Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Шармандага шаҳар кенг...ми? Телеканаллар масъуллари «кўрмаётган» иллатлар

Яқинда миллий телеканалларимиздан бирида эфирга узатилаётган ўзимизнинг телеэкран ижодкорлари томонидан ишланган сериалга кўзим тушиб қолди.

Шармандага  шаҳар кенг...ми?  Телеканаллар масъуллари «кўрмаётган» иллатлар

Миллийлигимизга хос сериал бўлса керак-да, дея томоша қилдим. Тўғриси, уни охиригача кўролмадим, асабим чидамади...

Сериалдаги қаҳрамонларнинг ўз ролларига ўта даражада суст ёндашаётгани, «миллий» дея эфирга узатилаётган фильмда миллийликдан асар ҳам йўқлиги, оила даврасида кўриб бўлмайдиган саҳналари билан кўнглимни хира қилди. Бу каби ҳолатлар эса кўпчиликнинг норозиликларига сабаб бўлаётганини ижтимоий тармоқлардан, оммавий ахборот воситаларидаги танқидлардан кўриб турибмиз. Аммо бу гапларни тегиш­ли мутасаддилар, телеканаллар масъуллари «кўрмаётгани», мавзу чигаллашса чигаллашиб, асло яхши томонга ўзгармаётгани бизни ажаб­лантирмоқда.

Телеканалларимизда узатилаётган сериалларнинг савияси кўпчиликни ташвишга солиб келяпти. Уларни кузатсангиз, маънан саёзлигига гувоҳ бўласиз. Худди улар одамлар онгини атай саёзлаштириш учун ишланаётгандек. Хўш, бу каби кинофильмлар ёки кўрсатувлар орқали одамларнинг атай фикри саёзлаштирилмаётган, уларнинг онгини ҳар хил бўш ғоялар билан тўлдириш мақсад қилинмаган бўлса, унда томошабинларга, аудиторияга бу каби саҳналарни тарқатишдан мақсад нима?

– Камчиликларнинг бундай хуружлари эркинлик соясида бўляпти, – дейди Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков. – Эркинлик даъво қила туриб, бузғунчиликни тарғиб қилиш, жамиятни издан чиқариш учун мақсадли бундай нарсалар киритиш бизнинг позициямиз эмаслигини халққа ҳам, санъаткорларга ҳам етказиш керак. Шунинг учун фильмлар, уларнинг сценарийларига баҳо берадиган Бадиий кенгашни қайтариш керак, деган фикрдамиз. Буни халқ талаб қиляпти. Кўрдикки, санъат жуда эркин қўйиб юборилса ҳам бўлмайди. Етук соҳа вакилларидан иборат Бадиий кенгаш бўлиши керак, бу борада ишлар олиб боряпмиз, муҳокама қиляпмиз.

Телеканалларда савиясиз фильмларни тўхтатиш, томошабиннинг онгига зарарли таъсир қиладиган кўрсатувларни ҳам камайтириш, иложи борича миллийлигимизга хос бўлган аудиториянинг савиясини туширишга эмас, балки оширишга хизмат қиладиган кўрсатувларни ва киноларни тайёрлаш бўйича бонг урилмоқда. Аммо вазият ҳамон ўзгаргани йўқ.

Тўғри, аудитория оғир, мулоҳазали маҳсулотларни қабул қилишни ҳар доим ҳам хоҳлавермайди. Лекин хоҳламаяпти, дегани саёз ва зарарли маҳсулотларни томошабинга узатишимиз керак, дегани эмас.

Бошқа давлатларни кузатадиган бўлсак, улар қанча ривожланган бўлишига қарамасдан миллийлигини йўқотмаган ва миллийлигига хос бўлган кинофильмлар ва кўрсатувларни оммага мунтазам тақдим этиб келади. Биз ҳам ўзимизнинг миллийлигимизга хос бўлган киноларимиз камлигидан хориж киноларини сотиб олаяпмиз ва телеканалларимизда узатяпмиз. Бу эса миллийлигимиздан узоқлашишимизга сабаб бўлмоқда.

Дарҳақиқат, бугун аудитория мулоҳазали ва фикрлашга ундайдиган кўрсатувларни ёки савияли киноларни кўришдан кўра, енгил-елпи чиқиш­ларга кўпроқ ўч экани рост. Бу эса одамларнинг савияси тобора тушиб кетишига сабаб бўлаётир. Бугунги томошабин ҳеч қандай маънавий озиқ бермаса-да, бир ҳайратни истайди, оддий қилиб айтганда, уларга шоу керак. Оғир, фалсафий нарсаларни қабул қилмайди.

Шу ўринда савол туғилади: томошабинлар жиддий ва мушоҳадали нарсаларни хоҳламаяпти, деб аудитория истаган, миллийлигимизга хос бўлмаган фильмлар билан одамларнинг онгини тўйинтиришимиз керакми? Агар шу тарзда давом этилса, бора-бора кўзимиз шунга ўрганиб, иллатлар ҳам, шармандалик ҳам одатий ҳолга айланиб қолмайдими? Энг аввало, давлат томонидан фаолияти тўхтатилган Бадиий кенгашни қайта тиклаш зарур. Шундагина савияли, миллийлигимизни акс эттирадиган фильмлар кўпайиши мумкин.

Шунингдек, санъат соҳасида кадр­лар тайёрлашга ҳам катта эътибор қаратиш шарт. Бугун ўз соҳасини тўла тушунмай туриб санъатда «юлдуз» бўлиб юрганлар ҳам анчагина. Агар шу соҳадаги кадрлар ғалвирдан ўтказилиб, ўз ишининг устаси қилиб тайёрланса, нафақат санъат соҳасининг камчиликлари тўғриланади, балки оммага узатилаётган сифатсиз маҳсулотлар ҳам камаярмиди...

 

Мансурбек ЖАББОРОВ




Ўхшаш мақолалар

Хатарли  «рекорд»лар  ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

🕔15:50, 21.05.2026 ✔89

Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.

Батафсил
Интернет табиатга қанчалик  зарар  етказади?

Интернет табиатга қанчалик зарар етказади?

🕔15:40, 15.05.2026 ✔160

Биз экология деганда, одатда, кўз билан кўриш мумкин бўлган манзараларни – мўрилардан чиқаётган қора тутунни, дарёларга оқизилаётган кимёвий оқаваларни ёки йўл четида сочилиб ётган плас­тик идишларни тасаввур қиламиз. Аммо бугунги кунда инсоният янги, «кўринмас», лекин хавфи тобора ортиб бораётган глобал экологик таҳдид билан юзма-юз турибди. Бу – рақамли чиқиндилар.

Батафсил
Ёшлар  кунида муҳим  ташаббуслар илгари сурилди

Ёшлар кунида муҳим ташаббуслар илгари сурилди

🕔09:12, 08.05.2026 ✔238

Ёшлар куни муносабати билан партия Марказий кенгашида ташкил этилган очиқ мулоқот ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очди. Унда олий таълим муассасалари талабалари, ёш сиёсатчилар ва стартап ғоялари муаллифлари иштирок этиб, ўз таклиф ва ташаббуслари билан фаол қатнашдилар.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Хатарли  «рекорд»лар  ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

    Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

    Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.

    ✔ 89    🕔 15:50, 21.05.2026
  • Интернет табиатга қанчалик  зарар  етказади?

    Интернет табиатга қанчалик зарар етказади?

    Биз экология деганда, одатда, кўз билан кўриш мумкин бўлган манзараларни – мўрилардан чиқаётган қора тутунни, дарёларга оқизилаётган кимёвий оқаваларни ёки йўл четида сочилиб ётган плас­тик идишларни тасаввур қиламиз. Аммо бугунги кунда инсоният янги, «кўринмас», лекин хавфи тобора ортиб бораётган глобал экологик таҳдид билан юзма-юз турибди. Бу – рақамли чиқиндилар.

    ✔ 160    🕔 15:40, 15.05.2026
  • Ёшлар  кунида муҳим  ташаббуслар илгари сурилди

    Ёшлар кунида муҳим ташаббуслар илгари сурилди

    Ёшлар куни муносабати билан партия Марказий кенгашида ташкил этилган очиқ мулоқот ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очди. Унда олий таълим муассасалари талабалари, ёш сиёсатчилар ва стартап ғоялари муаллифлари иштирок этиб, ўз таклиф ва ташаббуслари билан фаол қатнашдилар.

    ✔ 238    🕔 09:12, 08.05.2026
  • Ноёб доривор ўсимлик  Япония технологияси асосида  етиштирилади ва қайта ишланади

    Ноёб доривор ўсимлик Япония технологияси асосида етиштирилади ва қайта ишланади

    Ширинмия (Glycyrrhiza) – жаҳон фармацевтика, озиқ-овқат ва косметология саноатида энг кўп талаб қилинадиган ноёб доривор ўсимликлардан бири ҳисобланади. Уни маданий плантацияларда етиштириш бир қатор муҳим иқтисодий ва экологик афзалликларга эга.

    ✔ 232    🕔 09:05, 08.05.2026
  • Минтақамиз ва бутун инсоният ҳаётига дахлдор бўлган экологик муаммолар ечими сари  жиддий  қадам

    Минтақамиз ва бутун инсоният ҳаётига дахлдор бўлган экологик муаммолар ечими сари жиддий қадам

    Ўзбекистон экологик ислоҳотларни амалга ошириш борасида кейинги йилларда йирик жараёнларнинг ташаббускори бўлиб келмоқда. Астана шаҳрида бўлиб ўтган экологик саммит ташаббусларни минтақавий тарзда кенг тадбиқ қилиш ҳамда муаммоларга биргаликда ечим топиш масаласида катта қадам бўлди.

    ✔ 315    🕔 16:50, 30.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар