Табиатга бўлган меҳр туйғуси, унга муносабат, шахс маданиятининг ажралмас бир бўлагини ташкил этади. Ҳар бир инсон табиатдан баҳра олади. Аммо бу ҳали табиатга муҳаббат дегани эмас. Табиатга муҳаббат уни тушунишдан, унинг гўзалликларини англашдан, табиат билан муносабатга киришишдан бошланади. Ўз навбатида, табиат инсонда кузатувчанлик, сезгирлик, назокатлилик каби туйғуларни тарбиялайди.
Буни биз ҳам ҳудудларда ёшлар билан бўлган учрашувларда янада теранроқ англаб боромоқдамиз. Бугунги кун ёшлари ўта синчков, атроф оламда бўлаётган воқеа-ҳодисаларга, экологияга, экологик муаммоларга бефарқ эмас. Буни улар билан қилган суҳбатларимизда кўрмоқдамиз.
Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши ташаббуси билан 2024 йил – Ёшлар ва бизнесни қўллаб қувватлаш йили муносабати билан «Янги Ўзбекистон ёш авлод кадрлар» лойиҳаси доирасида «Биз келажак ёш лидерлари Экопартияни танлаймиз!» номли талаба ёшлар билан ўтказилаётган туркум учрашувларда ҳам табиатга бефарқ бўлмаган, иқтидорли, билимли ёшларни кашф этяпмиз.
Ушбу тадбирлар айни вақтда Ўзбекистон Экологик партияси Фарғона вилоят Кенгаши, шунингдек, туман ва шаҳар партия ташкилотлари томонидан ёшларнинг фаоллиги асосида юксак савияда ташкил этилмоқда.
Мазкур учрашувларда ёшларнинг экологияга бўлган қарашлари, муносабатлари билан бирга, экологик муаммолар ҳақида бўлган фикр ва мулоҳазалари бизни жуда қувонтиряпти. Хусусан, сувни асраш, ҳар томчисини эъзозлаш, сув текин ва туганмас ресурс эмаслигини англаётгани бизни ҳайралантиргани рост.
Ана шундай учрашувларда бир ёш талаба «Нега бизнинг олис қишлоғимизда доимий сув оқадиган қувурларга оддийгина жўмрак ўрнатилмайди? Бунинг оқибатида тоза ичимлик сув туну кун оқиб ётади. Очиғи, кўпчилик бунга эътибор ҳам бермайди, бирор ташкилот ҳам ўзини бунга масъул сезмайди», деб фикр билдиргани бизни янада таъсирлантирди.
Инсон табиатдан фақат завқланишнигина эмас, балки уни яхши тушуниши ҳам керак. Инсоний туйғулар табиатга ҳамда экологияга меҳр билан қарашдан озиқ олади. Бу жараёнда ёшларнинг фикрлаши, орзу ва мақсадлари жуда муҳимдир.
Яна бир мулоқотда эса бир талаба айрим одамларнинг бефарқлик билан хазонларни ёқиши, бу орқали табиат зарар кўриши, шунинг ортидан касалликлар кўпайишини куюнчаклик билан гапирган бўлса, яна бир қизимиз одамларнинг чиқиндини истаган жойга улоқтириб кетиши, чиқиндини саралашни билмаслик оқибатида табиат ва инсон зарар кўраётганини таъкидлади.
Шунингдек, мулоқотларда айрим саноат корхоналари, ғишт ва кўмир заводларидан чиқаётган қора тутун, заҳарли газлар инсонлар билан бир қаторда табиатга, ўсимлик дунёсига катта хавф солаётгани, бу жараёнда қишлоқ хўжалигида ҳосилдорлик тушиб кетишига сабаб бўлаётганини таъкидлашиб, ушбу экологик муаммоларни бирдамликда бартараф этиш, уларга ечим топиш, она табиатни кўз қорачиғидек асраш муҳим эканини куюнчаклик билан қайд этишди.
Бу каби тадбирлар Экологик партия Фарғона вилоят кенгаши томонидан Фарғона политехника институти, Фарғона шаҳридаги Ciyentral Asian Medikal халқаро тиббиёт институти, Фарғона юридик техникуми ва бошқа таълим муассасаларида, хусусан туман ва шаҳар партия ташкилотлари томонидан ҳудудлардаги техникум, коллежларда юзлаб ёшлар иштирокида ташкил этилиб, она табиатни асраб-авайлаш бўйича ёшларга тушунчалар берилди. Бу жараёнда ёшлар Ўзбекистон Экологик партияси дастурий мақсад ва вазифаларидан ўрин олган муҳим вазифалар ва бугунги кунда уларнинг ижроси, амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақида ҳам батафсил маълумотларга эга бўлишди.
«Ёшлар Эко кулуби» ташкил этилгани сабаб ушбу эко кулуб ва ёшлар қаноти сафида улар бир мақсад атрофида бирлашишмоқда.
Эндиликда улар экологик муаммоларни бартараф этишга, она табиатни асрашга биринчилардан бўлиб эътибор қаратишяпти.
Дарҳақиққат, экологияга, она табиатга меҳр ёшликдан, болаликдан бошланади. Бугунги ёшларнинг фикрлаши, кенг дунёқараши, келгусида табиатни кўз қорачиғдек асраб-авайлашга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.
Бугун ёшлар она табиатни асраб-авайлашга ўрганса, сувни асраса, неъматлар уволидан қўрқса, қанча-қанча экологик муаммолар эртага ўз-ўзидан ечим топа бошлайди. Натижада табиат келгуси авлодларга бус-бутунлигича қолиб, инсонлар ҳаёти янада гўзаллашиб бораверади.
Шохруҳбек КАРИЧАЕВ,
ЎЭП Фарғона вилоят
партия ташкилоти раиси
Парвозларнинг метеорологик хавфсизлиги таъминланади
🕔15:55, 21.05.2026
✔36
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида гидрометеорология хизмати инфратузилмасини ривожлантириш ва мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, фуқаро авиацияси ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини метеорологик таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Батафсил
«Олтин қалам» XX Миллий мукофоти учун халқаро танлов
🕔08:50, 23.04.2026
✔113
Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ва бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида миллий ва халқаро журналистиканинг энг юксак ютуқларини кенг оммалаштириш, Янги Ўзбекистон руҳига мос янгича тафаккур тарзини шакллантириш, миллий контентни бойитиш, юртимизда инсон қадрини улуғлаш, одамларнинг онгу тафаккурини юксалтириш, жамиятимизда очиқлик ва ошкоралик муҳитини мустаҳкамлаш, оммавий ахборот воситалари ходимлари фуқаролик позицияларини намоён этишлари учун шароит яратиш ҳамда журналистларда танқидий-таҳлилий фикрлашни ва ижодий фаолиятга янгича ёндашувларни рағбатлантириш мақсадида «Олтин қалам» XX Миллий мукофоти учун халқаро танловини эълон қилади.
Батафсил
Илдизлар омон бўлса...
🕔14:40, 12.03.2026
✔178
Инсон ҳаётидаги бирламчи восита сувдир. Унга инсонларнинг ҳар кун эҳтиёжи тушади. Кўл ҳам инсонларга беминнат хизмат қилади. Сув ҳар қандай нотоза нарсани тозалай олади, ҳар қандай кирни ювиб кеткиза олади. Инсонларнинг ҳам пок ва озода бўлишини таъминлаб беради. Сув инсоннинг танасини покласа, илм инсоннинг қалбини ҳар қандай чиркиндилардан тозалаб, уни поклашга хизмат қилади.
Батафсил