Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик
Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.
БатафсилМинглаб чақирим олис юртда юз берган бу табиий офат бизнинг элдошларимизни ҳам қаттиқ қайғуга солди. Дўст бошга иш тушганда билинади деганларидек, ўзбекистонликлар қардош турк халқига дарҳол ёрдам қўлини чўзди. Бу албатта таҳсинга лойиқ.
Ойнаи жаҳон ва ижтимоий тармоқлар орқали вайрон бўлган шаҳарлардаги аҳволни кузатар экан, ҳар бир юртдошимиз қалбида «Бизда ҳам шундай ҳолат юз бериб қолса-чи, унда нима қиламиз?» деган изтиробли савол уйғонган бўлса ажаб эмас. Ҳақиқатан ҳам, бу табиий офат одамларни янги қурилаётган кўпқаватли уйлар сифати ва мустаҳкамлиги борасида ўйлаб кўришга мажбур қилади.
Ахир, ғиштларни устма-уст териб ташлайверган билан иморат мустаҳкам бўлмайди. Унинг зилзилабардошлиги қурилиш меъёрларига тўлиқ риоя қилингани билан ўлчанади. Бундан 30-40 йил илгари билим юрти ва техникумларда ғишт териш, пайванд усталари – чилангарлик, сувоқчилик, хуллас, қурилишда зарур ихтисосликлар бўйича пухта таълим бериларди. Ҳозир эса, ишсизман деган одам ўзини қурилишга уряпти. Майли, улар шу йўл билан рўзғор тебратаётгани ҳам маъқул. Бироқ қурилиш сир-асрорларини пухта эгалламаган инсонлар қураётган уйлар ва бошқа иморатлар табиий офатларга чидамсиз бўлиб чиқаётганини яширишга ҳожат бўлмаса керак.
Кўпгина қурилиш масканларида иш бошқарувчилар фирибгарлик ва қаллоблик қилмайди, деб ҳеч ким кафолат беролмайди. Кўп қаватли уйларнинг ички деворларига айрим жойларда хом ғишт терилиб юборилаётгани ҳам ачинарли ҳол, албатта.
Энг ёмони, ҳар бир қаватдан сўнг мустаҳкамланиши зарур бўлган зилзилабардошлилик тасмаси, яъни сейсмикпояс қилинмасдан бутун бошли иморат қурилиб, фойдаланишга топширилиш ҳоллари ҳам мавжуд. Бу, албатта бир кунмас бир кун катта фожиаларга олиб келиши эҳтимолдан холи эмас.
Марказдаги кийим-кечак бозоридан чиқиб, тор сўқмоқ бўйлаб кун чиқиш тарафга одимлаймиз. Ҳамроҳим ишора қилиб кўрасатади:
– Манави уйнинг тўртинчи қаватига хом ғишт аралаштириб қуришибди. Шу қаллоблигини яшириш учун дарров орқа томонидан сувоқ қилишга тушишибди...
Бу ҳолат бўйича жуда кўп бора бонг урилди. Афсуски, ҳеч ким жиддий эътибор қаратмади. Бу ерда яшай бошлаган элдошларимизга офият тилашдан бошқа иложимиз йўқ.
Назаримда, мамлакатимизда олиб борилаётган қурилиш ишлари устидан кенг жамоатчилик назорати етарли даражада ўрнатилмагани бизга бир кун келиб қаттиқ панд бериши ҳеч гап эмас. Ҳар бир қурилиш масканида махсус экспертлар билан бирга жамоатчилик назорати олиб борилса, нур устига нур бўлар эди. Улар қурилиш хомашёлари ва иш сифатини пухта текшириб боришса, келгусида содир бўладиган фожиаларнинг олдини олишади, деб умид қиламиз.
Яширишга не ҳожат, ҳар қандай фожиа ва табиий офатларда қурбонлар сони ортишининг асосий сабаби – эҳтиётсизлик ва тажрибасизлик саналади. Ҳар бир инсон зилзила ёхуд бошқа табиий офат юз берганда қандай чора қўриш лозимлиги ҳақидаги билимни пухта эгаллаши жоиз. Агар бу борада етарли маълумот ва билим-кўрсатмаларга эга бўлинмаса, одам катта хавф остида қолиши, алал-оқибат қурбонлар сафига қўшилиши ҳам мумкин.
Хўш, бизда оддий халқ ёхуд ёш авлод табиий офат юз берган вақтда қандай чора қўллаш зарурлиги борасида етарли билим ва кўникмага эгами? Зилзила пайтида қандай ҳаракатланиш ҳақида Япониянинг биринчи синф боласи биладиган нарсаларни биздаги ҳатто олий маълумотли одамлар билишига очиғи шубҳам бор.
Афсуски, кўза кунда эмас, кунида синади. Айниқса, мактаб ёшидаги болалар ер силкиниши юз берса, нима қилиш лозимлиги ҳақида аввало оддий нарсаларни билишлари шарт ва зарур.
Менинг фикримча, мактабларда жисмоний тарбия дарслари ва бошқа фанларда фавқулодда вазиятларда қўлланилиши зарур бўлган чора-тадбирлар ҳақида ҳам аниқ машғулотлар олиб борилса, айни муддао бўларди. Ана шунда ёшларимиз муҳим кўникмаларга эга бўлиб, табиий офатлардан сақланиш чоралари ҳақида етарли билимларга ҳам эга бўлишарди. Бу эса уларнинг хавфсизлиги кафолатланишига қўшилган катта ҳисса бўлиши аниқ.
Кўпчиликнинг фикрига кўра, умумтаълим мактабларида меҳнат таълими фани дарс соатлари қисқартирилиб, унинг ўрнига фавқулодда вазиятларда сақланиш чоралари ўргатилса, айни муддао бўлади. Бу борада тегишли ташкилотлар мутасаддилари жиддий ўйлаб кўришлари зарур.
Эрпўлат БАХТ
Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.
БатафсилБиз экология деганда, одатда, кўз билан кўриш мумкин бўлган манзараларни – мўрилардан чиқаётган қора тутунни, дарёларга оқизилаётган кимёвий оқаваларни ёки йўл четида сочилиб ётган пластик идишларни тасаввур қиламиз. Аммо бугунги кунда инсоният янги, «кўринмас», лекин хавфи тобора ортиб бораётган глобал экологик таҳдид билан юзма-юз турибди. Бу – рақамли чиқиндилар.
БатафсилЁшлар куни муносабати билан партия Марказий кенгашида ташкил этилган очиқ мулоқот ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очди. Унда олий таълим муассасалари талабалари, ёш сиёсатчилар ва стартап ғоялари муаллифлари иштирок этиб, ўз таклиф ва ташаббуслари билан фаол қатнашдилар.
Батафсил