Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Ёзнинг қоқ чилласида кўчирилган 17 туп чинор тақдирига ким жавобгар?

Кўчат экиш, кўчатни бир жойдан иккинчи жойга кўчириб ўтқазиш, дарахтларга шакл бериш – буларнинг ҳаммаси асосан баҳорда, баъзилари кузда ҳам қилинадиган ишлар.

Ёзнинг қоқ чилласида кўчирилган  17 туп чинор тақдирига  ким жавобгар?

Табиат қонуни шу, бошқа вақтда эксангиз аввало ўша кўчат кўкармайди, кўкарганда ҳам дарахт сифатида мондимайди.

Аммо Тошкент шаҳридаги айрим «мутахассислар» табиат қонунларини ҳам ўзгартиришга жазм этган кўринади. Гап шундаки, шу кунларда метро йўли қурилиши баҳонасида бир нечта дарахтлар кўчириб ўтказилгани ҳақида хабарлар, видеоматериаллар тарқалмоқда. Кўчирилганда ҳам 3-4 йиллик ниҳоллар эмас, танаси қарийб бир қучоқ келадиган баҳайбат дарахтлар айни ёз чилласида томири билан қўпориб олиниб, бошқа жойга экилибди.

Ўзи шундоқ ҳам кундан-кунга чўллашиб, ҳақиқий тош шаҳарга айланиб бораётган Тошкентда бир дона дарахт, бир парча яшил майдон ҳам «Қизил китоб»га кирадиган бўлиб қолди. Ҳаммаёқ «дом», бетонлашиб бормоқда. Ҳатто аҳоли ҳордиқ оладиган, шаҳар ҳавосига озгина бўлсада мусаффолик бағишлаб турган соя-салқин боғларни ҳам «қурилиш аждаҳоси» бир четидан кемириб боряпти. Ҳозир шаҳарни тоза ҳаво билан таъминловчи янги дарахтлар экиш, иккинчи тарафдан эса омон қолганларини бир амаллаб асраб қолиш энг долзарб масалага айланди. Бироқ афсуски, масъуллар ҳар иккала вазифани ҳам етарлича уддалай олмаяпти.

Яқинда ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманидан ўтган ер усти метросининг сўнгги 14-бекати олдидаги 17 туп кўп йиллик чинор дарахтлари метро қурилиши сабабли бошқа жойга кўчирилгани ҳақида видео ва хабарлар тарқалди. Бу жамоатчиликнинг кескин эътирозларига сабаб бўлди. Тўғрисиямда, ўсиб одамларни соя салқини билан сийлаб келаётган бир неча йиллик катта чинорларни ёзнинг қоқ чилласида, устига-устак уларнинг шохларини кесиб (каллаклаб), дарахт кўчириш стандартларига умуман мос бўлмаган тарзда кўчириш қайси мутасаддининг хаёлига келиб қолди экан?!.

Шу ўринда савол туғилади. Дарахтларни (дарахтку дарахт, одам куйиб қоладиган ёзнинг қоқ чилласида) бошқа ерга кўчиришдан мақсад нима? Уларни кўчириб, яна ўсишини таъминлашми ёки метро қурилиши баҳонасида таг-туги билан йўқотишми? Бундай ҳолатда кўчирилган чинорларнинг ўсиб кетишига ким кафолат бера олади? Ахир неча йиллик чинорлар бир ёқда турсин, мана шундай иссиқда кичкина дарахт ниҳолини кўкартиришнинг ўзи бўлмайди-ку. Уни минг парваришлаб қараганингизда ҳам баҳорда ёки кузда экилган кўчатларга қараганда ривожланиши секин бўлади. Бир неча йиллик чинорларни-ку айтмаса ҳам бўлади. Тарқалган видео лавҳалардан шуни кўриш мумкинки, дарахтларни кўчириш дарахт кўчириш стандартларига умуман мос келмайди.

Шу ўринда савол туғилади: ёзнинг қоқ чилласида кўп йиллик чинорларнинг ҳаётга қайтиб униб кетиш имконияти қанча? Улар аввалгидек ривожланиб, қуюқ соясидан одамларни баҳраманд этадими?

– Фуқароларнинг хавотири тўла асосли бўлиб, кўчирилган чинорларнинг кўкариб кетиш имкониятини деярли нолга тенг, – дейди Тошкент Ботаника институти бўлим бошлиғи Атиргул ХОЛМИРЗАЕВА. – Ҳозир – ёзнинг чилласида экилган ҳар қандай дарахт қаттиқ стрессга тушиши аниқ. Бунинг устига тарқалган хабарларга илова қилинган суратлардаги дарахтларнинг ён шохлари ва ўқ илдизи кесиб ташланганини кўриш мумкин. Уларда фақат кичик ён илдизлар қолдирилган ва дарахтлар куч билан суғуриб олинган. Мутахассис сифатида айтаманки, шу ҳолатда кўчирилаётган чинорларнинг ўсиб кетиш имконияти деярли нолга тенг. Энди чинорларнинг тутиб кетиши учун жуда катта меҳнат, куч ва воситалар талаб қилинади. Бундан ташқари, кўчирилаётган дарахт илдиз қисми етарлича тупроқ билан олинмаган, илдизлар шунчаки очиқ ҳолатда турибди. Бунда улар шамоллайди ва иссиқда қуриб қолади. Бир сўз билан айтганда, бундай об-ҳаво шароитида ва бу ҳолатда дарахт кўчириш умуман мумкин эмас.

Қўлланилган методика иш берадими?

Чиндан ҳам расмлар ва видео лавҳалардан дарахт кўчириш ишлари шунчаки, номига қилинганини кўриш мумкин. Йўқса, шунча йиллик чинорларни ёзнинг қоқ ўртасида эмас, балки баҳор ёки кузда бошқа ерга кўчиришни режалаштириш мумкин эди. Ахир метро қурилиш режаси кеча ё бугун тасдиқланмаган. Анча вақт аввал метро линиялари қаерлардан ўтиши аниқ бўлиб улгурган ҳар ҳолда. Метро йўли чинорлар бор жойдан ўтар экан, шу ишларни илгарироқ, эрта баҳорда қилишга мутасаддиларга нима ҳалал берди экан?..

Шу ўринда илгарироқ юз берган шунга ўхшаш воқеани эслайлик. Яшнобод туманининг Aлимкент кўчасига Катта Фарғона йўли кўчасининг таъмирланиши муносабати билан у ердаги кўп йиллик катта дарахтлар кўчириб келтирилган эди. Ҳозир ўша ўнлаб дарахтлар бутунлай қуриб қолган ҳамда бу ерда йирик дарахтлар қабристони пайдо бўлган. Бу эса, бугун ҳам аҳолининг норозилигига сабаб бўлиб келяпти.

Дарахтзорга айлантирилиши режа қилинган майдоннинг тошлоқ ва сувсиз бўлишига қарамай, у ерга дарахтлар кўчириб ўтказилгандан кейин бутунлай қаровсиз қолдирилган. Оқибатда ҳамма дарахтлар шунчаки қуриб қолган. Бу ҳолатни эса маъсуллар «об-ҳавонинг ноқулай келгани» билан изоҳлашган эди ўшанда.

Хўш, ёзнинг қоқ ўртасида кўп йиллик чинорларнинг юқоридаги ҳолатдек қаровсизликдан қуритиб, яна янги «дарахтлар қаб­ристони» пайдо бўлмаслигига ким кафолат беради? Қолаверса, бу йилги иссиқ об-ҳаво ҳали-бери ўзгарадиганга ўхшамаяпти.

– Метро қурилиши муносабати билан кўчириб ўтказилган 17 туп чинор тақдири уни кўчириб ўтқазувчи фирма масъулиятидаги масала ҳисобланиб, у дарахтларни ўстириб бериш мажбуриятини олган ва агар улар қуриб қоладиган бўлса, тегишли жавобгарликка тортилади, – дейди Экология вазирлиги Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи Фарҳод ДЕҲҚОНОВ. – Дарахтларнинг кўчирилиши маълум бўлгач, биз Янгиҳаёт аҳолиси билан учрашиб, уларга бу ҳақда маълум қилган эдик. Шунингдек, дарахтларни кўчириб ўтқазувчи фирма бизга ўз режаларини маълум қилган. Улар бизга дарахтларни қай йўсинда кўчириши ва уларнинг кейинги парвариши қандай бўлишини тушунтириб берган. Шунингдек, биз дарахт кўчирувчи фирмани агар улар қуриб қоладиган бўлса, бериладиган жазо чоралари билан таништирдик. Бу жазо дарахт кесиш билан тенглаштирилади.

Яна шуни айтишим керакки, стратегик объект қурилиши муносабати билан бу ердаги дарахтларни кесиш масаласи ҳам кўтарилган эди. Лекин биз бунга қарши бўлдик ва кўчириш вариантига тўхталдик. Чинор шохларининг кесилишига келсак, шундай методика бор экан, кесишдан аввал шохлар буталаркан.

Хулоса ўрнида

Бир нечта хориж мамлакатларининг дарахт кўчиришдаги тажрибаларига эътибор қаратадиган бўлсак, Россияда фақат дарахт экиш мавсумларидагина дарахтларни кўчиришга рухсат этилар экан. Шунда ҳам белгиланган меъёрлар асосида бу ишлар амалга оширилади. Аввал дарахт кўчириб ўтказиладиган жой белгиланиб, дарахт кўчириб ўтказишга тайёрланади. Сўнгра махсус техникалар ёрдамида дарахт кўчатлари кўчирилади. Шунда ҳам дарахт кўчатлари ердан куч билан суғуриб олинмайди. Махсус техникалар ёрдамида дарахт илдизлари ва тупроғи билан биргаликда бошқа жойга ўтказилади. Бошқа хориж давлатларида ҳам дарахт кўчириш ишлари белгиланган даврларда ва меъёрларда амалга оширилар экан.

Яшнобод туманининг Aлимкент кўчасига кўчириб ўтказилган дарахт кўчатларининг қуриб қолиши ҳолатига академик Ф.Н.Русанов номидаги Тошкент Ботаника боғи мутахассиси А.Холмирзаева, Ўзбекистон ҳудудининг иқлим шароитида бундай кўп йиллик дарахтларни кўчириб ўтқазиш мумкин эмаслигини таъкидлаб ўтган эди. Аммо мутахассисларнинг фикрларига мутасаддилар унчалик ҳам эътибор қаратмаётгандек. Энди қанча одамларни соя-салқин ва кислород билан таъминлаб келаётган чинорлар қуриб қоладими? Ёки кўкариб ўсишда давом этадими буниси бизга маълум эмас. Аммо ҳамон бир савол мавҳумлигича қолмоқда. Метро қурилиши бир неча йил аввал режа қилинган. Бироқ мутасаддилар дарахт кўчириш ишларини нега айнан ёз мавсумида амалга оширяпти? Уларнинг мақсади нима ўзи?..

 

Мансурбек ЖАББОРОВ, «Oila va TABIAT» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Хатарли  «рекорд»лар  ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

🕔15:50, 21.05.2026 ✔89

Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.

Батафсил
Интернет табиатга қанчалик  зарар  етказади?

Интернет табиатга қанчалик зарар етказади?

🕔15:40, 15.05.2026 ✔160

Биз экология деганда, одатда, кўз билан кўриш мумкин бўлган манзараларни – мўрилардан чиқаётган қора тутунни, дарёларга оқизилаётган кимёвий оқаваларни ёки йўл четида сочилиб ётган плас­тик идишларни тасаввур қиламиз. Аммо бугунги кунда инсоният янги, «кўринмас», лекин хавфи тобора ортиб бораётган глобал экологик таҳдид билан юзма-юз турибди. Бу – рақамли чиқиндилар.

Батафсил
Ёшлар  кунида муҳим  ташаббуслар илгари сурилди

Ёшлар кунида муҳим ташаббуслар илгари сурилди

🕔09:12, 08.05.2026 ✔238

Ёшлар куни муносабати билан партия Марказий кенгашида ташкил этилган очиқ мулоқот ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очди. Унда олий таълим муассасалари талабалари, ёш сиёсатчилар ва стартап ғоялари муаллифлари иштирок этиб, ўз таклиф ва ташаббуслари билан фаол қатнашдилар.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Хатарли  «рекорд»лар  ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

    Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

    Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.

    ✔ 89    🕔 15:50, 21.05.2026
  • Интернет табиатга қанчалик  зарар  етказади?

    Интернет табиатга қанчалик зарар етказади?

    Биз экология деганда, одатда, кўз билан кўриш мумкин бўлган манзараларни – мўрилардан чиқаётган қора тутунни, дарёларга оқизилаётган кимёвий оқаваларни ёки йўл четида сочилиб ётган плас­тик идишларни тасаввур қиламиз. Аммо бугунги кунда инсоният янги, «кўринмас», лекин хавфи тобора ортиб бораётган глобал экологик таҳдид билан юзма-юз турибди. Бу – рақамли чиқиндилар.

    ✔ 160    🕔 15:40, 15.05.2026
  • Ёшлар  кунида муҳим  ташаббуслар илгари сурилди

    Ёшлар кунида муҳим ташаббуслар илгари сурилди

    Ёшлар куни муносабати билан партия Марказий кенгашида ташкил этилган очиқ мулоқот ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очди. Унда олий таълим муассасалари талабалари, ёш сиёсатчилар ва стартап ғоялари муаллифлари иштирок этиб, ўз таклиф ва ташаббуслари билан фаол қатнашдилар.

    ✔ 238    🕔 09:12, 08.05.2026
  • Ноёб доривор ўсимлик  Япония технологияси асосида  етиштирилади ва қайта ишланади

    Ноёб доривор ўсимлик Япония технологияси асосида етиштирилади ва қайта ишланади

    Ширинмия (Glycyrrhiza) – жаҳон фармацевтика, озиқ-овқат ва косметология саноатида энг кўп талаб қилинадиган ноёб доривор ўсимликлардан бири ҳисобланади. Уни маданий плантацияларда етиштириш бир қатор муҳим иқтисодий ва экологик афзалликларга эга.

    ✔ 232    🕔 09:05, 08.05.2026
  • Минтақамиз ва бутун инсоният ҳаётига дахлдор бўлган экологик муаммолар ечими сари  жиддий  қадам

    Минтақамиз ва бутун инсоният ҳаётига дахлдор бўлган экологик муаммолар ечими сари жиддий қадам

    Ўзбекистон экологик ислоҳотларни амалга ошириш борасида кейинги йилларда йирик жараёнларнинг ташаббускори бўлиб келмоқда. Астана шаҳрида бўлиб ўтган экологик саммит ташаббусларни минтақавий тарзда кенг тадбиқ қилиш ҳамда муаммоларга биргаликда ечим топиш масаласида катта қадам бўлди.

    ✔ 315    🕔 16:50, 30.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар