Жараён      Бош саҳифа

Экологик муаммоларни ҳал этиш йўлида ҳамиша илғор

Дунёда экологик партиялар аксарият ҳолатда «яшиллар партияси» деб аталиб, борган сари парламентларда уларнинг ўрни ортиб бормоқда. Ҳозирги кунда «яшиллар партияси» бирорта мамлакатда ҳокимият тепасига чиқмаган бўлса-да, йилдан-йилга уларнинг аҳамияти олиб бораётир.

Экологик муаммоларни ҳал этиш йўлида ҳамиша илғор

Мисол учун, Литванинг «яшиллар партияси» 2011 йилда ташкил этилган, лекин унинг раҳбари Линас Балсис мустақил депутат сифатида парламент мандатига эга. Франциянинг Экология партияси 2017 йилги парламент сайловларининг биринчи босқичида 4,3 фоиз овоз тўплаган эди. Сайловларнинг иккинчи турида у тўртинчи ўринни эгаллади. Грецияда «Экологик Яшиллар» блоки 2015 йилда парламентда битта ўринга эга бўлган бўлса, Ирландияда 2016 йилги сайловларда «яшиллар партияси» парламент сайловларида иккинчи ўринга эга чиқди. Норвегияда, 2017 йилги сайловларда, Яшиллар ва атроф муҳит партияси миллий парламентда 3,2 фоиз овоз олган. 2019 йилда Европа «яшиллар партияси» сайловларда 11,4 фоиз, 2021 йилдаги сайловларда Германия «яшиллар партияси» 15,4 фоиз, Финляндия «яшиллар»и 2019 йилдаги парламентга сайловларда 11,5 фоиз, Австрия «яшиллар партияси» 13,9 фоиз, мамлакатимизда энг ёш бўлган Ўзбекистон экологик партияси эса 10 фоиз овозга эга бўлган эди.

Кўриниб турибди, йилдан-йилга жаҳонда «яшиллар партияси» дунё парламентларида тобора кўпроқ ўринни эгалламоқда. Бу эса жаҳон ҳамжамиятининг бугунги кундаги экологик муаммоларга бефарқ эмаслигини англатади.

Юртимизда ҳам энг ёш сиёсий кучлардан бири бўлган Ўзбекистон Экологик партияси халқимиз орасида анча танилиб қолди, десак муболаға бўлмайди. Айниқса, юртимизни Яшил маконга айлантириш, мамлакатимиздаги экологик муаммоларни ҳал этишда ушбу партия ташаббуслари беқиёс ўрин тутиши ҳеч кимга сир эмас.

Экологик муаммоларни ҳал қилишга қаратилган бундай эзгу ташаббуслар Тошкент вилояти партия ташкилоти томонидан ҳам доимий амалга ошириб келинмоқда. Жумладан, Янгийўл туманидаги «Умид» МФЙ Янгиобод кўчаси аҳолисидан шикоят ариза келиб тушган. Ўрганиш жараёнида аниқланишича, «Ифтихор» МФЙ ҳудудидаги полигон чиқиндихона ёниб кетган ва атроф муҳитга, аҳоли яшаш шароитига салбий таъсир кўрсатган. Назоратчи инспекторлар чақиртирилди ва бу муаммони бир ой ичида бартараф қилинишига кўрсатмалар берилди. Қибрай туманида ўтказилган рейд мобайнида дарахт­ларга мих билан қоқилган ёки металл сим билан боғланган кичик реклама баннерлари юзасидан тушунтириш берилиб, тезлик билан эълонларни олиб ташлаш «Автосервис» эгасига уқтирилди.

Баҳор мавсумида Бўстонлиқ туманида вилоятнинг туман ва шаҳар раислари ва ободонлаштириш ходимлари билан ҳамкорликда «Чиқиндиларни бирга бартараф этайлик» мавзусида ташкил қилинган катта акция ҳам партиямизни халқ ичида танитди, десак тўғри бўлади.

Биламизки, партияларнинг асосий вазифаларидан бири бу тарғибот-ташвиқот ишларидир. Шунинг учун ҳам Тошкент вилояти партия ташкилоти томонидан муҳим экологик саналарга бағишлаб «Аёллар ва ёшлар» қаноти етакчилари иштирокида «Бутунжаҳон ёввойи табиат куни», «Халқаро тўғонларга қарши курашиш куни», «Халқаро қушлар куни», «Экологик билимлар куни», «Халқаро биологик хилма-хиллик куни» муносабати билан тарғибот тадбирлари мунтазам ўтказиб келинмоқда.

Пискент туманида «Саломатлик учун беш минг қадам» ва тонгги бадантарбия, Қибрай туманида «Шахсий гигиеник қои­даларга амал қилинг», Ангрен шаҳрида «Томорқа ва ер майдонларига кўчатларни ўтказиш бўйича акция» каби ўтказилган тадбирлар аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда муҳим қадам бўлди.

Бундан ташқари 2022 йилда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида Тошкент вилояти томонидан Қибрай туманида «Ёшлар боғи» барпо этилди. Унда 200 мингга яқин турли хил мевали ва манзарали кўчатлар экилди ҳамда туман ва шаҳарларда кўчат экиш акцияларида партия ташкилотлари фаол иштирок этди. Жумладан, Бўстонлиқ тумани, Оҳангарон шаҳар, Бўка туманларида «Кўчат экиб боғ яратайлик» мавзусида катта акция бўлиб ўтди. Ҳар бир акцияда 1000 дан зиёд мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.

Бошланган янги 2023 йилда партиямизнинг олдида янада улкан ва машаққатли жараёнларни амалга ошириш вазифаси турибди. Ўйлаймизки, бу йўлда партиямизнинг ҳар бир аъзоси бор шижоати билан ишлашга ҳаракат қилишади. Зеро, бизнинг олдимизда юртни яшил маконган айлантириш каби эзгу ва улкан юмуш бор.

 

Фурқат АҲМАДЖОНОВ,

Ўзбекистон Экологик партияси

Тошкент вилоят кенгаши раиси,

халқ депутатлари

вилоят кенгаши депутати




Ўхшаш мақолалар

Парвозларнинг метеорологик  хавфсизлиги таъминланади

Парвозларнинг метеорологик хавфсизлиги таъминланади

🕔15:55, 21.05.2026 ✔36

Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида гидрометеорология хизмати инфратузилмасини ривожлантириш ва мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, фуқаро авиацияси ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини метеорологик таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Батафсил
«Олтин қалам»  XX Миллий мукофоти учун халқаро танлов

«Олтин қалам» XX Миллий мукофоти учун халқаро танлов

🕔08:50, 23.04.2026 ✔113

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ва бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида миллий ва халқаро журналистиканинг энг юксак ютуқларини кенг оммалаштириш, Янги Ўзбекистон руҳига мос янгича тафаккур тарзини шакллантириш, миллий контентни бойитиш, юртимизда инсон қадрини улуғлаш, одамларнинг онгу тафаккурини юксалтириш, жамиятимизда очиқлик ва ошкоралик муҳитини мустаҳкамлаш, оммавий ахборот воситалари ходимлари фуқаролик позицияларини намоён этишлари учун шароит яратиш ҳамда журналистларда танқидий-таҳлилий фикрлашни ва ижодий фаолиятга янгича ёндашувларни рағбатлантириш мақсадида «Олтин қалам» XX Миллий мукофоти учун халқаро танловини эълон қилади.

Батафсил
Илдизлар  омон  бўлса...

Илдизлар омон бўлса...

🕔14:40, 12.03.2026 ✔178

Инсон ҳаётидаги бирламчи восита сувдир. Унга инсонларнинг ҳар кун эҳтиёжи тушади. Кўл ҳам инсонларга беминнат хизмат қилади. Сув ҳар қандай нотоза нарсани тозалай олади, ҳар қандай кирни ювиб кеткиза олади. Инсонларнинг ҳам пок ва озода бўлишини таъминлаб беради. Сув инсоннинг танасини покласа, илм инсоннинг қалбини ҳар қандай чиркиндилардан тозалаб, уни поклашга хизмат қилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Парвозларнинг метеорологик  хавфсизлиги таъминланади

    Парвозларнинг метеорологик хавфсизлиги таъминланади

    Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида гидрометеорология хизмати инфратузилмасини ривожлантириш ва мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, фуқаро авиацияси ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини метеорологик таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

    ✔ 36    🕔 15:55, 21.05.2026
  • «Олтин қалам»  XX Миллий мукофоти учун халқаро танлов

    «Олтин қалам» XX Миллий мукофоти учун халқаро танлов

    Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ва бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида миллий ва халқаро журналистиканинг энг юксак ютуқларини кенг оммалаштириш, Янги Ўзбекистон руҳига мос янгича тафаккур тарзини шакллантириш, миллий контентни бойитиш, юртимизда инсон қадрини улуғлаш, одамларнинг онгу тафаккурини юксалтириш, жамиятимизда очиқлик ва ошкоралик муҳитини мустаҳкамлаш, оммавий ахборот воситалари ходимлари фуқаролик позицияларини намоён этишлари учун шароит яратиш ҳамда журналистларда танқидий-таҳлилий фикрлашни ва ижодий фаолиятга янгича ёндашувларни рағбатлантириш мақсадида «Олтин қалам» XX Миллий мукофоти учун халқаро танловини эълон қилади.

    ✔ 113    🕔 08:50, 23.04.2026
  • Илдизлар  омон  бўлса...

    Илдизлар омон бўлса...

    Инсон ҳаётидаги бирламчи восита сувдир. Унга инсонларнинг ҳар кун эҳтиёжи тушади. Кўл ҳам инсонларга беминнат хизмат қилади. Сув ҳар қандай нотоза нарсани тозалай олади, ҳар қандай кирни ювиб кеткиза олади. Инсонларнинг ҳам пок ва озода бўлишини таъминлаб беради. Сув инсоннинг танасини покласа, илм инсоннинг қалбини ҳар қандай чиркиндилардан тозалаб, уни поклашга хизмат қилади.

    ✔ 178    🕔 14:40, 12.03.2026
  • Табиат ва инсон муносабатларининг  Теран ифодаси

    Табиат ва инсон муносабатларининг Теран ифодаси

    Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг «Бобурнома» асари ўзбек мумтоз адабиётининг ноёб дурдоналаридан бири бўлиб, унда тарих, адабиёт, география, этнография, атроф-муҳит ва инсон руҳияти бир-бири билан чамбарчас боғлиқ ҳолда акс этган. Асарнинг энг диққатга сазовор жиҳатларидан бири – табиат ва инсон муносабатларининг чуқур, самимий ва фалсафий талқини.

    ✔ 240    🕔 14:58, 12.02.2026
  • Олимларимиз  тўлиқ биопарчаланадиган  плёнка ишлаб чиқди

    Олимларимиз тўлиқ биопарчаланадиган плёнка ишлаб чиқди

    Ўзбекистон Фанлар академияси Ўсимлик моддалари кимёси институти олимлари маҳаллий ўсимликларнинг сувда эрувчи полисахаридлари асосида экологик тоза ва тўлиқ биопарчаланадиган плёнкалар олишнинг янги оптимал рецептурасини ишлаб чиқди.

    ✔ 322    🕔 14:55, 12.02.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар