Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

2023 йил 1 январдан қонунчиликда нималар ўзгаради?

Пенсия ошади

«Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги қонунга киритилган ўзгартиришларнинг аксарияти 2023 йил 1 январь санасидан кучга киради. Унга кўра, ногиронлик пенсияси 300 минг сўмга ошади.

2023 йил 1 январдан  қонунчиликда нималар  ўзгаради?

Бугунги кунда Ўзбекистонда 782 минг нафар ногиронлиги бўлган шахс пенсия ва нафақа олади (аҳолининг 2,4 фоизи). Шундан 376 минг нафари I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар саналади. Амалдаги қонунчиликка кўра, I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинлангандан кейинги иш вақти ёшга доир ёки боқувчисини йўқотганлик пенсияси тайинланаётганида стажга қўшиб ҳисобланади. Бунда фуқаро пенсия ёшига етганда ёки боқувчисини йўқотганда, ногиронлик пенсиясини олишни давом эттириб, бошқа пенсия турига ўтмаса, I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинлангандан кейинги иш вақти ногиронлик пенсиясига қўшиб қайта ҳисобланмайди.

Янги тартибга кўра, 1 январдан бошлаб, I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейин камида 1 йил иш стажига эга бўлса, фуқаронинг аризаси асосида иш стажи ва иш ҳақи инобатга олинган ҳолда, пенсия ҳар икки йилда бир маротаба қайта ҳисоблаб чиқилади. Бунда пенсияни қайта ҳисоблаш фуқаро мурожаат қилган санадаги ёшга нисбатан талаб қилинган иш стажидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.

Натижада 2023 йилда (1994-2022 йилларда иш стажига эга бўлган) 75 минг нафар I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг пенсия ларига ўртача 300 минг сўм қўшилади.

Вазирликлар сони 25 тадан 21 тагача қисқартирилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги «Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига кўра, 2023 йил 1 январдан Вазирлар Маҳкамаси аъзоси бўлган ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг Вазирлар Маҳкамасининг таркибий тузилмаларидан мустақил равишда Бош вазир билан тўғридан-тўғри ишлаши тизими жорий этилади.

Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасида иқтисодиёт ва ижтимоий соҳалар бўйича котибиятлар, департаментлар ва улар ҳузуридаги бўлимлар, шунингдек, Маданий меросни ҳимоя қилиш инспекцияси, Ҳарбийлаштирилган тузилмалар фаолиятини молиявий ва моддий-техник таъминлаш бўлими, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш масалалари бўлими тугатилди.

Фармонга кўра, 2023 йил 1 январдан мустақил фаолият юритувчи республика ижро этувчи ҳокимият органларининг сони 61 тадан 28 тагача, шу жумладан вазирликлар сони 25 тадан 21 тагача қисқартирилади.

Кўп квартирали уйларни чиқинди тўплаш жойларисиз лойиҳалаштириш тақиқланади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни ташкил этиш тизимини ислоҳ қилиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонига мувофиқ, янги қуриладиган кўп квартирали уйларни чиқинди тўплаш жойларини белгиламасдан лойиҳалаштириш ҳамда фойдаланишга қабул қилиш тақиқланади.

Шунингдек, янги қуриладиган кўп квартирали уйларнинг чиқинди тўплаш жойлари улардаги квартиралар сонига мутаносиб равишда ҳамда атрофдаги мавжуд чиқинди тўплаш шохобчалари қуввати ҳисобга олинган ҳолда лойиҳалаштирилади.

Фахрий донорларга бериладиган мукофот пули кўпайтирилади

«Ўзбекистон Республикаси фахрий донори» кўкрак нишони билан тақдирланган шахсларга бирйўла бериладиган пул мукофоти суммаси БҲМнинг 5 бараваридан 15 бараваригача (1,5 млн дан 4,5 млн сўмгача) оширилади. Шунингдек, кўкрак нишони билан тақдирланган шахсларга қулай бўлган вақтда йиллик асосий меҳнат таътилига чиқиш; шаҳар жамоат транспортининг барча турларидан (йўналишли ва йўналишсиз таксилардан ташқари) бепул фойдаланиш; давлат санаторий-курортларида даволаниш учун йўлланмаларни навбатсиз олиш ҳуқуқлари берилади.

Бундан ташқари доимий (йилига камида 3 марта қон топширувчи) донорлар ва уларнинг яқин қариндош­лари (ота-оналари, турмуш ўртоғи, фарзандлари, ака-ука ва опа-сингиллари, турмуш ўртоғининг ота-оналари) стационар даволаниш жараёнида, зарурат туғилганда, қон ва унинг таркибий қисмлари билан бепул таъминланади.

Донорларни бепул овқат билан таъминлаш бўйича харажатларнинг қиймати республика бўйича бир хил – меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 3 фоизи (27 минг 600 сўм) миқдорида белгиланади.

Шошилинч ҳолатларда донор қонининг таркибий қисмларини ташиш учун тез тиббий ёрдам хизматидан фойдаланишга рухсат берилади.

Адвокатура фаолияти рақамлаштирилади

«Адвокатура фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ–263, 30.05.2022 й)га кўра, 2023 йил 1 январдан адвокатлик фаолияти учун лицензия бериш, малака имтиҳонини топшириш тартиби сақланган ҳолда, «Лицензия» ахборот тизими орқали; адвокатлик тузилмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш ва тугатиш ЯИДХП орқали амалга оширилади;

Шунингдек, фуқароларга юридик ёрдам кўрсатиш жараёнларини рақамлаштириш, адвокатура соҳасини судлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда бошқа давлат органлари фаолияти билан интеграция қилишни назарда тутувчи «Юридик ёрдам» ахборот тизими ишга туширилади.

Мастлик ҳолатида бўлган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш пунктлари ташкил этилади

«Аҳолига наркологик ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ-244-сон, 16.05.2022 й.)га кўра, ички ишлар органларига ўз ташаббусига кўра наркологик касалликларга чалинган шахсларни мажбурий даволашга юбориш юзасидан ҳужжатларни тайёрлаш ва расмийлаштириш ҳуқуқи берилди.

2023 йил 1 январдан наркологик касалликларга чалинган шахсларни мажбурий даволашга юбориш бўйича барча тиббий текширувлар наркология диспансерларининг ўзида, зарур ҳолларда бошқа муассасаларда амалга оширилади; наркология диспансерларидаги мавжуд койкалар ҳақидаги маълумотларни реал вақт режимида олиш имконияти яратилади.

Наркологик касалликларга чалинган шахсларни мажбурий даволашга юбориш тўғрисидаги ишларни электрон тарзда судларга юбориш ва судлар томонидан уларни видеоконференцалоқа режимида кўриб чиқиш мумкин.

Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт маркази ва унинг ҳудудий филиалларининг амбулатор ва стационар бўлимларида тиббий психолог ёки психотерапевт лавозимлари жорий этилади.

Қарорга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳрининг туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари таркибида камида 10 ўринли мастлик ҳолатида бўлган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш туманлараро пунктлари (2022 йилда 114 та, 2023-2024 йилларда 20 та) ташкил этилади.

Давлат ижтимоий буюртмасига оид маълумотлар мажбурий тартибда эълон қилиб борилади

«Ижтимоий шериклик ҳамда жамоатчилик назоратини амалга ошириш механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳукумат қарори (208-сон, 22.04.2022 й.) қабул қилинди. Ҳужжатга кўра, 2023 йил 1 январдан ижтимоий ва иқтисодий дастурларнинг лойиҳалари; лойиҳаларни амалга ошириш учун ННТларга давлат ижтимоий буюртмасини беришга оид эълонлар; келгуси йил учун жамоат фондларига юбориладиган буюртманомалар; давлат ижтимоий буюртмаси натижалари, маблағларнинг сарфланиш ҳолати давлат органлари ва ташкилотлари томонидан электрон порталга мажбурий жойлаштирилади.

Маълумот учун: мазкур электрон портал Адлия вазирлиги томонидан нодавлат нотижорат ташкилотларига онлайн хизмат кўрсатиш мақсадида ишлаб чиқилган.

Қоракўлчилик маҳсулотлари етиштирувчилар учун солиқ ва божхона имтиёзлари

«Республикада гўшт, жун ва сут йўналишидаги майда шохли молларни кўпайтириш ва тармоқ озуқа базасини мустаҳкамлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ-224-сон, 26.04.2022 й.) қабул қилинди. Қарорга мувофиқ, Қоракўлчилик тармоғини ривожлантириш бўйича кредит беришнинг қуйидаги тартиби белгиланди: кредитлар Марказий банкнинг асосий ставкасига 4 фоизлик банк маржасини қўшиш орқали ҳисобланадиган ставка бўйича ажратилади.

Кредитлар тадбиркорларга хориждан гўшт, жун ва сут йўналишидаги қўй ва эчкилар харид қилиш учун – 5 йил муддатгача, шу жумладан 3 йиллик имтиёзли давр билан; тадбиркорларга уларнинг озуқа цехлари (гранулятор)ни, гўшт, жун ва сут маҳсулотларини қайта ишлашни ташкил этиш бўйича лойиҳаларини молиялаштириш учун – 10 йил муддатгача, шу жумладан 3 йиллик имтиёзли давр билан; хўжалик юритувчи субъектларга яйловларда чорва молларининг сувга бўлган эҳтиёжини қондириш учун сув чиқариш (қудуқлар бурғилаш ёки мукаммал таъмирлаш) ва сув иншоотига ресурс тежамкор ускуналар ўрнатиш учун – 5 йил муддатгача, шу жумладан 3 йиллик имтиёзли давр билан берилади.

Қарорга кўра, ипак қурти уруғи, тут кўчатлари ва пилла етиштириш, пиллани қайта ишлаш ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳамда қоракўлчилик билан шуғулланаётган субъектлар, қоракўлчилик маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналари ва қоракўлчилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар учун кўзда тутилган солиқ ва божхона тўловлари бўйича имтиёзлар 2023 йил 1 январдан 2026 йил 1 январга қадар узайтирилди.

 

Шахруза САТТОРОВА

тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Хатарли  «рекорд»лар  ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

🕔15:50, 21.05.2026 ✔89

Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.

Батафсил
Интернет табиатга қанчалик  зарар  етказади?

Интернет табиатга қанчалик зарар етказади?

🕔15:40, 15.05.2026 ✔160

Биз экология деганда, одатда, кўз билан кўриш мумкин бўлган манзараларни – мўрилардан чиқаётган қора тутунни, дарёларга оқизилаётган кимёвий оқаваларни ёки йўл четида сочилиб ётган плас­тик идишларни тасаввур қиламиз. Аммо бугунги кунда инсоният янги, «кўринмас», лекин хавфи тобора ортиб бораётган глобал экологик таҳдид билан юзма-юз турибди. Бу – рақамли чиқиндилар.

Батафсил
Ёшлар  кунида муҳим  ташаббуслар илгари сурилди

Ёшлар кунида муҳим ташаббуслар илгари сурилди

🕔09:12, 08.05.2026 ✔238

Ёшлар куни муносабати билан партия Марказий кенгашида ташкил этилган очиқ мулоқот ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очди. Унда олий таълим муассасалари талабалари, ёш сиёсатчилар ва стартап ғоялари муаллифлари иштирок этиб, ўз таклиф ва ташаббуслари билан фаол қатнашдилар.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Хатарли  «рекорд»лар  ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

    Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

    Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.

    ✔ 89    🕔 15:50, 21.05.2026
  • Интернет табиатга қанчалик  зарар  етказади?

    Интернет табиатга қанчалик зарар етказади?

    Биз экология деганда, одатда, кўз билан кўриш мумкин бўлган манзараларни – мўрилардан чиқаётган қора тутунни, дарёларга оқизилаётган кимёвий оқаваларни ёки йўл четида сочилиб ётган плас­тик идишларни тасаввур қиламиз. Аммо бугунги кунда инсоният янги, «кўринмас», лекин хавфи тобора ортиб бораётган глобал экологик таҳдид билан юзма-юз турибди. Бу – рақамли чиқиндилар.

    ✔ 160    🕔 15:40, 15.05.2026
  • Ёшлар  кунида муҳим  ташаббуслар илгари сурилди

    Ёшлар кунида муҳим ташаббуслар илгари сурилди

    Ёшлар куни муносабати билан партия Марказий кенгашида ташкил этилган очиқ мулоқот ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очди. Унда олий таълим муассасалари талабалари, ёш сиёсатчилар ва стартап ғоялари муаллифлари иштирок этиб, ўз таклиф ва ташаббуслари билан фаол қатнашдилар.

    ✔ 238    🕔 09:12, 08.05.2026
  • Ноёб доривор ўсимлик  Япония технологияси асосида  етиштирилади ва қайта ишланади

    Ноёб доривор ўсимлик Япония технологияси асосида етиштирилади ва қайта ишланади

    Ширинмия (Glycyrrhiza) – жаҳон фармацевтика, озиқ-овқат ва косметология саноатида энг кўп талаб қилинадиган ноёб доривор ўсимликлардан бири ҳисобланади. Уни маданий плантацияларда етиштириш бир қатор муҳим иқтисодий ва экологик афзалликларга эга.

    ✔ 232    🕔 09:05, 08.05.2026
  • Минтақамиз ва бутун инсоният ҳаётига дахлдор бўлган экологик муаммолар ечими сари  жиддий  қадам

    Минтақамиз ва бутун инсоният ҳаётига дахлдор бўлган экологик муаммолар ечими сари жиддий қадам

    Ўзбекистон экологик ислоҳотларни амалга ошириш борасида кейинги йилларда йирик жараёнларнинг ташаббускори бўлиб келмоқда. Астана шаҳрида бўлиб ўтган экологик саммит ташаббусларни минтақавий тарзда кенг тадбиқ қилиш ҳамда муаммоларга биргаликда ечим топиш масаласида катта қадам бўлди.

    ✔ 317    🕔 16:50, 30.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар