Сўнгги йилларда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, улар фаоллигини ошириш, соғлиғини сақлаш, касбга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка кенг жалб этиш, эҳтиёжманд хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, гендер тенгликни таъминлаш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар ўз натижасини бермоқда.
Хотин-қизларнинг мамлакат иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётининг барча жабҳаларида фаоллигини ошириш бўйича Миллий дастур ижроси туфайли жамиятимизда аёлларнинг ўрни ва мавқеи тобора ошмоқда. Ижтимоий ҳолатидан қатъи назар барча аёллар бугун ва келажакка ишонч билан ҳаракат қилаётгани, ўзининг билим ва салоҳиятини тўла намоён этаётгани шундан далолат беради.
Ўзбекистонда аёлларга кўрсатилаётган юксак эътибор туфайли мамлакатимиз парламенти хотин-қизлар сони бўйича дунёда энг юқори ўринларга кўтарилди. Аёллар сони Қонунчилик палатасида депутатлар умумий сонининг 32 фоизини, Сенатда эса 25 фоизини ташкил этиб, бу орқали Ўзбекистон тарихида илк маротаба миллий парламентда хотин-қизлар сони БМТ томонидан белгиланган тавсияларга мос даражага етишига эришилди.
Юртимизда бу бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар халқаро ташкилотлар томонидан алоҳида эътироф этилмоқда. Аёллар, бизнес ва қонун индексида Ўзбекистон 2020 йилда хотин-қизлар ҳуқуқлари ва гендер тенглик бўйича аҳамиятга молик ислоҳотларни амалга оширган 27 та давлат қаторига киритилди.
Ўтган йили халқимиз хоҳиш ва иродаси билан амалга оширилган конституциявий ислоҳотлар асосида эса хотин-қизларнинг парламентдаги ўрни 40 фоизга етказилди. Ўзбекистон Республикасининг Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси, Олий Мажлис Сенатида алоҳида қўмита, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси янгидан ташкил этилди ва фаолияти йўлга қўйилди.
Таъкидлаш жоиз, бугун гендер тенглик масаласи давлат сиёсати даражасига олиб чиқилди, авваламбор, мамлакатимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳар томонлама таъминлаш масалаларига оид 40 дан зиёд норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. Ўзбекистон хотин-қизларни камситиш ва таъқиб қилишнинг барча шаклларидан ҳуқуқий, ижтимоий ва иқтисодий ҳимоя этишни назарда тутувчи халқаро шартномаларга қўшилди.
Меҳнат кодекси ва бошқа тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга хотин-қизлар учун тақиқланган касбий фаолият соҳаларини қисқартириш, қонунчиликдаги гендер-ассимметрик қоидаларни бартараф этишга қаратилган қўшимчалар ва ўзгартишлар киритилди. Хотин-қизлар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлашнинг институционал асослари янада мустаҳкамланди.
Энг асосийси, мазкур қонун лойиҳаларини ишлаб чиқишда ва такомиллаштиришда аёл депутатларимиз фаоллик қилишмоқда. Зеро, Президентимиз 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ўтказилган маросимдаги сўзлаган нутқида мамлакатимизда қонунчиликни мустаҳкамлаш, қабул қилинаётган қонунларнинг адолатли ва таъсирчан бўлишида депутат ва сенатор аёлларнинг ҳам ҳиссаси катталигини таъкидлади. Бу, ўз навбатида, биз, депутат аёлларга ғурур ва фахр бахш этиши билан бир қаторда, катта масъулият ва ишонч ҳам юклайди.
Моҳира ХЎЖАЕВА,
Олий Мажлис Қонунчилик
палатаси депутати,
Ўзбекистон Экологик партияси
фракцияси аъзоси
Илдизлар омон бўлса...
🕔14:40, 12.03.2026
✔51
Инсон ҳаётидаги бирламчи восита сувдир. Унга инсонларнинг ҳар кун эҳтиёжи тушади. Кўл ҳам инсонларга беминнат хизмат қилади. Сув ҳар қандай нотоза нарсани тозалай олади, ҳар қандай кирни ювиб кеткиза олади. Инсонларнинг ҳам пок ва озода бўлишини таъминлаб беради. Сув инсоннинг танасини покласа, илм инсоннинг қалбини ҳар қандай чиркиндилардан тозалаб, уни поклашга хизмат қилади.
Батафсил
Табиат ва инсон муносабатларининг Теран ифодаси
🕔14:58, 12.02.2026
✔115
Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг «Бобурнома» асари ўзбек мумтоз адабиётининг ноёб дурдоналаридан бири бўлиб, унда тарих, адабиёт, география, этнография, атроф-муҳит ва инсон руҳияти бир-бири билан чамбарчас боғлиқ ҳолда акс этган. Асарнинг энг диққатга сазовор жиҳатларидан бири – табиат ва инсон муносабатларининг чуқур, самимий ва фалсафий талқини.
Батафсил
Олимларимиз тўлиқ биопарчаланадиган плёнка ишлаб чиқди
🕔14:55, 12.02.2026
✔103
Ўзбекистон Фанлар академияси Ўсимлик моддалари кимёси институти олимлари маҳаллий ўсимликларнинг сувда эрувчи полисахаридлари асосида экологик тоза ва тўлиқ биопарчаланадиган плёнкалар олишнинг янги оптимал рецептурасини ишлаб чиқди.
Батафсил