Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Аждодларимиз заковатини унутишга ҳаққимиз йўқ

Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб ташкил қилинганидан буён ота-оналар эътирофига сазовор бўлиб келмоқда. Таълим маскани элимиз орасида муносиб таълим-тарбия берувчи масканлар қаторида анча танилиб ҳам қолди.

Аждодларимиз заковатини  унутишга  ҳаққимиз йўқ

Ушбу таълим даргоҳи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 сентябрдаги «Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактабни ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Тошкент давлат иқтисодиёт университети қошидаги Аниқ фанларга ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби негизида ташкил этилди.

Куни кеча Ўзбекистон Экологик партияси Марказий кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Абдушукур Ҳамзаев ана шу намунали таълим маскани фаолияти билан яқиндан танишди.

Мазкур мактабда ташкил қилинган «Eco-IT» оромгоҳи билан танишиш чоғида ўқувчиларга атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиатни асраш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди. Келгусида партия ва мактаб томонидан ҳамкорликда бир нечта экологик лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишиб олинди.

– Кўп минг йиллик жамиятимиз тарихи шундан далолат берадики, оилада маънавий-экологик қадриятларга ва унинг қарор топишига катта эътибор берилган. Охирги юз йилликда республикамиз экологик тизимига катта салбий таъсир етказилди, аждодларимизнинг табиатдан фойдаланиш борасидаги билимлари, халқ удумлари ва анъанавий одоб-ахлоқ қоидалари унутилмоқда, – дейди Абдушукур Ҳамзаев. – Халқимиз бой экологик маданиятга эга. Асрлар давомида шаклланиб келган бой миллий маънавий қадриятларимиз ва меросимиз шундан далолат берадики, ота-боболаримиз, аждодларимиз Она заминга ўзгача муносабатда бўлиб, сув, тупроқ, ҳавони қадрлаганлар. Табиат бойликлари ва унинг эҳсонларини асраб-авайлаб, улардан тежаб фойдаланганлар. Биз ана шундай эзгу қадриятларни ёш авлод онгига сингдиришга масъулмиз.

Учрашув давомида айнан экологик маданият, янги экологик инновацион техника ва технологиялар яратиш борасида ҳам ўқувчилар билан қизғин суҳбатлар бўлиб ўтди.




Ўхшаш мақолалар

Исроф  занжири: дастурхондан сайёрагача

Исроф занжири: дастурхондан сайёрагача

🕔14:28, 22.10.2026 ✔58

Музлатгични очиб, бир неча кунги овқатни кўриб, «эҳ, исроф бўлди-ку...» деб афсусланган пайтларингиз бўлгандир. Бу ҳолат сизга таниш. Аммо шу кичик исроф бутун сайёра миқёсида кўпайтирилса, ундан чиқадиган рақам ақлни шоширади. Гап шундаки, бугун дунё ўзи етиштирган озиқ-овқатнинг деярли бешдан бир қисмини шунчаки чиқиндига ташламоқда.

Батафсил
Қонунларимиз  болаларни  интернет  хавфларидан ҳимоя  қила оладими?

Қонунларимиз болаларни интернет хавфларидан ҳимоя қила оладими?

🕔13:16, 15.10.2026 ✔180

Бугун рақамли технологиялар ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланди. Интернет орқали билим олиш, хорижий тилларни ўрганиш, дунёнинг исталган нуқтасидаги ахборотдан фойдаланиш имкониятлари тобора кенгаймоқда.

Батафсил
Асалари учраётган  хатар –  экологик ва иқтисодий тизим учун катта хавф

Асалари учраётган хатар – экологик ва иқтисодий тизим учун катта хавф

🕔14:57, 08.10.2026 ✔238

Табиатда шундай жонзотлар борки, уларнинг миттигина фаолияти бутун инсоният ҳаёти учун катта аҳамият касб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар