Экопартия ёш олимларининг вакили, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори Анвар ШАМСИЕВнинг шаҳарсозлик борасидаги фикр-мулоҳаза ва таклифлари билан қизиқдик.
– Айни вақтда Жанубий Кореянинг Сеул шаҳридаман. Бу ҳудуднинг ўзига хос хусусиятларидан бири уларнинг экологияга жуда катта эътибор қаратишларида, деб биламан. Табиати ҳам жуда тоза.
Аҳоли турар жойлари атрофида кичик ўрмонларни сақлаб қолиш билан бир қаторда, янги-янги дарахтзорлар ташкил этиш ҳам йўлга қўйилган.
Мисол учун, кўп қаватли уйлар ёнида ўрмон кўринишидаги яшил масканлар ташкил қилиниб, аҳоли ҳамда сайёҳларга табиат қўйнида ҳордиқ чиқариш учун етарли шарт-шароитлар яратилган.
Бугунги кунда жадал ривожланиб бораётган Ўзбекистон қурилиш тизими ва аҳоли яшаш комплексларини ташкил этиш соҳаларида шу каби лойиҳаларни татбиқ этишни жуда самарали усул, деб биламан. Қолаверса, яшил ҳудудлар бизнинг тоза ҳаводан нафас олишимизда, она табиатимизни асрашда ҳам муҳим аҳамият касб этади.
Мафтуна БАХТИЁРОВА ёзиб олди.
Парвозларнинг метеорологик хавфсизлиги таъминланади
🕔15:55, 21.05.2026
✔36
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида гидрометеорология хизмати инфратузилмасини ривожлантириш ва мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, фуқаро авиацияси ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини метеорологик таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Батафсил
«Олтин қалам» XX Миллий мукофоти учун халқаро танлов
🕔08:50, 23.04.2026
✔113
Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ва бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида миллий ва халқаро журналистиканинг энг юксак ютуқларини кенг оммалаштириш, Янги Ўзбекистон руҳига мос янгича тафаккур тарзини шакллантириш, миллий контентни бойитиш, юртимизда инсон қадрини улуғлаш, одамларнинг онгу тафаккурини юксалтириш, жамиятимизда очиқлик ва ошкоралик муҳитини мустаҳкамлаш, оммавий ахборот воситалари ходимлари фуқаролик позицияларини намоён этишлари учун шароит яратиш ҳамда журналистларда танқидий-таҳлилий фикрлашни ва ижодий фаолиятга янгича ёндашувларни рағбатлантириш мақсадида «Олтин қалам» XX Миллий мукофоти учун халқаро танловини эълон қилади.
Батафсил
Илдизлар омон бўлса...
🕔14:40, 12.03.2026
✔178
Инсон ҳаётидаги бирламчи восита сувдир. Унга инсонларнинг ҳар кун эҳтиёжи тушади. Кўл ҳам инсонларга беминнат хизмат қилади. Сув ҳар қандай нотоза нарсани тозалай олади, ҳар қандай кирни ювиб кеткиза олади. Инсонларнинг ҳам пок ва озода бўлишини таъминлаб беради. Сув инсоннинг танасини покласа, илм инсоннинг қалбини ҳар қандай чиркиндилардан тозалаб, уни поклашга хизмат қилади.
Батафсил