Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Қурбонликка сўйилган қўй терисини қаерга ташлайсиз?

Қилаётган савобли амалингиз исрофгарчиликка айланмасин!

Қурбонликка сўйилган  қўй терисини  қаерга ташлайсиз?

Она диёримизда Қурбон ҳайити тинчлик, эминлик билан кутиб олинмоқда. Кеча ва кундузларида ҳаловат, тирикчилигида фароғат йўқ минтақаларда бу байрам қанчалик файзсиз ўтишини ўйласак, юрак орқага тортиб кетади. Ҳар бир куни тинч ва осойишта ўтиб, улуғ байрамни эмин-эркин нишонлаётганимиз учун минг бора шукрона келтирсак, оз.

Яратганнинг бирор неъматига шукр қилиш, аввало, уни исроф ва увол қилмасликда намоён бўлади. Мўл-кўлчилик, тўкин-сочинлик рамзи бўлмиш Қурбон ҳайити кунларида исрофгарликка йўл қўйилмаса, неъматлар зое-увол қилиб юборилмаса, биз ана шунда чинакам шукр қилгувчилардан саналамиз.

Динимиз кўрсатмасига кўра, Қурбон ҳайити кунлари ҳар бир қурби етган мусулмон киши жонлиқ сўйиб, гўштини хайр-эҳсон қилади, ўзлари оила аҳли билан еб, байрам қилишади. Бу жуда эзгу амаллардан. Чунки ҳар бир жойда кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, касал ва ёрдамга муҳтож элдошларимиз бор, албатта. Уларга қўлдан келганча молиявий ва маънавий ёрдам бериш жуда катта савоб амал саналади. Уларга қурбонлик қилингач, гўшт ва бошқа совға-саломлар олиб борилса, ўксик кўнгил соҳиблари қанчалик хурсанд бўлишини бир тасаввур қилиб кўринг.

Бу эзгу ва хайрли амаллар ҳеч бир камчиликсиз мақбул бўлиши учун эса исрофгарчиликдан сақланишга катта эътибор беришимиз лозим.

Ҳар бир қурби етадиган киши ҳайит кунларида қўй, эчки ёки туя, мол сўйиш билан улуғ бир вазифани адо қилгандек ички бир қониқиш ҳосил қилиб, мамнун бўлади. Бироқ йўл қўйилган айрим жузъий исрофлар сабаб катта савобларига путур етиб қолиши ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас.

Кузатишлар натижасидан маълумки, ҳар йили ҳар бир маҳалланинг кўплаб хонадонида қўй-қўчқор қурбонлик қилинади. Аксарият хонадонларда калла-поча ва тери, туёқлар тозаланмасдан шундоқ ахлатга ташлаб юборилар экан. Дайди ит ва мушукларнинг қўй териси ва калла-почаларини судраб юрганига кўп бора кўзимиз тушган. Бу ҳолатда биринчи галда атроф муҳитнинг ифлосланишига шароит яратилади. Чунки ҳамма калла-почани ҳам ит ва мушуклар ғажиб тугатолмайди. Оқибатда улар иссиқ кунларда тез сасиб, ҳаммаёқни қўланса ҳидга тўлдириб юборади. Ахлат дегани ҳам қишлоқ жойларда ойда бир-икки марта олиб кетилса, энди бунинг қандай аҳволга келишини тасаввур қилаверинг. Шаҳар ва туман марказларида эса байрам кунлари тугул, одатий вақтларда ҳам чиқиндилар ҳар куни олиб кетилади, деб ҳеч ким кафолат беролмайди.

Аслида калла-поча ва тери, туёқларни чиқитга чиқариб юборишнинг ўзи тўқлик натижасида келиб чиқаётган ғирт исрофгарчилик саналади.

Азалдан ота-боболаримиз қурбонлик қилинган ҳайвоннинг бирор бир ҳалол аъзосини чиқитга чиқаришни гуноҳ санашган. Ҳатто териси ошлаб, бирор кийим-бош тайёрлангач, юнги йигирилиб, ундан қўлқоп ва пайпоқ тўқишган.

Шунингдек, чорва молларининг ичак ва қоринларини яхшилаб тозалаб, улардан турли хил таомлар: хусусан, лиқилдоқ, хасиблар тайёрлаш мумкин. Яқин давргача ота-боболаримиз қўй ва эчкиларнинг териларни ошлаб, ажойиб оёқ ва бош кийимлари, нимча, камзул, ихчам ва енгилгина тўрва (сумка)лар, ҳамёнлар тикишган. Қўй ва эчкиларнинг ичакларидан эса пишиқ ва чидамли арқонлар таёрлашган. Бундай арқонлар, асосан, кемачиликда ишлатилган. Чунки бундай арқонларнинг узилиб кетиш эҳтимоли жуда кам бўлган. Қўй ва эчки ичагидан тайёрланган арқонлардан арғимчоқлар ҳам ясашган.

Қўй ва эчки ичагидан тайёрланган арқонлар бугунги кунда сунъий маҳсулотлардан тайёрланаётган арқонлардан ўн чандон қувватли ва мустаҳкам бўлган. Бундай арқонларни бугунги кунда ҳам тайёрлаб, зарур жойларда ишлатиш мумкин, деб ўйлайман. Қўй ва эчки ичакларидан тўқилган ёки эшилган арқончаларни махсус тўрва ва кийим-бошларга безак сифатида ҳам ишлатса бўлади.

Аслида ҳайит кунлари чиқиндихонлар, ҳатто йўл четлари калла-почаларга тўлиб кетишига маҳалла фаоллари ҳам сабаб бўлса керак. Улар одамларга кенг тушунтириш ишларини олиб боришса, бундай ҳолатлар камайган бўларди. Қолаверса, уқувли ёшларни тадбиркорликка жалб қилиб, қорамол ва чорва терисини йиғиб, махсус чарм маҳсулотилари ишлаб чиқарувчи корхоналарга топширишга ўргатиш зарур. Мутасаддилар маҳалланинг ўзида терини ошлайдиган ва тери маҳсулотларидан ҳар хил кийим-кечак ва пойабзал тайёрлайдиган корхоналар ташкил қилинишини йўлга қўйилишига яқиндан кўмак беришлари лозим.

Эслатиб ўтиш жоизки, тери маҳсулотларидан тайёрланган кийим-бош сунъий матолардан тайёрланган кийим-бошларга қараганда анча фойдали саналади ва саломатликка салбий таъсир кўрсатмайди.

«Эпли энамда эллик амал», деганларидек, тадбирли, ўнғайли одам ҳеч бир неъматни исроф қилмасдан уни инсон эҳтиёжи учун зарур омил сифатида ишлата олади. Зеро, тежамкорликда шукроналик акс этиб туради. Шукр қилгувчиларнинг эса неъмати бардавом бўлиши муқаддас битикларимизда жуда кўп бора таъкидланади.

 

Эрпўлат БАХТ




Ўхшаш мақолалар

Хатарли  «рекорд»лар  ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

🕔15:50, 21.05.2026 ✔89

Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.

Батафсил
Интернет табиатга қанчалик  зарар  етказади?

Интернет табиатга қанчалик зарар етказади?

🕔15:40, 15.05.2026 ✔160

Биз экология деганда, одатда, кўз билан кўриш мумкин бўлган манзараларни – мўрилардан чиқаётган қора тутунни, дарёларга оқизилаётган кимёвий оқаваларни ёки йўл четида сочилиб ётган плас­тик идишларни тасаввур қиламиз. Аммо бугунги кунда инсоният янги, «кўринмас», лекин хавфи тобора ортиб бораётган глобал экологик таҳдид билан юзма-юз турибди. Бу – рақамли чиқиндилар.

Батафсил
Ёшлар  кунида муҳим  ташаббуслар илгари сурилди

Ёшлар кунида муҳим ташаббуслар илгари сурилди

🕔09:12, 08.05.2026 ✔238

Ёшлар куни муносабати билан партия Марказий кенгашида ташкил этилган очиқ мулоқот ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очди. Унда олий таълим муассасалари талабалари, ёш сиёсатчилар ва стартап ғоялари муаллифлари иштирок этиб, ўз таклиф ва ташаббуслари билан фаол қатнашдилар.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Хатарли  «рекорд»лар  ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

    Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

    Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.

    ✔ 89    🕔 15:50, 21.05.2026
  • Интернет табиатга қанчалик  зарар  етказади?

    Интернет табиатга қанчалик зарар етказади?

    Биз экология деганда, одатда, кўз билан кўриш мумкин бўлган манзараларни – мўрилардан чиқаётган қора тутунни, дарёларга оқизилаётган кимёвий оқаваларни ёки йўл четида сочилиб ётган плас­тик идишларни тасаввур қиламиз. Аммо бугунги кунда инсоният янги, «кўринмас», лекин хавфи тобора ортиб бораётган глобал экологик таҳдид билан юзма-юз турибди. Бу – рақамли чиқиндилар.

    ✔ 160    🕔 15:40, 15.05.2026
  • Ёшлар  кунида муҳим  ташаббуслар илгари сурилди

    Ёшлар кунида муҳим ташаббуслар илгари сурилди

    Ёшлар куни муносабати билан партия Марказий кенгашида ташкил этилган очиқ мулоқот ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очди. Унда олий таълим муассасалари талабалари, ёш сиёсатчилар ва стартап ғоялари муаллифлари иштирок этиб, ўз таклиф ва ташаббуслари билан фаол қатнашдилар.

    ✔ 238    🕔 09:12, 08.05.2026
  • Ноёб доривор ўсимлик  Япония технологияси асосида  етиштирилади ва қайта ишланади

    Ноёб доривор ўсимлик Япония технологияси асосида етиштирилади ва қайта ишланади

    Ширинмия (Glycyrrhiza) – жаҳон фармацевтика, озиқ-овқат ва косметология саноатида энг кўп талаб қилинадиган ноёб доривор ўсимликлардан бири ҳисобланади. Уни маданий плантацияларда етиштириш бир қатор муҳим иқтисодий ва экологик афзалликларга эга.

    ✔ 232    🕔 09:05, 08.05.2026
  • Минтақамиз ва бутун инсоният ҳаётига дахлдор бўлган экологик муаммолар ечими сари  жиддий  қадам

    Минтақамиз ва бутун инсоният ҳаётига дахлдор бўлган экологик муаммолар ечими сари жиддий қадам

    Ўзбекистон экологик ислоҳотларни амалга ошириш борасида кейинги йилларда йирик жараёнларнинг ташаббускори бўлиб келмоқда. Астана шаҳрида бўлиб ўтган экологик саммит ташаббусларни минтақавий тарзда кенг тадбиқ қилиш ҳамда муаммоларга биргаликда ечим топиш масаласида катта қадам бўлди.

    ✔ 315    🕔 16:50, 30.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар