилар экан, нафақат бугунги, балки келажак авлодларни ҳам ўйлаш зарурлиги қайд этилди.

Мурожаатномада давлатимиз раҳбари экологик муаммоларни бартараф этишда маҳалланинг ролини кучайтириш масаласига тўхталар экан, табиатимизни асраб-авайлаш, сув, ҳаво ва атроф-муҳитни тоза тутиш келаси йилда ҳар бир маҳалла аҳолисининг маданияти ва амалий ҳаракатига айланиши кераклиги, экологик ҳолатни янада яхшилаш учун экология ва атроф-муҳитни асраш бўйича саъй-ҳаракатлар, хусусан, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ишларни кучайтириш лозимлиги таъкидланди.

Депутатлар томонидан айтиб ўтилганидек, юртимизда барқарор ривожланишнинг асосий омилларидан бири бўлган экологик хавфсизлик масаласига алоҳида устувор йўналиш сифатида қаралмоқда. Шу билан бирга унинг ҳуқуқий асослари, молиявий манбалари ва аниқ вазифалар белгилаб берилмоқда.

Йиғилиш давомида фракция аъзолари томонидан Мурожаатноманинг мазмун-моҳиятини аҳолига тушунтириш, унда белгилаб берилган вазифаларни парламент назорати шаклларидан фойдаланган ҳолда сифатли ижро этилиши юзасидан вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш борасида фикрлар билдирилиб, фракция олдидаги устувор вазифалар белгилаб олинди.

Йиғилишда шунингдек, «2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги»ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда муҳокама этилди.

Қайд этилганидек, мамлакатимизда барча соҳалар қатори сўнгги йилларда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва экологик муаммоларни ҳал этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, кўриб чиқилаётган қонун ло­йиҳаси билан атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича дастурлар ва тадбирларни молиялаштириш белгилб берилмоқда.

Жумладан, «Яшил макон» умуммиллий ло­йиҳаси доирасида суғориш тизимларини жорий этиш учун 50 млрд. сўм, чиқиндилар билан боғлиқ ишларни ташкил этишга 120 млрд. сўм, суғориладиган ерларнинг шамол эрозиясига ва сув хўжалиги объектларининг қум босишига қарши иҳота дарахтзорлари барпо этиш учун 88 млрд. сўм ажратилиши депутатлар томонидан ижобий баҳоланди.

2023-2025 йиллардаги бюджет сиёсатининг асосий йўналишларидан бири сифатида «Яшил бюджетлаштириш» тамойилларини босқичма-босқич жорий қилиш йўналиши Ўзбекистон Экологик партиясининг дастурий мақсадларига тўла ҳамоҳанг эканлигини халқ вакиллари томонидан қайд этилди.

Йиғилиш қатнашчилари таъкидланганидек, «Яшил бюджетлаштириш» тизимининг жорий этилиши иқлимнинг ижобий ўзгаришига таъсир қилувчи ҳамда экологик ҳолатни яхшилаш борасидаги тадбирлар билан бюджет ўртасидаги боғлиқлик даражасини аниқлаш имконини бериши ва бу борадаги бюджет харажатларининг очиқлигини, жамоат ва инвесторларнинг хабардорлигини таъминлаши, шунингдек яшил иқтисодиёт харажатларига устувор аҳамият бериш орқали харажатлар самарадорлигини ва натижадорлигини ошириш мумкин.

Депутатлар томонидан 2030 йилгача бўлган даврда «яшил» иқтисодиётга ўтиш стратегиясини изчил амалга ошириш лозимлиги билдирилди ҳамда республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган маблағларнинг мақсадли фойдаланилиши устидан парламент ва жамоатчилик назоратни ўрнатишга келишиб олинди. Қонун лойиҳаси қўллаб-қувватланди ҳамда фракциянинг тегишли қарор қабул қилинди.




Ўхшаш мақолалар

Илдизлар  омон  бўлса...

Илдизлар омон бўлса...

🕔14:40, 12.03.2026 ✔51

Инсон ҳаётидаги бирламчи восита сувдир. Унга инсонларнинг ҳар кун эҳтиёжи тушади. Кўл ҳам инсонларга беминнат хизмат қилади. Сув ҳар қандай нотоза нарсани тозалай олади, ҳар қандай кирни ювиб кеткиза олади. Инсонларнинг ҳам пок ва озода бўлишини таъминлаб беради. Сув инсоннинг танасини покласа, илм инсоннинг қалбини ҳар қандай чиркиндилардан тозалаб, уни поклашга хизмат қилади.

Батафсил
Табиат ва инсон муносабатларининг  Теран ифодаси

Табиат ва инсон муносабатларининг Теран ифодаси

🕔14:58, 12.02.2026 ✔115

Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг «Бобурнома» асари ўзбек мумтоз адабиётининг ноёб дурдоналаридан бири бўлиб, унда тарих, адабиёт, география, этнография, атроф-муҳит ва инсон руҳияти бир-бири билан чамбарчас боғлиқ ҳолда акс этган. Асарнинг энг диққатга сазовор жиҳатларидан бири – табиат ва инсон муносабатларининг чуқур, самимий ва фалсафий талқини.

Батафсил
Олимларимиз  тўлиқ биопарчаланадиган  плёнка ишлаб чиқди

Олимларимиз тўлиқ биопарчаланадиган плёнка ишлаб чиқди

🕔14:55, 12.02.2026 ✔103

Ўзбекистон Фанлар академияси Ўсимлик моддалари кимёси институти олимлари маҳаллий ўсимликларнинг сувда эрувчи полисахаридлари асосида экологик тоза ва тўлиқ биопарчаланадиган плёнкалар олишнинг янги оптимал рецептурасини ишлаб чиқди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Илдизлар  омон  бўлса...

    Илдизлар омон бўлса...

    Инсон ҳаётидаги бирламчи восита сувдир. Унга инсонларнинг ҳар кун эҳтиёжи тушади. Кўл ҳам инсонларга беминнат хизмат қилади. Сув ҳар қандай нотоза нарсани тозалай олади, ҳар қандай кирни ювиб кеткиза олади. Инсонларнинг ҳам пок ва озода бўлишини таъминлаб беради. Сув инсоннинг танасини покласа, илм инсоннинг қалбини ҳар қандай чиркиндилардан тозалаб, уни поклашга хизмат қилади.

    ✔ 51    🕔 14:40, 12.03.2026
  • Табиат ва инсон муносабатларининг  Теран ифодаси

    Табиат ва инсон муносабатларининг Теран ифодаси

    Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг «Бобурнома» асари ўзбек мумтоз адабиётининг ноёб дурдоналаридан бири бўлиб, унда тарих, адабиёт, география, этнография, атроф-муҳит ва инсон руҳияти бир-бири билан чамбарчас боғлиқ ҳолда акс этган. Асарнинг энг диққатга сазовор жиҳатларидан бири – табиат ва инсон муносабатларининг чуқур, самимий ва фалсафий талқини.

    ✔ 115    🕔 14:58, 12.02.2026
  • Олимларимиз  тўлиқ биопарчаланадиган  плёнка ишлаб чиқди

    Олимларимиз тўлиқ биопарчаланадиган плёнка ишлаб чиқди

    Ўзбекистон Фанлар академияси Ўсимлик моддалари кимёси институти олимлари маҳаллий ўсимликларнинг сувда эрувчи полисахаридлари асосида экологик тоза ва тўлиқ биопарчаланадиган плёнкалар олишнинг янги оптимал рецептурасини ишлаб чиқди.

    ✔ 103    🕔 14:55, 12.02.2026
  • Сунъий интеллект  Бизни «руҳиятсиз олам»  Сари тортмаяптими?!

    Сунъий интеллект Бизни «руҳиятсиз олам» Сари тортмаяптими?!

    Газетанинг ўтган сонида «Фаровонлик тафаккурни туман билан қопламасин» сарлавҳали таҳлилий мақолани катта қизиқиш билан ўқиб чиқдим. Ҳаётимиздаги қанча-қанча нарсани исроф қилаётганимизга, тафаккуримиздаги камчилик­ларга ойна тутилибди мақолада.

    ✔ 93    🕔 14:51, 12.02.2026
  • Байрам  кунлари  мамлакатимиз  бўйлаб «Долзарб  20 кунлик» тозалик  тадбирлари ўтказилади

    Байрам кунлари мамлакатимиз бўйлаб «Долзарб 20 кунлик» тозалик тадбирлари ўтказилади

    Унга кўра, Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлигида республика ишчи штаби ташкил этилиб, тадбир давомида санитар тозалаш корхоналари томонидан барча ҳудудлар қаттиқ маиший чиқиндилардан тозаланади.

    ✔ 190    🕔 09:33, 19.12.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар