Ўтган ҳафтада ёғингарчилик кўп бўлди, айрим жойларга сел келди. Кучли шамол дарахтларни қулатган, томларни учирган бўлса, сел оқибатида ҳудудларни сув босди, йўлларни ювиб кетди. Сурхондарё вилояти Узун тумани Ўрмончи маҳалласи Қуруқсой ва Пистамозор қишлоқлари аҳолиси ҳам ана шундай табиат ҳодисаси, селдан зарар кўрган.
Аҳоли мазкур қишлоққа бориш йўллари сел келиши оқибатида бузилгани ва қатновнинг имкони йўқлиги бўйича мурожаат қилган.
Ўзбекистон Экологик партияси Узун туман кенгаши раиси Ш.Мавлонов, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати А.Исоқовлар ҳамкорлигида аҳоли мурожаати ўрганиб чиқилди. Мазкур муаммони бартараф этиш мақсадида туман Йўл-пудрат қурилиш бошқармасига депутатлик сўрови юборилди. Муаммога масъуллар этибор қаратиб, тез орада ечим топишига умид қиламиз.
Парвозларнинг метеорологик хавфсизлиги таъминланади
🕔15:55, 21.05.2026
✔36
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида гидрометеорология хизмати инфратузилмасини ривожлантириш ва мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, фуқаро авиацияси ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини метеорологик таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Батафсил
«Олтин қалам» XX Миллий мукофоти учун халқаро танлов
🕔08:50, 23.04.2026
✔113
Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ва бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида миллий ва халқаро журналистиканинг энг юксак ютуқларини кенг оммалаштириш, Янги Ўзбекистон руҳига мос янгича тафаккур тарзини шакллантириш, миллий контентни бойитиш, юртимизда инсон қадрини улуғлаш, одамларнинг онгу тафаккурини юксалтириш, жамиятимизда очиқлик ва ошкоралик муҳитини мустаҳкамлаш, оммавий ахборот воситалари ходимлари фуқаролик позицияларини намоён этишлари учун шароит яратиш ҳамда журналистларда танқидий-таҳлилий фикрлашни ва ижодий фаолиятга янгича ёндашувларни рағбатлантириш мақсадида «Олтин қалам» XX Миллий мукофоти учун халқаро танловини эълон қилади.
Батафсил
Илдизлар омон бўлса...
🕔14:40, 12.03.2026
✔178
Инсон ҳаётидаги бирламчи восита сувдир. Унга инсонларнинг ҳар кун эҳтиёжи тушади. Кўл ҳам инсонларга беминнат хизмат қилади. Сув ҳар қандай нотоза нарсани тозалай олади, ҳар қандай кирни ювиб кеткиза олади. Инсонларнинг ҳам пок ва озода бўлишини таъминлаб беради. Сув инсоннинг танасини покласа, илм инсоннинг қалбини ҳар қандай чиркиндилардан тозалаб, уни поклашга хизмат қилади.
Батафсил