Жараён      Бош саҳифа

Жамиятнинг тўғри йўли учун компас

Юртимизда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси амалга оширила бошлагандан буён одамларда табиат ва экологик муҳитга муносабат ўзгара бошлади. Буни оддийгина кўча-кўйда писта чақиб, пўчоғини ер билан битта қилиб кетувчилар камайганидан ҳам сезиш мумкин.

Жамиятнинг тўғри  йўли учун компас

Ҳозир гавжум масканларда писта чақиб, пўстлоғини дуч келган жойга ташлаб кўринг-чи, атрофингиздагилар дарров сизга танбеҳ ва дакки беради. Бу, албатта, жамоатчилик назорати шаклланишининг кичик бир кўриниши. Агар каттароқ қонунбузарликларга ҳам ана шундай кескин муносабат кўрсатганимизда эди, биз аллақачон жуда кўп муаммоларга ечим топган бўлардик.

Маълумки, ривожланган мамлакатларда жамоатчилик фикри жамиятни бош­қарувчи куч сифатида қабул қилинади. Одамларнинг муносабати, таклиф ва мулоҳазалари давлат идоралари учун компас вазифасини ўтайди. Фикрлар хилма-хил бўлмаган жамият ҳамиша оқсайди, деган эди машҳурлардан бири.

Ҳамма жойда дарахтлар кесиляпти. Одамлар бунга муносабат билдирса, мутасаддилар дарров ўша дарахтни қурт кемириб чириганга чиқаришади. Ёки тадбиркорлик субъектларига ажратилган ерлардаги дарахтларни бошқа жойга кўчириб ўтқазишда ҳам хўжакўрсинга қилинаётган ишлар жамоатчилик назоратидан четда қолиб кетмоқда.

Аввало, қурилиш объектларини дарахт йўқ жойдан ажратилишига эътибор қаратиш лозим.

Дарахтзор жойдан ер ажратилдими, бас уларни кесмасдан, ҳеч қаерга кўчирмасдан ишларни давом эттириш чоралари кўрилгани маъқул. Номигагина кўчирилган дарахтларнинг ривожланиб кетиши билан ҳеч ким шуғулланмаётгани учун ҳам ўша дарахтлар тақдири аянчли аҳволда қолмоқда.

Ижтимоий тармоқларда Зарафшонда «Кизил китоб»га киритилган 100 тупдан зиёд саксовул дарахти қўпориб ташлангани тўғрисида хабар тарқалди. Маълум бўлишича, саксовул буталари ўсаётган ерда Ёшлар саноат ҳудуди ташкил этилаётган экан. Буталар қўпорилаётган заҳоти тегишли идораларнинг бирига бир виждони уйғоқ фуқаро оғзаки мурожаат қилибди.

Ушбу ҳолат Зарафшон шаҳар Экология бўлими томондан ўрганилиб, фуқарога нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 1 млн. 700 минг сўм миқдорида жарима белигиланибди. Ижтимоий тармоқларда берилган расмий муносабатда бугунги кунда Зарафшон шаҳар Ёшлар саноат ҳудудидаги саксовул буталари шаҳарнинг аэропорт йўли ёқасига кўчириб ўтказилаётгани айтилади.

Бундай ҳолатлар ҳақида эшитгач, шунисига ҳам шукр, дегинг келади. Бироқ жамоатчилик назорати кучайганда эди, балки бу ноёб саксовуллар ҳеч қаерга кўчирилмасдан ўз ўрнида яшнаб, ўсиб турган бўлармиди?! Мутасаддилар тадбиркорга бошқа жойда ер ажратган бўлармиди?! Ахир, дарахт кўчириб ўтқазилгач, унга мунтазам қаров ва алоҳида парвариш керак. Қолаверса, бир неча йиллик саксовул кўчириб ўтқазилганида унинг ривожланиб кетиши жуда қийин кечади.

Энг ачинарли жиҳати шуки, бизга қурилишни режалаштириш аҳоли билан маслаҳатлашмасдан пала-партиш режалаштирилмоқда. Аввало, тадбиркорларга ташландиқ жойлар ажратиб берилса, айни муддао бўлармиди. Қўлдан келса, обод қилиб кўрсин-чи! Аксинча бўлса, обод ва кўркам жойларга путур етказмасдан тинч­гина юргани авлороқмасми?!

Хулоса шуки, жамоатчилик назорати кучайиб, одамлар фикр-муносабатлари институт даражасида шаклланмас экан, экологик мувозанат бўйича ҳали кўп йўқотиш ва муаммолар учраши шубҳасиз.

 

Э.Бахт




Ўхшаш мақолалар

Парвозларнинг метеорологик  хавфсизлиги таъминланади

Парвозларнинг метеорологик хавфсизлиги таъминланади

🕔15:55, 21.05.2026 ✔36

Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида гидрометеорология хизмати инфратузилмасини ривожлантириш ва мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, фуқаро авиацияси ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини метеорологик таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Батафсил
«Олтин қалам»  XX Миллий мукофоти учун халқаро танлов

«Олтин қалам» XX Миллий мукофоти учун халқаро танлов

🕔08:50, 23.04.2026 ✔113

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ва бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида миллий ва халқаро журналистиканинг энг юксак ютуқларини кенг оммалаштириш, Янги Ўзбекистон руҳига мос янгича тафаккур тарзини шакллантириш, миллий контентни бойитиш, юртимизда инсон қадрини улуғлаш, одамларнинг онгу тафаккурини юксалтириш, жамиятимизда очиқлик ва ошкоралик муҳитини мустаҳкамлаш, оммавий ахборот воситалари ходимлари фуқаролик позицияларини намоён этишлари учун шароит яратиш ҳамда журналистларда танқидий-таҳлилий фикрлашни ва ижодий фаолиятга янгича ёндашувларни рағбатлантириш мақсадида «Олтин қалам» XX Миллий мукофоти учун халқаро танловини эълон қилади.

Батафсил
Илдизлар  омон  бўлса...

Илдизлар омон бўлса...

🕔14:40, 12.03.2026 ✔177

Инсон ҳаётидаги бирламчи восита сувдир. Унга инсонларнинг ҳар кун эҳтиёжи тушади. Кўл ҳам инсонларга беминнат хизмат қилади. Сув ҳар қандай нотоза нарсани тозалай олади, ҳар қандай кирни ювиб кеткиза олади. Инсонларнинг ҳам пок ва озода бўлишини таъминлаб беради. Сув инсоннинг танасини покласа, илм инсоннинг қалбини ҳар қандай чиркиндилардан тозалаб, уни поклашга хизмат қилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Парвозларнинг метеорологик  хавфсизлиги таъминланади

    Парвозларнинг метеорологик хавфсизлиги таъминланади

    Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида гидрометеорология хизмати инфратузилмасини ривожлантириш ва мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, фуқаро авиацияси ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини метеорологик таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

    ✔ 36    🕔 15:55, 21.05.2026
  • «Олтин қалам»  XX Миллий мукофоти учун халқаро танлов

    «Олтин қалам» XX Миллий мукофоти учун халқаро танлов

    Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ва бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида миллий ва халқаро журналистиканинг энг юксак ютуқларини кенг оммалаштириш, Янги Ўзбекистон руҳига мос янгича тафаккур тарзини шакллантириш, миллий контентни бойитиш, юртимизда инсон қадрини улуғлаш, одамларнинг онгу тафаккурини юксалтириш, жамиятимизда очиқлик ва ошкоралик муҳитини мустаҳкамлаш, оммавий ахборот воситалари ходимлари фуқаролик позицияларини намоён этишлари учун шароит яратиш ҳамда журналистларда танқидий-таҳлилий фикрлашни ва ижодий фаолиятга янгича ёндашувларни рағбатлантириш мақсадида «Олтин қалам» XX Миллий мукофоти учун халқаро танловини эълон қилади.

    ✔ 113    🕔 08:50, 23.04.2026
  • Илдизлар  омон  бўлса...

    Илдизлар омон бўлса...

    Инсон ҳаётидаги бирламчи восита сувдир. Унга инсонларнинг ҳар кун эҳтиёжи тушади. Кўл ҳам инсонларга беминнат хизмат қилади. Сув ҳар қандай нотоза нарсани тозалай олади, ҳар қандай кирни ювиб кеткиза олади. Инсонларнинг ҳам пок ва озода бўлишини таъминлаб беради. Сув инсоннинг танасини покласа, илм инсоннинг қалбини ҳар қандай чиркиндилардан тозалаб, уни поклашга хизмат қилади.

    ✔ 177    🕔 14:40, 12.03.2026
  • Табиат ва инсон муносабатларининг  Теран ифодаси

    Табиат ва инсон муносабатларининг Теран ифодаси

    Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг «Бобурнома» асари ўзбек мумтоз адабиётининг ноёб дурдоналаридан бири бўлиб, унда тарих, адабиёт, география, этнография, атроф-муҳит ва инсон руҳияти бир-бири билан чамбарчас боғлиқ ҳолда акс этган. Асарнинг энг диққатга сазовор жиҳатларидан бири – табиат ва инсон муносабатларининг чуқур, самимий ва фалсафий талқини.

    ✔ 240    🕔 14:58, 12.02.2026
  • Олимларимиз  тўлиқ биопарчаланадиган  плёнка ишлаб чиқди

    Олимларимиз тўлиқ биопарчаланадиган плёнка ишлаб чиқди

    Ўзбекистон Фанлар академияси Ўсимлик моддалари кимёси институти олимлари маҳаллий ўсимликларнинг сувда эрувчи полисахаридлари асосида экологик тоза ва тўлиқ биопарчаланадиган плёнкалар олишнинг янги оптимал рецептурасини ишлаб чиқди.

    ✔ 322    🕔 14:55, 12.02.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар