Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Ҳар бир инсон – ватан ҳимоячиси

Ҳамма ўз ватанини севишини даъво қилади. Кимдир буни фақат сўз орқали ифода этса, яна кимдир изҳорни носамимият деб қабул қилади. Менимча, ватанни севиш, унинг учун фидойи бўлиш сўздагина эмас, инсоннинг ҳар бир хатти-ҳаракати, фаолияти ва ҳаётида акс этмоғи муҳимдир.

Ҳар бир инсон –  ватан    ҳимоячиси

«Ватан ҳимояси» деган тушунча негадир анча тор миқёсда тушунилади. Кўпчилик уни қўлига қурол олиб, ватан сарҳадларини қўриқлаш, чегарада туриш, ҳарбий хизматни ўташ каби маъноларда тушунади. Булар ҳам ватан ҳимояси йўлидаги энг зарур ишлар, албатта. Аммо бу масаланинг бир томони холос.

Ҳар куни мактабга бораётган ўқувчидан тортиб, унга таълим-тарбия бераётган муаллим, эл саломатлигини муҳофаза қилишга масъул шифокор, озодалик посбони бўлган кўча супирувчигача – ҳамма-ҳаммаси, шу ватаннинг ҳар бир фуқароси ватанни севиши муқаррар. Қачонки, ватанни севиш туйғуси амалий ҳаракатга кўчса, инсон ватан ҳимоячисига айланади. Ўз ватанини севган инсон эса амалда ватан равнақи ва манфаатларига зид иш қилмайди. Бутун фаолиятини она ватанининг тараққиёти учун сафарбар этади. Шу маънода ватаннинг истиқболини кўзлаб, она юрт тараққиётига ўз ҳиссасини қўшиш мақсадида бугун мактаб партасида таълим олаётган бола шу оннинг ўзидаёқ ватан ҳимоячиси дейишга лойиқ.

Ҳозирги глобаллашув жараёнида кескин ҳарбий ҳаракатлардан кўра,  ахборот ва мафкуравий курашларнинг чегара билмас таҳдидлари кўпроқ учраяпти. Уларга қарши туриш худди шу йўсинда маънавий-ахлоқий ва мафкуравий тарзда бўлиши керак. Демак, бугун ватанни ҳимоя қилиш учун албатта қўлга қурол олиб, ҳарбий ҳаракатларда қатнашиш шарт бўлмай қолди. Ўз ватанини севган ҳар бир киши шу ватан равнақи йўлида фидойилик кўрсатиб, виждонан ишласа, ўз шахсий ғаразини халқ ва миллат манфаатларидан устун кўрмаса, у ўз ватанининг чинакам ҳимоячисидир.

Инсон, аввало, ўз ватанини севиш ва ҳамиша унинг манфаатларини ҳимоя қилишга тайёр бўлиши керак. Агар бизда шундай дунёқараш шаклланмаса, бизга ишониб топширилган ватан ҳар жабҳада ҳимоясиз қолиши мумкин.

Мисол учун, ватаннинг бир парчаси бўлган бирор соҳа, тармоқ ёки ҳудудга раҳбар қилиб тайинланган мансабдор ўз ватанини қай даражада яхши кўради, садоқат кўрсатади ва ҳимоя қила олади?

Бу саволга жавоб бериш анча мураккаб. Ўша инсон хизмат вазифасига тайинланганида ёки фаолият юритаётганида аниқлаш бироз қийин. Орадан озгина вақт ўтиб, раҳбарият ишонч билдирган ўша кимса катта миқдордаги пора билан қўлга олинганида, давлат маблағларини йиллар давомида ими-жимида талон-тарож қилиб келгани фош бўлганида, бюджет ресурс­ларини фақат ўзининг шахсий манфаатлари йўлида ишлатиб, хизмат вазифасини суиистеъмол қилгани аниқланганида бундай кимсанинг қай даражада ватанпарвар экани аён бўлади. Улар ватаннинг ўзларига ишониб топширилган омонатларига ўз фаолиятлари воситасида шу тарзда жавоб қайтаришади.

Агар биз ватан ҳимоячилари деганда ватан тинчлиги, осойишталиги учун  кеча-кундуз чинакам фидойилик кўрсатиб, ҳарбий соҳаларда хизмат қилаётган кишиларни тушуниш билан чеклансак, унчалик тўғри бўлмаса керак. Она юртнинг ҳар қарич тупроғи ватаннинг бир парчаси эканини инобатга олсак, турли жабҳаларда муштарак мақсадлар учун хизмат қилаётган, таълим олаётган, яшаётган ҳар бир фуқаро ўз ватанига хизмат қилаётган посбон сифатида кўринади.

Ҳар бир оилада ўсиб камол топаётган ёшлар – фарзандларимизга, аввало, ватанни севиш ҳамда шу туйғунинг амалий фаолиятга айланиши зарурлигини ўргатайлик. Ана шунда Ватаннинг ҳамма жабҳаси мустаҳкам ҳимояда бўлади.

 

Умаржон САИДАЗИМОВ




Ўхшаш мақолалар

Хатарли  «рекорд»лар  ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

🕔15:50, 21.05.2026 ✔89

Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.

Батафсил
Интернет табиатга қанчалик  зарар  етказади?

Интернет табиатга қанчалик зарар етказади?

🕔15:40, 15.05.2026 ✔160

Биз экология деганда, одатда, кўз билан кўриш мумкин бўлган манзараларни – мўрилардан чиқаётган қора тутунни, дарёларга оқизилаётган кимёвий оқаваларни ёки йўл четида сочилиб ётган плас­тик идишларни тасаввур қиламиз. Аммо бугунги кунда инсоният янги, «кўринмас», лекин хавфи тобора ортиб бораётган глобал экологик таҳдид билан юзма-юз турибди. Бу – рақамли чиқиндилар.

Батафсил
Ёшлар  кунида муҳим  ташаббуслар илгари сурилди

Ёшлар кунида муҳим ташаббуслар илгари сурилди

🕔09:12, 08.05.2026 ✔238

Ёшлар куни муносабати билан партия Марказий кенгашида ташкил этилган очиқ мулоқот ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очди. Унда олий таълим муассасалари талабалари, ёш сиёсатчилар ва стартап ғоялари муаллифлари иштирок этиб, ўз таклиф ва ташаббуслари билан фаол қатнашдилар.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Хатарли  «рекорд»лар  ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

    Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

    Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.

    ✔ 89    🕔 15:50, 21.05.2026
  • Интернет табиатга қанчалик  зарар  етказади?

    Интернет табиатга қанчалик зарар етказади?

    Биз экология деганда, одатда, кўз билан кўриш мумкин бўлган манзараларни – мўрилардан чиқаётган қора тутунни, дарёларга оқизилаётган кимёвий оқаваларни ёки йўл четида сочилиб ётган плас­тик идишларни тасаввур қиламиз. Аммо бугунги кунда инсоният янги, «кўринмас», лекин хавфи тобора ортиб бораётган глобал экологик таҳдид билан юзма-юз турибди. Бу – рақамли чиқиндилар.

    ✔ 160    🕔 15:40, 15.05.2026
  • Ёшлар  кунида муҳим  ташаббуслар илгари сурилди

    Ёшлар кунида муҳим ташаббуслар илгари сурилди

    Ёшлар куни муносабати билан партия Марказий кенгашида ташкил этилган очиқ мулоқот ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очди. Унда олий таълим муассасалари талабалари, ёш сиёсатчилар ва стартап ғоялари муаллифлари иштирок этиб, ўз таклиф ва ташаббуслари билан фаол қатнашдилар.

    ✔ 238    🕔 09:12, 08.05.2026
  • Ноёб доривор ўсимлик  Япония технологияси асосида  етиштирилади ва қайта ишланади

    Ноёб доривор ўсимлик Япония технологияси асосида етиштирилади ва қайта ишланади

    Ширинмия (Glycyrrhiza) – жаҳон фармацевтика, озиқ-овқат ва косметология саноатида энг кўп талаб қилинадиган ноёб доривор ўсимликлардан бири ҳисобланади. Уни маданий плантацияларда етиштириш бир қатор муҳим иқтисодий ва экологик афзалликларга эга.

    ✔ 232    🕔 09:05, 08.05.2026
  • Минтақамиз ва бутун инсоният ҳаётига дахлдор бўлган экологик муаммолар ечими сари  жиддий  қадам

    Минтақамиз ва бутун инсоният ҳаётига дахлдор бўлган экологик муаммолар ечими сари жиддий қадам

    Ўзбекистон экологик ислоҳотларни амалга ошириш борасида кейинги йилларда йирик жараёнларнинг ташаббускори бўлиб келмоқда. Астана шаҳрида бўлиб ўтган экологик саммит ташаббусларни минтақавий тарзда кенг тадбиқ қилиш ҳамда муаммоларга биргаликда ечим топиш масаласида катта қадам бўлди.

    ✔ 315    🕔 16:50, 30.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар