Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик
Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.
БатафсилБугун ён-атрофга назар солсангиз, кўпчилик инсонларнинг қулоқчин (нашуник)-да мусиқа ёки аудиокитоб тинглаб кетаётганига кўзингиз тушади. Бу яхши, aлбаттa. Аммo ҳaр нaрсaнинг фoйдaли тoмoни бўлгaни кaби зарари ҳaм йўқ эмас.
Айниқса, қулоқчиндан нотўғри ва узоқ вақт фойдаланиш саломатлик учун хатарлидир. Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати бу борада муҳим маълумотларни тақдим этди.
Эшитиш қобилияти учун синов
– Соғлом қулоқ аниқлай оладиган энг паст товуш 10-15 децибель, меъёрий эшитишнинг энг юқори даражаси 25 децибелни тaшкил этaди, – дейди тиббиёт фанлари номзоди Дурдона Алимова. – Инсон қичқирганда овоз баландлиги 60-65 децибелга етиб, бу аллақачон безовталикка олиб келади. 90 дБ ёки ундан юқори товушлар эса саломатлик учун жиддий хавфга айланади.
Шундан келиб чиқсак, қулоқчин орқали 100 — 120 децибель ўлчамдаги мусиқа ёки аудиокитобни тинглаш эшитиш қобилияти учун чинакам синовдир.
Инсоннинг қулоғи ташқи, ўрта ва ички қисмлардан иборат. Ташқи қулоқ атрофдан келаётган тўлқинларни қабул қилиб, ноғора пардасига узатиб беради. Унинг орқа қисмида учта қулоқ суякчаси бўлиб, баланд товуш таъсирида уларда толиқиш пайдо бўлади ва бош мияга узатилаётган тўлқинларнинг кучли зарбидан эшитиш пасайиб боради.
Сабаби инсон қулоғи фақат қисқа муддатли баланд товушлардан ҳимоя қилиб, узоқ муддатли шовқин таъсирида унинг ички қисми бош мияга товушли хабарларни етказолмайди. Оқибатда эшитишда муаммолар кузатилиб, ҳатто, унинг йўқотилишига олиб келиши мумкин.
Қон босимининг ошишига олиб келади
Шунингдек, қулоқчинлардан мунтазам ва узоқ муддат фойдаланиш бош оғриғи, хотира сусайиши, асабийлик, уйқусизлик, бош айланиши каби муаммолар юзага келишига сабаб бўлади. Натижада мия томирларидаги спазмлар қон босимининг ошишига олиб келади. Шу билан бирга, уларни тез-тез ишлатиш туфайли қулоқларда мум йиғилиб, тиқинлар ҳосил қилади.
Қулоқчин орқали мусиқа тинглаш, айниқса, болалар учун жуда хавфли. Сабаби улар эрталабдан кечгача бу мосламани тақиб, исталган овоз баландлигини ўрнатишлари мумкин. Шу боис 10-12 ёшгача бўлган ўғил-қизларга бундай эшитиш воситасида мусиқа тинглаш тавсия этилмайди.
Катталар эса ушбу мосламадан фойдаланганда овоз баландлигини диққат билан назорат қилиши керак. Эшитиш воситаларидан келадиган овоз қабул қилинадиган даражада ёки йўқлигини билиш учун бир неча сўзни баланд товушда айтиш лозим. Агар овоз эшитилмаса, демак, товушни пасайтириш зарур.
Қолаверса, атрофдагиларга мусиқа эшитилмаслиги керак. Агар одамлар билан мулоқотда бақириб гапириш бошланса, бу овоз баландлигидан дарак беради. Шунингдек, эшитиш воситасидан кунига 1,5 соатдан ортиқ фойдаланиш тавсия этилмайди. Товушни эса 60 фоиздан оширмаслик лозим.
Унутманг, йўқотилган эшитиш қобилиятини тиклаш узоқ ва оғриқли жараён. Шу боис саломатликни ўз вақтида қадрланг!
Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.
БатафсилБиз экология деганда, одатда, кўз билан кўриш мумкин бўлган манзараларни – мўрилардан чиқаётган қора тутунни, дарёларга оқизилаётган кимёвий оқаваларни ёки йўл четида сочилиб ётган пластик идишларни тасаввур қиламиз. Аммо бугунги кунда инсоният янги, «кўринмас», лекин хавфи тобора ортиб бораётган глобал экологик таҳдид билан юзма-юз турибди. Бу – рақамли чиқиндилар.
БатафсилЁшлар куни муносабати билан партия Марказий кенгашида ташкил этилган очиқ мулоқот ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очди. Унда олий таълим муассасалари талабалари, ёш сиёсатчилар ва стартап ғоялари муаллифлари иштирок этиб, ўз таклиф ва ташаббуслари билан фаол қатнашдилар.
Батафсил