Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик
Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.
БатафсилКунора иш ёки бошқа юмуш билан таксига чиқамиз. Ана шундай кунларнинг бирида такси ҳайдовчиси ўз дардини айта кетди.
«Синглим, мана юртимиз тинч, шаҳару қишлоқларимиз, кўчаларимиз обод бўляпти, – дея гап бошлади такси ҳайдовчиси. – Боғ-роғлар яратиляпти. Йўл бўйида экилган ям-яшил дарахтларни кўриб баҳру дилинг очилади. Мана, кўчалар янгидан асфальт бўляпти. Хуллас, ҳаммаёқ чиройли.
Аммо мени бир нарса ўйлантиради. Баъзи одамларда озгина маданият, фаросат, тарбия етишмайди. Айрим йўловчилар машинага чиқиб, то манзилга етгунига қадар салон ичига турли қоғоз, чиқиндиларни ташлаб кетишади. Ҳатто болаларининг таглигини алмаштириб ташлаб кетадиганлари ҳам учрайди. Улардан кейин бошқа йўловчилар машинага ўтирганида бизга ноқулай бўлади. Машинанинг ойнасидан сувдан бўшаган баклашка, қоғоз, нима бўлса улоқтирган йўловчиларга бу иши нотўғри эканини тушунтирсак, жаҳл қилиб, хафа бўлишади. Одамларимизда озгина экологик маданият пайдо бўлса эди...»
Ҳайдовчининг бу сўзларидан рости хижолат бўлдим. Айнан шундай одамлар учун уялдим. Афсуски, ҳали ҳамон орамизда кўп қаватли уйларнинг тепа қаватларидан туриб чиқинди улоқтирадиган, чиқиндини дуч келган ерга итқитиб кетадиганлар жудаям кўп. Шунинг учун ҳам сизу бизга оиламизда, маҳалламизда, юртимизда экологик маданиятни, тарбияни шакллантиришдек масъулиятли бир вазифа юклатилганлигини унутмайлик.
Фотима ЎКТАМОВА
Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.
БатафсилБиз экология деганда, одатда, кўз билан кўриш мумкин бўлган манзараларни – мўрилардан чиқаётган қора тутунни, дарёларга оқизилаётган кимёвий оқаваларни ёки йўл четида сочилиб ётган пластик идишларни тасаввур қиламиз. Аммо бугунги кунда инсоният янги, «кўринмас», лекин хавфи тобора ортиб бораётган глобал экологик таҳдид билан юзма-юз турибди. Бу – рақамли чиқиндилар.
БатафсилЁшлар куни муносабати билан партия Марказий кенгашида ташкил этилган очиқ мулоқот ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очди. Унда олий таълим муассасалари талабалари, ёш сиёсатчилар ва стартап ғоялари муаллифлари иштирок этиб, ўз таклиф ва ташаббуслари билан фаол қатнашдилар.
Батафсил