Жараён      Бош саҳифа

Меҳнат унумдорлиги пасайишига ёмон экологиянинг таъсири борми?

Инсон ҳаётининг табиат билан узвий боғлиқлиги минглаб йиллар олдин ўз исботини топган ҳақиқат. Табиатдаги ҳар бир ҳодиса, воқеа ва жараёнлар инсон ҳаётига бевосита таъсир ўтказмай қолмайди.

Меҳнат унумдорлиги  пасайишига  ёмон экологиянинг таъсири борми?

Шунинг учун бугунги кунда табиатга нисбатан эҳтиёткорона муносабатда бўлиш, уни асраб-авайлаш ва у билан уйғун ҳолда яшаш энг долзарб масалага айланган. Энг муҳими, табиатга муҳаббат туйғусини ёшлар онгига қадрият сифатида сингдириш даркор. Зотан, табиатни асраш инсониятни асраш демакдир ва буни бир қонун, ташкилот ёки дастур билангина эмас, фақат чуқур сингдирилган кундалик қадрият даражасида амалга ошириш мумкин.

 

Атроф-муҳит ҳолатининг меҳнат унумдорлигига таъсири

Атроф-муҳит омилларининг аҳоли саломатлиги ва меҳнат унумдорлигига таъсири ўнлаб йиллар давомида тадқиқот мавзуси бўлиб келган. Иқтисодий нуқтаи назардан, соғлом аҳоли ва ишчи кучи фаровонлиги меҳнат унумдорлигини оширади, ишчиларнинг вақтинча нофаоллиги билан боғлиқ харажатларни камайтиради ва охир-оқибат аҳолининг молиявий фаровонлигини яхшилайди.

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари эконометрик ёндашув асосида табиат билан уйғунлик ва аҳоли жон бошига тўғри келадиган ялпи ички маҳсулот ўртасидаги боғлиқликни таҳлил қилди.

 

153 миллиард доллар зарар

Кўпгина хорижий тадқиқотлар шуни кўрсатадики, ходимларнинг жисмоний ва руҳий саломатлигини яхшилаш молиявий ҳолатга ижобий таъсир қилади. Яхши кайфиятга эга соғлом ходимлар кўпроқ ишчанлик қобилиятига эга бўлиб, қисқа вақт ичида катта ҳажмдаги ишларни бажариши мумкин.

Аксинча, ёмон экологик муҳит ва табиат билан уйғунликнинг йўқлиги нафас йўллари (ҳаво сифатининг пастлиги сабабли) ва ичак касалликларининг (сув ва озиқ-овқат сифати пастлиги сабабли) тарқалишига олиб келиши мумкин. Gallap томонидан ўтказилган сўров натижаларига кўра, носоғлом ишчилар корхоналарга йилига дунё бўйича ўртача 153 миллиард доллар зарар келтиради.

МҲТИ мутахассислари ушбу таҳлилларни олиб боришда Жаҳон банкининг 169 та мамлакатга оид маълумотларидан фойдаланди. Бу кўрсаткичлар аҳоли жон бошига CО2 эмиссияси ва РМ 2.5 миқдори (м3 га тўғри келувчи микрон ҳажми), сув тақчиллиги ва табиий ўрмонлар (миллион м3) атроф-муҳит шароитлари учун прокси ўзгарувчилар сифатида фойдаланилди.

Регрессия модели натижаларига кўра, нафас йўли касалликлари билан боғлиқ ўлимнинг 10 кишига (100 000 аҳолига) кўпайиши аҳоли жон бошига ЯИМни (2015 йил нархларида) 631,2 долларга камайтиради. Нафас йўли касалликларининг тарқалишига табиатдаги ифлосланишнинг асосий кўрсаткичларидан бири бўлган РМ 2.5 нинг таъсиридир. РМ 2.5 эмиссиясининг 1 микронга камайиши (м3 майдонга) нафас йўли касалликлари туфайли ўлимни 2-3 кишига (100 минг кишига) камайтириш имконини беради.

 

Табиатни асранг!

Тадқиқотлардан кўриниб турибдики, экологик муаммолар нафақат саломатлигимиз, балки иқтисодий, молиявий ҳолатимизга ҳам таъсир ўтказмай қолмайди. Шундан келиб чиқиб, мутахассислар атроф-муҳитга сиз ҳам таъсир қилишингиз мумкинлигини ёдда тутинг, дея огоҳлантиради. Кундалик истеъмолингизни назорат қилинг ва ресурслардан қайта фойдаланишга қаратилган саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватланг. Вақтингизнинг маълум бир қисмини табиат қўйнида ўтказинг, унинг гўзаллигини қадрланг ва ундаги нозик мувозанатни асранг.




Ўхшаш мақолалар

Илдизлар  омон  бўлса...

Илдизлар омон бўлса...

🕔14:40, 12.03.2026 ✔51

Инсон ҳаётидаги бирламчи восита сувдир. Унга инсонларнинг ҳар кун эҳтиёжи тушади. Кўл ҳам инсонларга беминнат хизмат қилади. Сув ҳар қандай нотоза нарсани тозалай олади, ҳар қандай кирни ювиб кеткиза олади. Инсонларнинг ҳам пок ва озода бўлишини таъминлаб беради. Сув инсоннинг танасини покласа, илм инсоннинг қалбини ҳар қандай чиркиндилардан тозалаб, уни поклашга хизмат қилади.

Батафсил
Табиат ва инсон муносабатларининг  Теран ифодаси

Табиат ва инсон муносабатларининг Теран ифодаси

🕔14:58, 12.02.2026 ✔115

Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг «Бобурнома» асари ўзбек мумтоз адабиётининг ноёб дурдоналаридан бири бўлиб, унда тарих, адабиёт, география, этнография, атроф-муҳит ва инсон руҳияти бир-бири билан чамбарчас боғлиқ ҳолда акс этган. Асарнинг энг диққатга сазовор жиҳатларидан бири – табиат ва инсон муносабатларининг чуқур, самимий ва фалсафий талқини.

Батафсил
Олимларимиз  тўлиқ биопарчаланадиган  плёнка ишлаб чиқди

Олимларимиз тўлиқ биопарчаланадиган плёнка ишлаб чиқди

🕔14:55, 12.02.2026 ✔103

Ўзбекистон Фанлар академияси Ўсимлик моддалари кимёси институти олимлари маҳаллий ўсимликларнинг сувда эрувчи полисахаридлари асосида экологик тоза ва тўлиқ биопарчаланадиган плёнкалар олишнинг янги оптимал рецептурасини ишлаб чиқди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Илдизлар  омон  бўлса...

    Илдизлар омон бўлса...

    Инсон ҳаётидаги бирламчи восита сувдир. Унга инсонларнинг ҳар кун эҳтиёжи тушади. Кўл ҳам инсонларга беминнат хизмат қилади. Сув ҳар қандай нотоза нарсани тозалай олади, ҳар қандай кирни ювиб кеткиза олади. Инсонларнинг ҳам пок ва озода бўлишини таъминлаб беради. Сув инсоннинг танасини покласа, илм инсоннинг қалбини ҳар қандай чиркиндилардан тозалаб, уни поклашга хизмат қилади.

    ✔ 51    🕔 14:40, 12.03.2026
  • Табиат ва инсон муносабатларининг  Теран ифодаси

    Табиат ва инсон муносабатларининг Теран ифодаси

    Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг «Бобурнома» асари ўзбек мумтоз адабиётининг ноёб дурдоналаридан бири бўлиб, унда тарих, адабиёт, география, этнография, атроф-муҳит ва инсон руҳияти бир-бири билан чамбарчас боғлиқ ҳолда акс этган. Асарнинг энг диққатга сазовор жиҳатларидан бири – табиат ва инсон муносабатларининг чуқур, самимий ва фалсафий талқини.

    ✔ 115    🕔 14:58, 12.02.2026
  • Олимларимиз  тўлиқ биопарчаланадиган  плёнка ишлаб чиқди

    Олимларимиз тўлиқ биопарчаланадиган плёнка ишлаб чиқди

    Ўзбекистон Фанлар академияси Ўсимлик моддалари кимёси институти олимлари маҳаллий ўсимликларнинг сувда эрувчи полисахаридлари асосида экологик тоза ва тўлиқ биопарчаланадиган плёнкалар олишнинг янги оптимал рецептурасини ишлаб чиқди.

    ✔ 103    🕔 14:55, 12.02.2026
  • Сунъий интеллект  Бизни «руҳиятсиз олам»  Сари тортмаяптими?!

    Сунъий интеллект Бизни «руҳиятсиз олам» Сари тортмаяптими?!

    Газетанинг ўтган сонида «Фаровонлик тафаккурни туман билан қопламасин» сарлавҳали таҳлилий мақолани катта қизиқиш билан ўқиб чиқдим. Ҳаётимиздаги қанча-қанча нарсани исроф қилаётганимизга, тафаккуримиздаги камчилик­ларга ойна тутилибди мақолада.

    ✔ 93    🕔 14:51, 12.02.2026
  • Байрам  кунлари  мамлакатимиз  бўйлаб «Долзарб  20 кунлик» тозалик  тадбирлари ўтказилади

    Байрам кунлари мамлакатимиз бўйлаб «Долзарб 20 кунлик» тозалик тадбирлари ўтказилади

    Унга кўра, Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлигида республика ишчи штаби ташкил этилиб, тадбир давомида санитар тозалаш корхоналари томонидан барча ҳудудлар қаттиқ маиший чиқиндилардан тозаланади.

    ✔ 190    🕔 09:33, 19.12.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар