Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик
Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.
БатафсилШу кунларда пиёз нархларининг ошиб кетиши ва ушбу сабзавот тақчиллигининг олдини олиш масалалари ҳукумат миқёсида муҳокама қилинмоқда.
Аслида минтақада пиёзнинг қимматлашиши сентябрь ойи ўрталаридан маълум бўлганди. Бунга сабаблар бисёр. East-Fruit бу ҳақида ажойиб таҳлилий материал тайёрлаган. 2022 йил Европадаги аномал иссиқ ва қурғоқчилик кейинроқ Европа мамлакатлари гегемон пиёз экспортёр мамлакатларининг асосий мижози бўлиб қолиши ва куз-қиш мавсумида айнан пиёз нархи дунёда арзон товар бўлиб кетмаслиги аниқ эди.
Боз устига, Россия-Украина ўртасидаги кескин муносабат сабаб, Украина жанубидаги пиёз етиштириш ареалларида пиёз ҳосилининг йўқлиги, афсуски, мазкур жараён фонида жаҳон бозорида фаол экспортёр Украинанинг импортчига айланиши ҳам маълум эди. Мазкур ҳолат Кавказ минтақалари, Қора денгиз атрофидаги давлатлардаги пиёзни айнан Украина сотиб олиши олдиндан маълум бўлган. Шундай бўлди ҳам.
Пиёз экспорт бозорида жуда фаол Покистонда ҳам ёз ойидаги ёғин аномалияси ва ҳалокатли тошқинлар сабаб, у ҳам пиёзнинг асосий сотиб олувчиси бўлиб қолишини мутахассислар қиш бошланмасидан прогноз қилаётган эди. Ўзбекистон ўтган йилнинг ўзида пиёзининг қарийиб 27 минг тоннасини айнан жануб ўлка – Покистонга экспорт қилиши ҳам асосий пиёз етиштирувчи мамлакатда вазият ўта абгор эканини кўрсатди.
Барча ҳолатларда пиёз нархининг қиш ўртаси ва баҳор бошида қиммат нархларда сотилиши ҳақида прогнозлар бор эди. Аммо, марказида атмосфера босими 1060 гПа гача бўлган совуқ арктик антициклоннинг Марказий Осиёга чуқур кириб келиши минтақада пиёз йўналишидаги вазиятни ағдар-тўнтар қилиб ташлади. Совуқ антициклон чекка қисми Эронда ҳам вазиятни ёмонлаштирган. Захиралар анъанавий усулларда қишдан ҳимояланадиган Марказий Осиё мамлакатларида маҳсулотлар катта қисмини совуқ уришига олиб келди.
Март ойи ўрталарида пишиши кутилаётган Афғонистон, Эрон ҳамда Туркманистон, Ўзбекистон ва Тожикистон жанубидаги ерлардаги пиёзнинг биринчи ҳосили ҳам баҳор бошларида пиёз нархларида мувозанатлашиш манзарасини бермайди.
Рамазон ойларида ўтган йилдаги пиёзга эҳтиёж ортади. Афсуски, бу пиёзлар ҳозирнинг ўзида захира омборларида дефицит бўлиб турибди.
Хитой пиёзлари ҳозирда Марказий Осиё бозорларига кириб келиши мумкин. Баҳор бошида Миср янги пиёз ҳосилини дунё бозорига сотиши мумкин. Аммо мазкур ҳолатлар ҳам йил бошида дунёда пиёз нархлари пасайишига олиб келмайди.
Мутахассислар баҳорда пиёз нархларида рекорд даражада нархлар янгилашини прогноз қилишмоқда.
Кўриб турганингиздек, минтақа ва унинг атрофида пиёзнинг қиммат нархларда сотилишига асосий сабаб иқлим аномалиялари бўлган. Озиқ-овқат хавфсизлиги масалалари билан машғул расмий масъуллар ҳаммасидан, жумладан, юқоридаги сабаблардан, масалан январь ойидаги аномал совуқдан олдинги ҳолатдан хабардор бўлишган. Қолаверса, пиёз барибир, қишимиз илиқ келган тақдирда ҳам баҳор бошларида арзон товар бўлмаслигини улар билишган. Агар, улар стратег мутахассис бўлишса, ҳатто ҳозирги аномал совуқдан сўнг Ўзбекистон мазкур йўналишда қилиши керак бўлган чора-тадбирлар чизмасини чизишга ҳам қодир бўлиши керак.
Ҳурматли масъуллар, айтингчи, мазкур йўналишда келгуси қадамларимиз қандай бўлади?..
Эркинжон АБДУЛАҲАТОВ,
иқлимшунос олим
Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.
БатафсилБиз экология деганда, одатда, кўз билан кўриш мумкин бўлган манзараларни – мўрилардан чиқаётган қора тутунни, дарёларга оқизилаётган кимёвий оқаваларни ёки йўл четида сочилиб ётган пластик идишларни тасаввур қиламиз. Аммо бугунги кунда инсоният янги, «кўринмас», лекин хавфи тобора ортиб бораётган глобал экологик таҳдид билан юзма-юз турибди. Бу – рақамли чиқиндилар.
БатафсилЁшлар куни муносабати билан партия Марказий кенгашида ташкил этилган очиқ мулоқот ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очди. Унда олий таълим муассасалари талабалари, ёш сиёсатчилар ва стартап ғоялари муаллифлари иштирок этиб, ўз таклиф ва ташаббуслари билан фаол қатнашдилар.
Батафсил