Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик
Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.
Батафсил– Кеча дўкондан 15 минг сўм қайтим олдим, беш минглик банкнотнинг бир чеккаси озроқ йиртилган экан. Автобусда уйга қайтар эканман, ўша пулни кондукторга узатдим.
Пулингиз йиртиқ экан, бошқасига алиштириб беринг деди. Иложсиз, бошқа пул бердим, аммо талайгина саволлар туғилди. Каттароқ суммадаги банкнотни бир жойдан олсам-у, иккинчи жойда уни мана шундай яроқсиз дейишса? Ўзи нақд пуллар қачон яроқсиз ҳисобланади? Пулларни банкларда алмаштириб олиш мумкинми? Ғижимланган, йиртилган қоғоз пулларни савдо шохобчаларида қабул қилмаслик қанчалик тўғри?
Афрўза ШОКИРОВА,
Тошкент шаҳри
Ушбу саволларга жавоб топиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Нақд пул муомаласи департаменти директори Фазлиддин Бозоровга мурожаат қилдик. Унга кўра, хўжалик юритувчи субъектлар қандай ҳолатдаги банкнотларни монеликсиз тўловга қабул қилишлари лозимлиги ва тушум пули сифатида банкларга топширишлари мумкинлиги белгиланган.
Масалан, ҳар қандай қисмида тешик ёки йиртилишлар, сийқаланишлар, (жумладан ғижимланган) доғлар, қалам, сиёҳ ва фломастер билан ёзилган ёзувлари мавжуд бўлган пуллар яроқли ҳисобланади. Елимланган банкнот қисмлари битта банкнотга тегишли бўлса, яъни серия, рақамлари бир хил бўлганда «яроқли пул» сифатида тўловга қабул қилиниши лозим.
Айрим ҳолларда, бир хил номиналдаги, бироқ 2 та банкнотнинг қисмларини бир-бирига елимланганлигини учратиш мумкин. Яъни банкнот қисмларидаги серия, рақамлар турлича бўлади.
Ушбу банкнотларнинг ҳар икки қисми алоҳида олинганда, банкнот умумий юзасининг 55 фоизидан кам бўлса «тўловга яроқсиз» деб топилади.
Аксинча бўлса, қабул қилинади. Шунингдек, бўёқ моддалари ва кислота тўкилган, табиий ранги ўзгарган, куйган, бўялган ёки чизилган пуллар ҳам яроқли ҳисобланади.
Эскирган, йиртилган пулларни банкларда алмаштириб олиш мумкинми, деган саволга эса қуйидагича жавоб олдик:
– Агар банкнот юқорида айтиб ўтилган «тўловга яроқсиз» пул тоифасига мансуб бўлмаса, уларни банкларда ҳеч қандай муаммосиз алмаштириб олиш мумкин. Бунда банклар кассалари орқали шикастланган, эскирган банкнотлар қабул қилиниб, уларнинг умумий суммасига тенг бўлган миқдорда яроқли банкнотлар билан алмаштириб берилади. «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунда ҳам банклар шикастланган пул белгиларини Марказий банк томонидан белгиланган қоидаларга мувофиқ чекловларсиз алмаштириб бериши қайд этилган. «Эскирган» пуллар банкларда қабул қилингач, улар қайта муомалага чиқарилишига йўл қўйилмайди.
Эслатиб ўтаман, «тўловга яроқсиз» пуллар банкларда алмаштириб берилмайди.
Шаҳруза САТТОРОВА ёзиб олди.
Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.
БатафсилБиз экология деганда, одатда, кўз билан кўриш мумкин бўлган манзараларни – мўрилардан чиқаётган қора тутунни, дарёларга оқизилаётган кимёвий оқаваларни ёки йўл четида сочилиб ётган пластик идишларни тасаввур қиламиз. Аммо бугунги кунда инсоният янги, «кўринмас», лекин хавфи тобора ортиб бораётган глобал экологик таҳдид билан юзма-юз турибди. Бу – рақамли чиқиндилар.
БатафсилЁшлар куни муносабати билан партия Марказий кенгашида ташкил этилган очиқ мулоқот ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очди. Унда олий таълим муассасалари талабалари, ёш сиёсатчилар ва стартап ғоялари муаллифлари иштирок этиб, ўз таклиф ва ташаббуслари билан фаол қатнашдилар.
Батафсил