Экоқўмитанинг қонунчилик ташаббуслари қанчалик самарали бўляпти?
Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитасида брифинг бўлиб ўтди. Унда қўмитанинг 2022 йилдаги фаолияти бўйича ОАВ вакилларига ахборот берилди.
Ўтган даврда қўмита фаолиятини мамлакатимизнинг тараққиёт стратегиясида белгилаб берилган устувор мақсадлар, давлатимиз раҳбарининг қарор ва фармонлари, соҳага оид дастурий маърузалари ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва қўмитанинг иш режаларида белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда амалга оширди.
Ҳисобот даврида қўмита қонун ижодкорлиги йўналишида 6 та қонун лойиҳасига масъул бўлди. Уларнинг барчаси Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинди ва Сенатга юборилди.
Шулардан иккитаси – «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги, «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳалари қўмита аъзоларининг қонунчилик ташаббуси ҳуқуқида ишлаб чиқилди.
Шунингдек, қўмита аъзолари чиқиндилар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш, ноқонуний дарахт кесиш ёки кундаков қилиш орқали уларга шикаст етказиш билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, аҳолининг экологик маданиятини юксалтиришга қаратилган 5 та яхлит, 2 та қонунчиликка ўзгартириш киритишга доир қонун лойиҳалари устида иш олиб борди.
– Шунингдек, қўмита томонидан парламент назорати тадбирлари доирасида тегишли вазирлик ва идораларнинг «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини самарали амалга ошириш, маиший чиқиндилар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, БМТ Барқарор ривожланиш мақсадларида белгиланган устувор вазифаларни бажариш борасида амалга ошираётган ишлари, шунингдек, ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлишнинг олдини олиш юзасидан ўрганишлар ва эшитувлар ўтказилди, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзоси Моҳира Ходжаева.
Қайд этилганидек, қонун ҳужжатларнининг ижроси юзасидан жойларда ўрганишлар, қўмитанинг сайёр йиғилишлари ўтказилди. Жумладан, «Ов қилиш ва овчилик хўжаликлари тўғрисида»ги Қонун Сирдарё ва Жиззах вилоятлари мисолида, «Чиқиндилар тўғрисида»ги Қонун Тошкент ва Бухоро вилоятлари мисолида, «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонун Навоий вилояти мисолида, «Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида»ги Қонун Қорақалпоғистон Республикаси мисолида ўрганилди.
Бундан ташқари, «Обод маҳалла» ва «Обод қишлоқ» дастурлари доирасида аҳолининг ичимлик сув таъминотини яхшилаш борасида олиб борилаётган чора-тадбирлар, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида дарахт ва бута кўчатларини экиш ва парваришлаш ишлари қўмитанинг доимий эътиборида бўлди.
Қўмита фаолиятини самарали ташкил этиш, қонун лойиҳаларини кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама қилиш, амалга оширилаётган ислоҳотларни аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилишга қаратилган йиғилиш ва тарғибот тадбирлари ташкил этилди.
Илдизлар омон бўлса...
🕔14:40, 12.03.2026
✔51
Инсон ҳаётидаги бирламчи восита сувдир. Унга инсонларнинг ҳар кун эҳтиёжи тушади. Кўл ҳам инсонларга беминнат хизмат қилади. Сув ҳар қандай нотоза нарсани тозалай олади, ҳар қандай кирни ювиб кеткиза олади. Инсонларнинг ҳам пок ва озода бўлишини таъминлаб беради. Сув инсоннинг танасини покласа, илм инсоннинг қалбини ҳар қандай чиркиндилардан тозалаб, уни поклашга хизмат қилади.
Батафсил
Табиат ва инсон муносабатларининг Теран ифодаси
🕔14:58, 12.02.2026
✔115
Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг «Бобурнома» асари ўзбек мумтоз адабиётининг ноёб дурдоналаридан бири бўлиб, унда тарих, адабиёт, география, этнография, атроф-муҳит ва инсон руҳияти бир-бири билан чамбарчас боғлиқ ҳолда акс этган. Асарнинг энг диққатга сазовор жиҳатларидан бири – табиат ва инсон муносабатларининг чуқур, самимий ва фалсафий талқини.
Батафсил
Олимларимиз тўлиқ биопарчаланадиган плёнка ишлаб чиқди
🕔14:55, 12.02.2026
✔103
Ўзбекистон Фанлар академияси Ўсимлик моддалари кимёси институти олимлари маҳаллий ўсимликларнинг сувда эрувчи полисахаридлари асосида экологик тоза ва тўлиқ биопарчаланадиган плёнкалар олишнинг янги оптимал рецептурасини ишлаб чиқди.
Батафсил