Жараён      Бош саҳифа

Қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш нима учун муҳим?

Мамлакатимизда кейинги йилларда саноат тармоқларига «яшил иқтисодиёт» тизимини жорий қилиш, ижтимоий соҳада энергия самарадорлигини ошириш ва қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш  нима учун  муҳим?

Зеро, қайта тикланувчи энергия манбаларидан унумли фойдаланиш ер ости бойликлари захираларини тежаш баробарида экологияга чиқарилаётган зарарли газларнинг миқдорини камайтириш имконини ҳам беради.

Ўзбекистон бу борада жуда кенг салоҳиятга эга бўлиб, юртимиз нафақат ўзининг тўрт фаслли бетакрор табиати, ер ости ва усти нодир бойликлари, балки ноёб хусусиятлари – серқуёш осмони, шамолли кенгликлари, тезоқар дарёлари, биологик манбалари билан ҳам ажралиб туради.

Ўтган давр мобайнида мамлакатимизда қайта тикланувчи энергетикага ўтиш бўйича улкан ишлар қилинди. 2026 йилга қадар эса қайта тикланувчи энергия манбалари улушини 25 фоизга етказиш мақсад қилинган.

Бу – йилига 3 миллиард кубометр табиий газни тежаш дегани. Бундай ҳажмдаги газ билан эса 1 миллион хонадонни 1 йил давомида таъминлаш мумкин. Ёки шунча ҳажмдаги газ ёрдамида қўшимча 15 миллиард киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқарса бўлади. Бу эса Ўзбекистондаги аҳолининг 98 фоизини йил давомида электр билан таъминлаш учун етарли.

Шунингдек, юртимизда умумий қуввати 3977 мегаваттга тенг бўлган 19 та қуёш фотоэлектр станцияси ва умумий қуввати 3100 мегаваттга тенг бўлган 7 та шамол электр станциясини ишга тушириш бўйича улкан лойи­ҳалар амалга оширилмоқда. Бу саъй-ҳаракатлар натижасида 2021 йилнинг август ойида Навоий вилоятининг Кармана туманида Ўзбекистондаги илк 100 мегаватт қувватли йирик қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилди.

Худди шунингдек, 2022 йилнинг май ойида Самарқанд вилоятининг Нуробод туманида иккинчи 100 мегаватт қувватли қуёш фотоэлектр станцияси фаолият бош­лади. Қорақалпоғистон Респуб­ликасида эса Марказий Осиёда энг катта – 1,5 гигаватт қувватга эга шамол электр станциясини қуриш режалаштирилган.

У 1 миллион 650 минг хўжаликни электр энергияси билан таъминлайди ва йилига 2,4 миллион тонна зарарли газлар атмосферага чиқишининг олдини олади.

Умуман, қайта тикланувчи энергия манбаларининг тараққий этиши мамлакатни барқарор ривожлантиришда жуда муҳим аҳамиятга эга. Бундай энергия манбалари атроф муҳитга зарар етказмагани боис «тоза» деб аталади. Бу эса фарзандларимиз, келажак авлоднинг соғлом камолга етиши учун мустаҳкам заминдир.

Яшил энергетика қанчалар фойдали ва жозибали бўлмасин, шубҳасиз, у ҳам ўта юқори технологик ечимлар ва улкан инвестицияларни талаб этади. Қолаверса, муқобил энергия манбаларида ишлаб чиқарилган электрни истеъмолчига йўқотиш­ларсиз етказиб бериш масаласи ҳам турибди. Бу ерда гап яна эскирган инфратузилмани янгилаш, модернизация (замонавий талаблар ва сифат кўрсаткичларига мос ҳолда ислоҳ қилиш), энг муҳими, бу ишларни имкони борича тезроқ бошлашга бориб тақалади.

Бошқа йўлимиз йўқ. Соҳада жиддий ўзгаришларни амалга ошириш, аввало, давлат бюджетидан нархни ушлаб туришга йўналтирилаётган миллиардлаб субсидия маблағларининг бўшашига олиб келади. Ушбу маблағларни эса Ўзбекистонда энергетикани ривожлантиришга оид инновацион лойиҳаларга ҳамда инфратузилмани янгилашга йўналтириш мумкин бўлади. Агар соҳадаги ислоҳотлар бугун амалга оширилмаса, эртага электр энергияси узилишлари янада кўпаяди. Бу эса саноат корхоналарининг тўхташига, маҳсулот ишлаб чиқаришнинг камайишига ва оқибатда инвестициявий жозибадорликнинг кескин пасайишига олиб келади.

Мухтасар айтганда, электр энергияси нархларини бозор тамойиллари асосида қайта кўриб чиқмаслик эртага жойларда электр энергияси барқарор бўлмаслигига олиб келади. Сотиш нархи ва таннарх ўртасидаги тафовутни «давлат қопласин» деган муносабат билан эса муаммо ечилмайди.

 

Носиржон АМИНОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзоси




Ўхшаш мақолалар

Илдизлар  омон  бўлса...

Илдизлар омон бўлса...

🕔14:40, 12.03.2026 ✔51

Инсон ҳаётидаги бирламчи восита сувдир. Унга инсонларнинг ҳар кун эҳтиёжи тушади. Кўл ҳам инсонларга беминнат хизмат қилади. Сув ҳар қандай нотоза нарсани тозалай олади, ҳар қандай кирни ювиб кеткиза олади. Инсонларнинг ҳам пок ва озода бўлишини таъминлаб беради. Сув инсоннинг танасини покласа, илм инсоннинг қалбини ҳар қандай чиркиндилардан тозалаб, уни поклашга хизмат қилади.

Батафсил
Табиат ва инсон муносабатларининг  Теран ифодаси

Табиат ва инсон муносабатларининг Теран ифодаси

🕔14:58, 12.02.2026 ✔115

Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг «Бобурнома» асари ўзбек мумтоз адабиётининг ноёб дурдоналаридан бири бўлиб, унда тарих, адабиёт, география, этнография, атроф-муҳит ва инсон руҳияти бир-бири билан чамбарчас боғлиқ ҳолда акс этган. Асарнинг энг диққатга сазовор жиҳатларидан бири – табиат ва инсон муносабатларининг чуқур, самимий ва фалсафий талқини.

Батафсил
Олимларимиз  тўлиқ биопарчаланадиган  плёнка ишлаб чиқди

Олимларимиз тўлиқ биопарчаланадиган плёнка ишлаб чиқди

🕔14:55, 12.02.2026 ✔103

Ўзбекистон Фанлар академияси Ўсимлик моддалари кимёси институти олимлари маҳаллий ўсимликларнинг сувда эрувчи полисахаридлари асосида экологик тоза ва тўлиқ биопарчаланадиган плёнкалар олишнинг янги оптимал рецептурасини ишлаб чиқди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Илдизлар  омон  бўлса...

    Илдизлар омон бўлса...

    Инсон ҳаётидаги бирламчи восита сувдир. Унга инсонларнинг ҳар кун эҳтиёжи тушади. Кўл ҳам инсонларга беминнат хизмат қилади. Сув ҳар қандай нотоза нарсани тозалай олади, ҳар қандай кирни ювиб кеткиза олади. Инсонларнинг ҳам пок ва озода бўлишини таъминлаб беради. Сув инсоннинг танасини покласа, илм инсоннинг қалбини ҳар қандай чиркиндилардан тозалаб, уни поклашга хизмат қилади.

    ✔ 51    🕔 14:40, 12.03.2026
  • Табиат ва инсон муносабатларининг  Теран ифодаси

    Табиат ва инсон муносабатларининг Теран ифодаси

    Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг «Бобурнома» асари ўзбек мумтоз адабиётининг ноёб дурдоналаридан бири бўлиб, унда тарих, адабиёт, география, этнография, атроф-муҳит ва инсон руҳияти бир-бири билан чамбарчас боғлиқ ҳолда акс этган. Асарнинг энг диққатга сазовор жиҳатларидан бири – табиат ва инсон муносабатларининг чуқур, самимий ва фалсафий талқини.

    ✔ 115    🕔 14:58, 12.02.2026
  • Олимларимиз  тўлиқ биопарчаланадиган  плёнка ишлаб чиқди

    Олимларимиз тўлиқ биопарчаланадиган плёнка ишлаб чиқди

    Ўзбекистон Фанлар академияси Ўсимлик моддалари кимёси институти олимлари маҳаллий ўсимликларнинг сувда эрувчи полисахаридлари асосида экологик тоза ва тўлиқ биопарчаланадиган плёнкалар олишнинг янги оптимал рецептурасини ишлаб чиқди.

    ✔ 103    🕔 14:55, 12.02.2026
  • Сунъий интеллект  Бизни «руҳиятсиз олам»  Сари тортмаяптими?!

    Сунъий интеллект Бизни «руҳиятсиз олам» Сари тортмаяптими?!

    Газетанинг ўтган сонида «Фаровонлик тафаккурни туман билан қопламасин» сарлавҳали таҳлилий мақолани катта қизиқиш билан ўқиб чиқдим. Ҳаётимиздаги қанча-қанча нарсани исроф қилаётганимизга, тафаккуримиздаги камчилик­ларга ойна тутилибди мақолада.

    ✔ 93    🕔 14:51, 12.02.2026
  • Байрам  кунлари  мамлакатимиз  бўйлаб «Долзарб  20 кунлик» тозалик  тадбирлари ўтказилади

    Байрам кунлари мамлакатимиз бўйлаб «Долзарб 20 кунлик» тозалик тадбирлари ўтказилади

    Унга кўра, Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлигида республика ишчи штаби ташкил этилиб, тадбир давомида санитар тозалаш корхоналари томонидан барча ҳудудлар қаттиқ маиший чиқиндилардан тозаланади.

    ✔ 190    🕔 09:33, 19.12.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар