Жараён      Бош саҳифа

Она табиат биздан нажот кутмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, бугунги кунда инсоният кўплаб умумбашарий муаммоларга дуч келмоқда ва уларга ечим топиш ниҳоятда долзарб бўлиб қолмоқда. Биз глобаллашув ҳар томонлама авж олаётган, шиддатли ўзгаришлар содир бўлаётган мураккаб замонда яшамоқдамиз.

Она табиат биздан  нажот кутмоқда

Бугунги кунда иқлим ўзгаришлари, экологик муаммолар, радикализм, экстремизм ва терроризм, одам савдоси, наркотрафик каби таҳдидлар бизнинг мамлакатимизда ҳам ечилиши зарур бўлган долзарб вазифалар ҳисобланади. Бундай муаммоларни ҳал этишда куч ва имкониятларни бирлаштириш, бу борадаги барча саъй-ҳаракатларни уйғунлаштириш лозим. Бу эса, ўз навбатида, келажагимиз қиёфасини белгилайдиган глобал муаммоларнинг миллий ва минтақавий даражадаги ечимларини топиш зарурлигини англатади.

Ҳозирги илмий-техника тараққиёти даврида инсоннинг табиатга таъсири кучайган бир пайтда ундаги экологик мувозанатни асраш ниҳоятда муҳим муаммолардан бири ҳисобланади. Шунинг учун ҳам келажак авлодни экологик жиҳатдан саводли ва етук инсонлар қилиб тарбиялаш, бу борада ёшлар онгида экологик тушунчаларни шакл­лантириш ҳозирги куннинг долзарб муаммолари қаторидан ўрин эгаллайди.

Шу сабабли табиатни муҳофаза қилиш, экологик талабларга ҳар доим риоя қилиш ва экологик ҳалокатларнинг олдини олиш мустақил давлатимизнинг социал-иқтисодий, ҳуқуқий масаласи бўлибгина қолмай, балки экологик сиёсатнинг асосига айланган.

Албатта, мамлакатимизда экологик барқарорликни таъминлаш, муаммоларни бартараф қилиш ва салбий оқибатларининг олдини олиш борасида жамиятнинг турли қатламларига мансуб фуқароларнинг фаол қатнашиши талаб этилади.

Шу нуқтаи назардан олиб қараганда, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва аҳоли саломатлигини сақлаш соҳасида фаолият юритаётган миллий ҳамда чет эл жамоат ташкилотлари ва ҳаракатларининг ижобий тажрибаларини ўзлаштирган сиёсий куч – партия бундай муҳим мақсад ҳамда вазифаларни бажаришга қодир эканини эътироф этиш зарур.

Партиямизнинг асосий учта устувор мақсад­лари белгилаб олинган.

– давлат сиёсатида экологик фаолиятнинг устуворлигига эришиш;

– нафақат экологик, балки барча соҳадаги муаммоларнинг оқибатлари билангина курашиш эмас, уларнинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаб, ечимини топиш;

– атроф муҳитни муҳофаза қилишда барчани бирлаштириш, экологик масъулиятни ошириб, экологик барқарор жамият қуриш.

Юқорида келтирилган мақсад ва вазифаларни бажаришда ҳудудий партия ташкилотларининг ҳам ўрни беқиёсдир. Хусусан, Ўзбекистон Экологик партияси Наманган вилоят партия ташкилоти ҳам 4 йил мобайнида кенг кўламли амалий ишлар, хайрли ташаббуслар билан кенг аҳоли қатлами орасига кириб борди.

Наманган вилоят партия ташкилоти ва туман (шаҳар) кенгашлари томонидан ортда қолган 4 йил мобайнида беш мингдан ортиқ давра суҳбатлари, семинарлар, экологик саналар ва байрам кунлари муносабати билан 500 дан ортиқ акциялар ўтказилди. Бундан ташқари партиямиз депутатлари ва бир қатор фаоллар аҳолининг оғирини енгил қилиш мақсадида кўплаб хайрия тадбирларида бош-қош бўлишди. Хусусан, депутатларимиз ҳомийлиги остида бир қатор маҳаллаларда йўллар асфальтланди, тоза ичимлик сув тармоқлари ўтказилди, ҳудудларда узилган ва таъмирталаб электр линиялари янгиланиб, таъмирдан чиқарилди.

Президентимиз ташаббуси билан юртимиз бўйлаб чинакам умуммиллий ҳаракатга айланиб бораётган «Яшил макон» лойиҳаси доирасида вилоятимизда ҳам кенг кўламли, улкан ва самарали ишлар амалга оширилди. Мазкур лойиҳа доирасида туман ва шаҳарларимизда дарахт экиш акциялари ўтказилди. Уларда партиямизнинг барча вакиллари фаол иштирок этишди. Наманган вилоятида лойиҳа доирасида 10 минг тупдан ортиқ мевали ва манзарали дарахт кўчатлари, терак қаламчалари ўтқазилди.

Ўзбекистон Экологик партияси ташкил қилинганидан буён мамлакатимиздаги аҳоли, ёшлар онгида эклогик маданият сезиларли яхшиланди, десак муболаға бўлмайди. Сабаби партиямизнинг барча ҳудудларидаги туман (шаҳар) кенгаш раислари, депутатлар, ёшлар ва аёллар қанотлари томонидан ўтган 4 йил мобайнида аҳоли, ёшлар ўртасида экологик маданиятни юксалтириш, уларга экология ўзи нима эканини тушунтириш мақсадида давра суҳбатлари, семинарлар, дебатлар ва хайрия акциялари мунтазам ўтказилмоқда.

Партиямиз «Биз келажак учун жавогармиз» шиорини бежиз танламаган. Биз келажагимиз учун ҳам она табиатимизни бугун асраб-авайлашимиз керак. Она табиат бугун биздан нажот кутмоқда.

 

Қодир Супижанов,

Ўзбекистон Экологик партияси

Наманган вилояти партия ташкилоти раиси




Ўхшаш мақолалар

Илдизлар  омон  бўлса...

Илдизлар омон бўлса...

🕔14:40, 12.03.2026 ✔51

Инсон ҳаётидаги бирламчи восита сувдир. Унга инсонларнинг ҳар кун эҳтиёжи тушади. Кўл ҳам инсонларга беминнат хизмат қилади. Сув ҳар қандай нотоза нарсани тозалай олади, ҳар қандай кирни ювиб кеткиза олади. Инсонларнинг ҳам пок ва озода бўлишини таъминлаб беради. Сув инсоннинг танасини покласа, илм инсоннинг қалбини ҳар қандай чиркиндилардан тозалаб, уни поклашга хизмат қилади.

Батафсил
Табиат ва инсон муносабатларининг  Теран ифодаси

Табиат ва инсон муносабатларининг Теран ифодаси

🕔14:58, 12.02.2026 ✔115

Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг «Бобурнома» асари ўзбек мумтоз адабиётининг ноёб дурдоналаридан бири бўлиб, унда тарих, адабиёт, география, этнография, атроф-муҳит ва инсон руҳияти бир-бири билан чамбарчас боғлиқ ҳолда акс этган. Асарнинг энг диққатга сазовор жиҳатларидан бири – табиат ва инсон муносабатларининг чуқур, самимий ва фалсафий талқини.

Батафсил
Олимларимиз  тўлиқ биопарчаланадиган  плёнка ишлаб чиқди

Олимларимиз тўлиқ биопарчаланадиган плёнка ишлаб чиқди

🕔14:55, 12.02.2026 ✔103

Ўзбекистон Фанлар академияси Ўсимлик моддалари кимёси институти олимлари маҳаллий ўсимликларнинг сувда эрувчи полисахаридлари асосида экологик тоза ва тўлиқ биопарчаланадиган плёнкалар олишнинг янги оптимал рецептурасини ишлаб чиқди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Илдизлар  омон  бўлса...

    Илдизлар омон бўлса...

    Инсон ҳаётидаги бирламчи восита сувдир. Унга инсонларнинг ҳар кун эҳтиёжи тушади. Кўл ҳам инсонларга беминнат хизмат қилади. Сув ҳар қандай нотоза нарсани тозалай олади, ҳар қандай кирни ювиб кеткиза олади. Инсонларнинг ҳам пок ва озода бўлишини таъминлаб беради. Сув инсоннинг танасини покласа, илм инсоннинг қалбини ҳар қандай чиркиндилардан тозалаб, уни поклашга хизмат қилади.

    ✔ 51    🕔 14:40, 12.03.2026
  • Табиат ва инсон муносабатларининг  Теран ифодаси

    Табиат ва инсон муносабатларининг Теран ифодаси

    Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг «Бобурнома» асари ўзбек мумтоз адабиётининг ноёб дурдоналаридан бири бўлиб, унда тарих, адабиёт, география, этнография, атроф-муҳит ва инсон руҳияти бир-бири билан чамбарчас боғлиқ ҳолда акс этган. Асарнинг энг диққатга сазовор жиҳатларидан бири – табиат ва инсон муносабатларининг чуқур, самимий ва фалсафий талқини.

    ✔ 115    🕔 14:58, 12.02.2026
  • Олимларимиз  тўлиқ биопарчаланадиган  плёнка ишлаб чиқди

    Олимларимиз тўлиқ биопарчаланадиган плёнка ишлаб чиқди

    Ўзбекистон Фанлар академияси Ўсимлик моддалари кимёси институти олимлари маҳаллий ўсимликларнинг сувда эрувчи полисахаридлари асосида экологик тоза ва тўлиқ биопарчаланадиган плёнкалар олишнинг янги оптимал рецептурасини ишлаб чиқди.

    ✔ 103    🕔 14:55, 12.02.2026
  • Сунъий интеллект  Бизни «руҳиятсиз олам»  Сари тортмаяптими?!

    Сунъий интеллект Бизни «руҳиятсиз олам» Сари тортмаяптими?!

    Газетанинг ўтган сонида «Фаровонлик тафаккурни туман билан қопламасин» сарлавҳали таҳлилий мақолани катта қизиқиш билан ўқиб чиқдим. Ҳаётимиздаги қанча-қанча нарсани исроф қилаётганимизга, тафаккуримиздаги камчилик­ларга ойна тутилибди мақолада.

    ✔ 93    🕔 14:51, 12.02.2026
  • Байрам  кунлари  мамлакатимиз  бўйлаб «Долзарб  20 кунлик» тозалик  тадбирлари ўтказилади

    Байрам кунлари мамлакатимиз бўйлаб «Долзарб 20 кунлик» тозалик тадбирлари ўтказилади

    Унга кўра, Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлигида республика ишчи штаби ташкил этилиб, тадбир давомида санитар тозалаш корхоналари томонидан барча ҳудудлар қаттиқ маиший чиқиндилардан тозаланади.

    ✔ 190    🕔 09:33, 19.12.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар