Экопартия аъзоси Дадажон Исақулов «38-Кулоб» сайлов округидан Қорақалпағистон Республикаси Жўқорғи Кенгашига депутат этиб сайланган эди.
Юрагида ўти бор бу инсон ўз фаолияти давомида элдошларимиз ишончини қозониб, ҳурмат-эътиборга сазовор бўлиб келмоқда. У шу кунгача бир қатор муаммоларни ижобий ҳал қилишга эришиб келяпти. Шу боис бўлса керак, унинг қабулхонаси ҳамиша одамлар билан гавжум.
Ўтган давр мобайнида қабулхонага Жанқўнғирот маҳалласи, «Амударё», «Жана-жап», «Саманкўл», «Саришунгул» овул фуқаролари номидан ёзилган 278 та муаммо, шикоят, таклиф ва мулоҳазалар қайд этилган ёзма мурожаатлар келиб тушган. Уларни Дадажон Исақулов тегишли идора ва ташкилотларга депутатлик сўровлари юбориб, ўз вақтида ижобий ҳал қилишга муваффақ бўлди.
Мурожаатларнинг 15 таси Ўзбекистон Республикаси Мактаб ва мактабгача таълим вазирига, 3 таси Соғлиқни сақлаш вазирига, 5 таси Уй-жой коммунал хизмат курсатиш вазирига юборилиб, муаммолар қисқа муддатда ҳал қилинишига эришилган.
Аҳоли мурожаатининг аксарияти тоза ичимлик сув ва сув тармоқлари билан боғлиқ. «Хатеп» овули аҳолиси Д.Исақуловга ана шундай долзарб масалада мурожаат қилишганида муаммо тез фурсатларда ҳал қилинишига, тўғриси, унчалик ишонишмаган ҳам эди. Сабаби, бу овулда 1980 йилдан буён тоза ичимлик сув муаммо бўлиб, одамлар жиддий қийинчиликлар қуршовида қолган эди. Улар шўр, ер ости сизот сувларини истеъмол қилиб келишарди. Натижада буйрак, ўт-тош касалликларига чалиниш хавфи кучая борган.
Дадажон аканинг жиддий саъй-ҳаракати билан 4,3 километр масофага қувур тортилиб, Хоразмдаги «Туямўйин» магистрал ичимлик сув таъминоти тармоғига уланди. Қирқ йилдан буён чучук сув нималигини билмаган хатепликлар қувончдан дўпписини осмонга отишди. «Отангга раҳмат, Дадажон!», «Депутат дегани сендек бўлиши керак, аслида! Яшавор!» дея алқашганини кўрсангиз эди.
Кулоб қишлоғининг 5794 нафар аҳолиси ҳам айнан шу муаммодан қийналиб келишарди. Депутатимиз қишнинг қор-қировли кунларида қишлоққа кўчиб келди, десак ҳам бўларди. У то 800 метр узоқликдаги сув тармоғини тортиб келтиргунча шу ерда бўлди. Муаммо ижобий ҳал қилингач, нуроний отахон ва онахонлар дуосини олгач, ўзининг навбатдаги режаларини амалга ошириш учун жўнади.
Депутат Дадажон Исақулов «Ўзбекистон Миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқарув раиси ҳисобланади. Шу боис унга электр тармоқлари бўйича бўлаётган мурожаатларнинг кети узилмайди. Дарвоқе, Дадажон ака айнан мана шу қишлоққа Қорақалпоғистон ҳудудий электр тармоқлари бўйича бевосита алоқадор З.Керимзатовга илтимоснома билан чиқиб, иккита яп-янги трансформатор, симёғочлар ўрнаттириб берди.
Эҳ-ҳе, Дадажон ака бош-қош бўлиб, самарали ҳал қилинган ишлар хусусида гапираман десангиз, нақ достон бўлиб кетади. Одамларнинг банкдан имтиёзли кредит олиши ёки ишга жойлашишига кўмаклашгани ҳақида тўлиб-тошиб гапириш мумкин.
Сайлов округида ундан миннатдорлар ҳар қадамда учрайди.
– Баъзан аҳоли муаммолари бўйича тегишли идора ва ташкилотларга йўллаган депутатлик сўровимизга қониқарсиз жавоб оламиз. Лекин бундан ҳеч ҳам умидсизликка тушмаймиз. Мавжуд имкониятларни чамалаб муаммони баратараф қилишда давом этаверамиз, – дейди Дадажон ака Исақулов биз билан суҳбатда.
Дарҳақиқат, ишсизликдан қийналган 56 нафар фуқаронинг мурожаати бўйича Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирига депутатлик сўрови йўлланган эди. Бу юзадан, афсуски, қониқарсиз жавоб олинди. Шунга қарамасдан депутат Д.Исақулов ишсиз мурожаатчиларнинг кўпчилигига ўзи иш ўрни топиб ишга жойлаштиришга муваффақ бўлди.
Катта йўлдаги кўприклар, мактабларни таъмирлаш масалалари ҳам фидойи депутат эътиборидан четда қолмаётир. Айниқса, «Саришунгул» овулидаги 31 та эски хонадон бузиб кўчирилганида уй эгаларига компенсация тўловлари тўланиши ва ер берилишида кўрсатган жонбозлиги таҳсинга лойиқ. Бу каби ишлар ортидан Дадажон ака «халқ ўғли» деган эзгу ном қозониши бежиз эмас. Зеро, тўла ишонч билан сайлаган элга хизмат қилмоқ ҳар бир депутатнинг мақсадига айланмоғи керак. Ана шундагина партиянинг жамиятда тутган ўрни ортиб, янада мустаҳкам бўлаверади.
Гулнора САРИЕВА,
ЎЭП Хўжайли туман партия ташкилоти раиси
Илдизлар омон бўлса...
🕔14:40, 12.03.2026
✔51
Инсон ҳаётидаги бирламчи восита сувдир. Унга инсонларнинг ҳар кун эҳтиёжи тушади. Кўл ҳам инсонларга беминнат хизмат қилади. Сув ҳар қандай нотоза нарсани тозалай олади, ҳар қандай кирни ювиб кеткиза олади. Инсонларнинг ҳам пок ва озода бўлишини таъминлаб беради. Сув инсоннинг танасини покласа, илм инсоннинг қалбини ҳар қандай чиркиндилардан тозалаб, уни поклашга хизмат қилади.
Батафсил
Табиат ва инсон муносабатларининг Теран ифодаси
🕔14:58, 12.02.2026
✔115
Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг «Бобурнома» асари ўзбек мумтоз адабиётининг ноёб дурдоналаридан бири бўлиб, унда тарих, адабиёт, география, этнография, атроф-муҳит ва инсон руҳияти бир-бири билан чамбарчас боғлиқ ҳолда акс этган. Асарнинг энг диққатга сазовор жиҳатларидан бири – табиат ва инсон муносабатларининг чуқур, самимий ва фалсафий талқини.
Батафсил
Олимларимиз тўлиқ биопарчаланадиган плёнка ишлаб чиқди
🕔14:55, 12.02.2026
✔103
Ўзбекистон Фанлар академияси Ўсимлик моддалари кимёси институти олимлари маҳаллий ўсимликларнинг сувда эрувчи полисахаридлари асосида экологик тоза ва тўлиқ биопарчаланадиган плёнкалар олишнинг янги оптимал рецептурасини ишлаб чиқди.
Батафсил