Жаҳон банкининг молиявий кўмагида Энергетика вазирлиги томонидан амалга оширилаётган ушбу лойиҳа жамоат биноларининг энергия самарадорлигини ошириш ва бинолар секторида тоза энергияга хусусий сармояни жалб қилиш учун қулай муҳитни яратишга ёрдам беради.
Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 30 мартдаги «Жаҳон банки иштирокидаги «Ўзбекистон бинолари учун тоза энергия» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижроси доирасида татбиқ этилади. У Энергетика вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Тармоқлараро энергияни тежаш жамғармаси томонидан амалга оширилади.
Умид МАМАДАМИНОВ, Энергетика вазири ўринбосари:
– Мамлакатимизда энергия истеъмолининг 50 фоизи бинолар секторига тўғри келади. Жамоат бинолари соҳасида туман шифохоналарида энергия сарфининг қарийб 70 фоизи, мактабгача таълим муассасаларида 84 фоизи, қишлоқ врачлик пунктларида 88 фоизи, мактабларда эса 97 фоизи иситиш учун сарфланади.
Аксарият жамоат бинолари ўтган асрнинг 70-80 йилларида энергия самарадорлиги стандартлари ҳисобга олинмаган ҳолда қурилган.
Улардаги иссиқлик изоляцияси ёмон ҳолатда бўлиб, ҳарорат бўйича қулайлик стандартларига жавоб бермайди. Ушбу биноларда эскирган қозонлар ва ҳаддан ташқари кўп энергия истеъмол қиладиган гидроник иситиш тизимлари қўлланилади. Лойиҳа доирасида мамлакат бўйлаб қишлоқ ва шаҳарларда фаолият юритувчи Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирликларига қарашли муассасаларда энергия самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари молиялаштирилади. Лойиҳани амалга ошириш давомида 2023-2028 йилларда 500 дан ортиқ ижтимоий соҳа объектлари, жумладан, мактабгача таълим муассасалари, мактаблар, шифохоналар ва поликлиникалар энергия самарадорлигини ошириш мақсадида модернизация қилинади ва таъмирланади.
Марко МАНТОВАНЕЛЛИ, Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари:
– 2022 йил июнь ойида Жаҳон банки Ижрочи директорлари кенгаши «Ўзбекистон бинолари учун тоза энергия» лойиҳасини амалга ошириш учун мамлакатга 143 миллион доллар миқдорида имтиёзли кредит ажратишни маъқуллади. Лойиҳа доирасида бутун мамлакат бўйлаб жамоат биноларининг энергия самарадорлигини оширишга сармоя киритиш режалаштирилмоқда. Бу уларнинг ўзгарувчан иқлимга тайёрлигини оширади, энергия сарфини камайтиришга ёрдам беради ва атмосферага чиқариладиган иссиқхона газлари чиқиндиларини қисқартиради.
Парвозларнинг метеорологик хавфсизлиги таъминланади
🕔15:55, 21.05.2026
✔36
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида гидрометеорология хизмати инфратузилмасини ривожлантириш ва мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, фуқаро авиацияси ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини метеорологик таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Батафсил
«Олтин қалам» XX Миллий мукофоти учун халқаро танлов
🕔08:50, 23.04.2026
✔113
Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ва бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида миллий ва халқаро журналистиканинг энг юксак ютуқларини кенг оммалаштириш, Янги Ўзбекистон руҳига мос янгича тафаккур тарзини шакллантириш, миллий контентни бойитиш, юртимизда инсон қадрини улуғлаш, одамларнинг онгу тафаккурини юксалтириш, жамиятимизда очиқлик ва ошкоралик муҳитини мустаҳкамлаш, оммавий ахборот воситалари ходимлари фуқаролик позицияларини намоён этишлари учун шароит яратиш ҳамда журналистларда танқидий-таҳлилий фикрлашни ва ижодий фаолиятга янгича ёндашувларни рағбатлантириш мақсадида «Олтин қалам» XX Миллий мукофоти учун халқаро танловини эълон қилади.
Батафсил
Илдизлар омон бўлса...
🕔14:40, 12.03.2026
✔177
Инсон ҳаётидаги бирламчи восита сувдир. Унга инсонларнинг ҳар кун эҳтиёжи тушади. Кўл ҳам инсонларга беминнат хизмат қилади. Сув ҳар қандай нотоза нарсани тозалай олади, ҳар қандай кирни ювиб кеткиза олади. Инсонларнинг ҳам пок ва озода бўлишини таъминлаб беради. Сув инсоннинг танасини покласа, илм инсоннинг қалбини ҳар қандай чиркиндилардан тозалаб, уни поклашга хизмат қилади.
Батафсил