Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик
Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.
БатафсилНавбатдаги жабрдийда ким бўлади?..
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бош директори Даврон Тўлаганов пиротехника воситаларининг саломатлик ва ҳаёт учун хавфли жиҳатлари хусусида яна бир бор огоҳлантирди.
«Бу мавзуга такрор-такрор тўхталамиз, пақилдоқларнинг саломатлик ва ҳаёт учун хавфли жиҳатлари хусусида чиқишлар қиламиз. Лекин, афсуски, бу муаммо ҳар қиш фаслида қаршимиздан чиқаверади.
Мана, ўтган мавсумда янги йил арафаси ва байрамдан кейинги кунларда пиротехника воситаларидан олинган жароҳатлар туфайли марказимиз ҳамда унинг ҳудудий филиалларига ўнлаб оғир аҳволдаги беморлар мурожаат қилди.
Энг ёмони, улардан 50 фоизи шифохонада узоқ ётиб даволанишига тўғри келди. Ҳатто баъзилари ҳануз асоратлардан азият чекмоқда. Чунки бундай воситаларнинг бехосдан қаттиқ пақиллаши кишиларни чўчитиб, юрак-қон томир тизимига ўта салбий таъсир кўрсатади. Ушбу ҳолат фожиали ўлим билан ҳам якун топиши ҳеч гап эмас.
Пиротехника воситалари асосан қуйидаги жароҳатларга сабаб бўляпти:
• юз, кўз, қўл соҳаларида оғир куйиш;
• Кўзлар шикастланиши ва кўриш қобилияти қисман ёки бутунлай бузилиши;
• жароҳат асорати билан боғлиқ пластик операцияларга муҳтожлик, куйган соҳаларда дағал чандиқлар;
• қўл бармоқлари соҳаларида контрактуралар ҳосил бўлиши.
Қолаверса, пиротехника воситалари шовқинидан қаттиқ қўрқиш туфайли руҳий бузилиш, сурункали асаб ва қон-томир тизими касалликлари, қандли диабет, ҳомилага зиён етиши эҳтимоли юқори. Яқин масофада пиротехника пақиллашидан инсон баротравма ва акустик жароҳатлар олиб, карлик ёки умрбод қулоқ шанғиллаши (тиннитус) касаллигига йўлиқиши мумкин».
Бутунлай кўр бўлиб қолиш хавфи
Республика кўз касалликлари клиник шифохонаси бош шифокори Отабек Икромов эса пақилдоқлар сабаб бутунлай кўр бўлиб қолиш мумкинлигидан огоҳлантирди.
«Ҳар йили Янги йил арафасида ва байрамдан кейинги кунларда «пақилдоқ» ва салютлардан олинган жароҳатлар туфайли биргина бизнинг шифохонамизга юзга яқин оғир аҳволдаги беморлар мурожаат қилади.
Юз, қўл соҳаларида оғир куйиш, кўзлар шикастланиши ва кўриш фаолияти қисман ёки бутунлай бузилиши кузатиладиган бундай болалар, афсуски, тегишли муолажалардан кейин ҳам қатор асоратлардан азият чекмоқда. Ҳатто беморлардан бир қисми лаҳзалик завқ учун умрбод ногиронликка маҳкум бўляпти.
Тақиқланган, аммо бор...
Қонунчиликка кўра, пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, улардан фойдаланиш, худди шунингдек уларни қонунга хилоф равишда Ўзбекистонга олиб кириш ёки ўтказиш – ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, 1 млн 700 минг сўмдан 6 млн 800 минг сўмгача жарима солишга сабаб бўлади.
Бироқ байрам яқинлашиши биланоқ бутун Ўзбекистон «портлайди». Кўриб турганингиздек, пиротехника воситаларини юртимизга олиб кириш қонунчиликда тақиқланган. Олиб кираётган, пуллаётганларнинг қанчаси жазоланди, моллари мусодара қилинди. Лекин ҳар бир ҳудудда пақилдоқлар «қора бозори» қизигандан қизияпти. Балки мутасаддилар изоҳ беришар, улар ўша «қора бозор»га қаердан келиб қоляпти?
Шаҳруза САТТОРОВА
Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.
БатафсилБиз экология деганда, одатда, кўз билан кўриш мумкин бўлган манзараларни – мўрилардан чиқаётган қора тутунни, дарёларга оқизилаётган кимёвий оқаваларни ёки йўл четида сочилиб ётган пластик идишларни тасаввур қиламиз. Аммо бугунги кунда инсоният янги, «кўринмас», лекин хавфи тобора ортиб бораётган глобал экологик таҳдид билан юзма-юз турибди. Бу – рақамли чиқиндилар.
БатафсилЁшлар куни муносабати билан партия Марказий кенгашида ташкил этилган очиқ мулоқот ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очди. Унда олий таълим муассасалари талабалари, ёш сиёсатчилар ва стартап ғоялари муаллифлари иштирок этиб, ўз таклиф ва ташаббуслари билан фаол қатнашдилар.
Батафсил