Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик
Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.
БатафсилЭътибор берганмисиз, бозорлар ва озиқ-овқат дўконлари олдида газли ва газсиз яна бошқа турли ичимликлар шундоқ харидор диққатини тортиш учун очиқ ҳавода, кун тиғида қаторлаштирилиб қўйилади. Ҳарорат кўтарилиб бораётгани сабабли ҳозирги фаслда пластик идишлардаги сув бир муддатда қизиб қолади.
Майли, дўкондор сизга ичкарида музлатгичда сақланаётганидан бериши мумкин. Аммо кун бўйи қуёш тиғида турган ичимликлар бир кун қайта музхонага қўйилиши ва сизга ўхшаган бошқа харидорга сотилиши бироз ташвишли. Бинобарин, уларнинг таркиби аллақачон ўзгариб, соғлиққа зарар етказишга тайёр.
Мутахассислар ўтказган тадқиқотлар натижасига қарасак, капалагимиз учиб кетади. Маълум бўлишича, баклажка ёки бошқа елим идишда қуёшда илиган газли, газсиз ичимликлар организмда турли хасталикларни қўзғаш хусусиятига эга экан. Қуёш нури оқар сувни турли керакли унсурлар билан бойитишини биламиз, лекин тўхтаб турган сувни бузади.
Пластик идишдаги ичимликлар эса, оқар сув эмас.
Қуёшнинг бу «қилиғи»ни аждодларимиз қадим-қадимдан яхши билишган. Шу сабабли офтоб нурида илиган сув билан ҳатто таҳорат қилмаслик буюрилган.
Афсус, кўпгина дўкондорлар гўё ичимликларни дўкон олдида кўз-кўз қилиб қўйиш орқали савдони қизитмоқчи бўладилар. Аслида эса...
Харид вақтида шунга алоҳида эътибор беринг! Ҳеч нарсага алишиб бўлмас соғлиғингизни ўйланг.
Ёрқиной ИБРАГИМОВА,
ЎЭП Хонқа тумани кенгаши раиси
Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.
БатафсилБиз экология деганда, одатда, кўз билан кўриш мумкин бўлган манзараларни – мўрилардан чиқаётган қора тутунни, дарёларга оқизилаётган кимёвий оқаваларни ёки йўл четида сочилиб ётган пластик идишларни тасаввур қиламиз. Аммо бугунги кунда инсоният янги, «кўринмас», лекин хавфи тобора ортиб бораётган глобал экологик таҳдид билан юзма-юз турибди. Бу – рақамли чиқиндилар.
БатафсилЁшлар куни муносабати билан партия Марказий кенгашида ташкил этилган очиқ мулоқот ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очди. Унда олий таълим муассасалари талабалари, ёш сиёсатчилар ва стартап ғоялари муаллифлари иштирок этиб, ўз таклиф ва ташаббуслари билан фаол қатнашдилар.
Батафсил