Жараён      Бош саҳифа

Янги Конституцияда инсон қадри учун нима зарур бўлса, барчаси кафолатланади

Янгиланган Конституцияси тараққий этаётган давлат – Янги Ўзбекистонни миллий қуриш ғояси атрофида бутун жамиятимиз аҳлини жипслаштиради. Уни ишлаб чиқишда барча қатлам манфаатлари инобатга олинди. Жараёнда сиёсий партиялар, халқаро экспертлар ва илмий доиралар вакиллари ҳамда зиёлилар фаол қатнашди.

Янги Конституцияда  инсон қадри учун нима зарур бўлса,  барчаси  кафолатланади

Янгиланаётган Конституцияда Ўзбекистон – суверен, демократик, ҳуқуқий ва ижтимоий давлат экани қатъий белгилаб қўйилди. Кучли ижтимоий ҳимоя ва муҳтожларга ғамхўрлик, бандликни таъминлаш ҳамда ҳимоя қилишда давлатнинг янги мажбуриятлар белгиланди. Давлатнинг ижтимоий мажбуриятларга доир нормалари уч баробарга ортди. Масалан, эҳтиёжманд оилалар давлатдан 2 миллион 200 минг сўм миқдордаги моддий ёрдам олиши кафолатланди. Бу мамлакатимизда истиқомат қилаётган жами оилаларнинг 25 фоизига тўғри келади. Уларга ҳар йили 11 триллион сўм маблағ ажратилади.

Фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатлари давлатнинг олий қадрияти ва мажбурияти этиб белгиланди. Инсон ва давлат органлари ўртасидаги айрим ноаниқликлар инсон фойдасига ҳал этилиши, ҳуқуқий жиҳатдан адолатли қонуний мақсадга эришиш учун етарли ва мутаносиб бўлиши зарурлиги далилланди.

Янги Ўзбекистон Конституциясида қонунларимиз ва давлат идоралари фаолиятида «инсон қадри учун» тамойили бош мезон қилиб белгиланди. Яъни, Асосий қонунимизда инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати дахлсиз ҳамда ҳеч нарса уларни камситиш учун асос бўлиши мумкин эмаслиги қатъий қайд этилди. Бу долзарб муаммога, лўнда жавобни давлатимиз раҳбарининг ўзи берган: «Инсон қадри биз учун қандайдир мавҳум, баландпарвоз тушунча эмас. Инсон қадри деганда, биз, аввало, ҳар бир фуқаронинг тинч ва хавфсиз ҳаёт кечиришини, унинг фундаментал ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашни назарда тутамиз.

Инсон қадри деганда биз ҳар бир фуқаро учун муносиб турмуш шароити ва замонавий инфратузилма ташкил этишни, малакали тиббий хизмат кўрсатиш, сифатли таълим, ижтимоий ҳимоя тизими, соғлом экологик муҳит яратиб беришни тушунамиз».

Самарали ва ихчам давлат бошқарувида халқчил давлат қуриш мақсадида кучли парламент ва масъулиятли ҳукумат ҳамда мустақил ва адолатли суд тизимини барпо этишга киришилди. Олий Мажлис ягона яхлит орган сифатида жойлардан тенг вакилликни сақлаш учун сенаторлар сонини 65 нафарга тушириб: ҳар бир ҳудуддан 4 тадан сенатор – ҳаммаси 56 та сайланиши, Президент томонидан тайинланадиган сенаторлар сони 9 та бўлиб, мамлакатимизда амалга оширилаётган маъмурий ислоҳотлар моҳиятига монанд тарзда модернизациялаш имконияти яратилади.

Ҳокимларнинг халқ депутатлари Кенгашларига раҳбарлик қилиш институтидан воз кечилди. Маҳаллий даражада ҳокимиятлар бўлиниши принципини амалга ошириш, ҳокимларнинг халқ депутатлари Кенгашларига раҳбарлик қилиш институтини тугатиш давлат бошқаруви тизими янгиланишининг мантиқий давоми бўлди.

Янги Ўзбекистон асосчиси, Миллий сиёсий етакчи Шавкат Мирзиёевнинг қарийб етти йилда кўплаб инновацион ташаббуслари, ўта муҳим Тараққиёт стратегиясига асосланган дас­турга биноан амалга оширилмоқда. Булар – энг аввало иқтисодий-ижтимоий ўсишда қатъий барқарорлик: инсон-жамият-давлат муштараклиги; сиёсий-ҳуқуқий, маънавий-маърифий жиҳатдан янада тараққий эттириш; пропорционал равишда Янги Ўзбекистоннинг халқаро тамаддунидаги ўрни ва ролини юксалтира бориш; инсон қадри-қимматини миллий ва умумбашарий қадриятлар талаблари даражасига кўтаришда, демакки, Янги Ўзбекистон Конституцияси – Асосий Қонунимиз энг муҳим вазифа ва мақсадларни бажаришда ҳаракатга келтирувчи куч-қудрат – халқни рози қилиш миллий ғоя эканлиги назарда тутилади.

Албатта, Янги Ўзбекистон Конституциясида муҳтарам Президент Шавкат Мирзиёевнинг талқинига биноан: «Инсон қадри учун», «Миллий ва умумбашарий қадриятлар», «Инсон қадри – улуғ ва азиз» ҳамда жорий йил номи ҳам «Инсонга ­эътибор ва сифатли таълим йили»да бундай улкан қарашлар, бир сўз билан айтганда: «инсон–жамият–давлат» тамойили остида Тараққиёт стратегияси дастури равнақ топмоқда. Бу эса жаҳон мамлакатларининг Конституцияси, тузуклари, трактатларида ҳам ўз аксини топиши мумкин. Мисол тариқасида айтиш мумкин: қадим ҳисоб­ланган АҚШ Конституциясида инсонга, унинг олий қадриятлари – хислатлари ва фазилатлари хусусида 40 га яқин тамойил қайд қилинган. Хитой, Япония, Россия Федерацияси, Ҳиндистон, Жанубий Корея, Буюк Британия, Франция, Италия мамлакатлари Конституцияларида ҳам шундай ҳолатларни кўриш мумкин. Чунончи, Хитой Ижтимоий фанлар академиясининг Россия, Шарқий Европа ва Марказий Осиё институти директори Сун Чжуанжи: «Ўзбекистон Президенти ҳар доимгидек халқининг фикри ва қўллаб-қувватлашига таянган ҳолда референдум ўтказиш ташаббуси билан чиқди. Ислоҳотларда концептуал ғоя – инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун, «Инсон қадри учун» тамойили барча ислоҳотларнинг бош мезони сифатида белгиланди.

Ўзбекистоннинг ғайратли халқи, асосий ҳаракатлантирувчиси – ўзбек ёшлари қатъий дунёқарашга, фаол сиёсий, фуқаролик ва ижтимоий позицияга эга бўлиб, келажакка катта ишонч билан қарайди ва янги Ўзбекистон тараққиётига муносиб ҳисса қўшишда давом этмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида амалга оширилаётган ислоҳотлар туфайли Ўзбекистон барқарор ривожланиш суръатларини, ўз мустақиллигини, халқининг тинч ва осойишта ҳаётини ҳимоя қилиш қобилиятини намоён этган, ўз кучига ва салоҳиятига таянган, жадал ривожланаётган давлатга айланмоқда. Ушбу мақсадлар амалга ошишининг кафолати мамлакатнинг янги Конституцияси бўлади», деб ғурур ила таъкидлаган эди.

Жанубий Осиё ва халқаро тадқиқотлар маркази ижрочи директори, Марказий Осиё ва Ўзбекистон минтақаси бўйича эксперти Меҳмуд Ҳасан Хон:

«Халқаро миқёсда референдум натижалари ЖСТга аъзо бўлиш бўйича ишларни фаол давом эттириш, шунингдек, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар оқимини кўпайтиришга интилиш, банк ва молия фаолиятини интеграциялаш нуқтаи назаридан Ўзбекистон иқтисодиётининг жаҳон иқтисодий жараёнларида янада очиқлиги ҳамда иштироки учун фойдали бўлади», деган пурмаъно фикрни ифода қилди.

Атоқли олимларнинг Конституция ҳақидаги иқтибослари бизни ҳар бир давлатнинг Асосий қонуни – Конституция ҳақида янада кенгрок фикр юритишга, уларни янада чуқурроқ ўрганишга ундайди.

Академик, юридик фанлари доктори, профессор А.Саидов: «Конституция муҳим сиёсий-ҳуқуқий ҳужжат сифатида кишилик цивилизациясининг ютуғи, умуминсоний қадрият ва демократик тараққиётнинг юридик асосидир», «Конституция – бу догма эмас, у ҳаракат учун дастур бўлиши керак», «Конституция ҳукуқий билимларнинг алифбосидир», деган чуқур ҳуқуқий-фалсафий фикрларни баён этган ҳолда Конституцияни ўрганиш ва билиш ҳамда унга риоя қилиш билан фахрланишни албатта зарур, деб ҳисоблайди.

Ишонамизки, янги Ўзбекистон Конституцияси халқимиз онги-шуурига сингиб кетади. Унинг бахт-иқболи яхлит, айнан мукаммал тарзда тараннум этилганини даврий ОАВ кузатиб, ниҳоятда тўла-тўкис яшаш саодатига эришганимиздан жуда ҳам мамнун бўляпмиз.

 

Карим НОРМАТОВ,

тарих фанлари доктори,

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академияси профессори




Ўхшаш мақолалар

Илдизлар  омон  бўлса...

Илдизлар омон бўлса...

🕔14:40, 12.03.2026 ✔51

Инсон ҳаётидаги бирламчи восита сувдир. Унга инсонларнинг ҳар кун эҳтиёжи тушади. Кўл ҳам инсонларга беминнат хизмат қилади. Сув ҳар қандай нотоза нарсани тозалай олади, ҳар қандай кирни ювиб кеткиза олади. Инсонларнинг ҳам пок ва озода бўлишини таъминлаб беради. Сув инсоннинг танасини покласа, илм инсоннинг қалбини ҳар қандай чиркиндилардан тозалаб, уни поклашга хизмат қилади.

Батафсил
Табиат ва инсон муносабатларининг  Теран ифодаси

Табиат ва инсон муносабатларининг Теран ифодаси

🕔14:58, 12.02.2026 ✔115

Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг «Бобурнома» асари ўзбек мумтоз адабиётининг ноёб дурдоналаридан бири бўлиб, унда тарих, адабиёт, география, этнография, атроф-муҳит ва инсон руҳияти бир-бири билан чамбарчас боғлиқ ҳолда акс этган. Асарнинг энг диққатга сазовор жиҳатларидан бири – табиат ва инсон муносабатларининг чуқур, самимий ва фалсафий талқини.

Батафсил
Олимларимиз  тўлиқ биопарчаланадиган  плёнка ишлаб чиқди

Олимларимиз тўлиқ биопарчаланадиган плёнка ишлаб чиқди

🕔14:55, 12.02.2026 ✔103

Ўзбекистон Фанлар академияси Ўсимлик моддалари кимёси институти олимлари маҳаллий ўсимликларнинг сувда эрувчи полисахаридлари асосида экологик тоза ва тўлиқ биопарчаланадиган плёнкалар олишнинг янги оптимал рецептурасини ишлаб чиқди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Илдизлар  омон  бўлса...

    Илдизлар омон бўлса...

    Инсон ҳаётидаги бирламчи восита сувдир. Унга инсонларнинг ҳар кун эҳтиёжи тушади. Кўл ҳам инсонларга беминнат хизмат қилади. Сув ҳар қандай нотоза нарсани тозалай олади, ҳар қандай кирни ювиб кеткиза олади. Инсонларнинг ҳам пок ва озода бўлишини таъминлаб беради. Сув инсоннинг танасини покласа, илм инсоннинг қалбини ҳар қандай чиркиндилардан тозалаб, уни поклашга хизмат қилади.

    ✔ 51    🕔 14:40, 12.03.2026
  • Табиат ва инсон муносабатларининг  Теран ифодаси

    Табиат ва инсон муносабатларининг Теран ифодаси

    Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг «Бобурнома» асари ўзбек мумтоз адабиётининг ноёб дурдоналаридан бири бўлиб, унда тарих, адабиёт, география, этнография, атроф-муҳит ва инсон руҳияти бир-бири билан чамбарчас боғлиқ ҳолда акс этган. Асарнинг энг диққатга сазовор жиҳатларидан бири – табиат ва инсон муносабатларининг чуқур, самимий ва фалсафий талқини.

    ✔ 115    🕔 14:58, 12.02.2026
  • Олимларимиз  тўлиқ биопарчаланадиган  плёнка ишлаб чиқди

    Олимларимиз тўлиқ биопарчаланадиган плёнка ишлаб чиқди

    Ўзбекистон Фанлар академияси Ўсимлик моддалари кимёси институти олимлари маҳаллий ўсимликларнинг сувда эрувчи полисахаридлари асосида экологик тоза ва тўлиқ биопарчаланадиган плёнкалар олишнинг янги оптимал рецептурасини ишлаб чиқди.

    ✔ 103    🕔 14:55, 12.02.2026
  • Сунъий интеллект  Бизни «руҳиятсиз олам»  Сари тортмаяптими?!

    Сунъий интеллект Бизни «руҳиятсиз олам» Сари тортмаяптими?!

    Газетанинг ўтган сонида «Фаровонлик тафаккурни туман билан қопламасин» сарлавҳали таҳлилий мақолани катта қизиқиш билан ўқиб чиқдим. Ҳаётимиздаги қанча-қанча нарсани исроф қилаётганимизга, тафаккуримиздаги камчилик­ларга ойна тутилибди мақолада.

    ✔ 93    🕔 14:51, 12.02.2026
  • Байрам  кунлари  мамлакатимиз  бўйлаб «Долзарб  20 кунлик» тозалик  тадбирлари ўтказилади

    Байрам кунлари мамлакатимиз бўйлаб «Долзарб 20 кунлик» тозалик тадбирлари ўтказилади

    Унга кўра, Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлигида республика ишчи штаби ташкил этилиб, тадбир давомида санитар тозалаш корхоналари томонидан барча ҳудудлар қаттиқ маиший чиқиндилардан тозаланади.

    ✔ 190    🕔 09:33, 19.12.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар