Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик
Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.
БатафсилМамлакатимиз адабий муҳитида Оралхан Сапаровани моҳир насрнавис ижодкор сифатида жуда яхши танишади.
Бугунги кунгача қаламкаш бир-биридан сара ва қизиқарли ўнлаб тўпламларни адабиёт ихлосмандларига тақдим қилган. Унинг асарлари Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан ўтказилиб келинаётган қатор танловларда фахрли ўринларга муносиб деб топилган. Халқаро адабий анжуманларнинг фаол аъзоси ҳисобланади. Тиниб-тинчимас ижодкор ташаббускор жамоат фаоли сифатида ҳам элдошларимизнинг ҳурматини қозонган.
Ўзбекистон Экологик партиясидан Нукус шаҳар кенгашига иккинчи бор депутат этиб сайланган Оралхан Сапарованинг бу фаолияти ўзи катта бир китоб, десак, янглишмаймиз.
– Бизнинг маҳалламиз 16-Темирйўл сайлов округи таркибига киради. Биз Оралхан Сапаровани Нукус шаҳар кенгашига депутат қилиб сайлаганимизда асло янглишмаган эдик. Опа 34-умумий ўрта таълим мактабига директорлик қилиш билан бирга, жамоат ишларида ҳам жуда фаол. Ҳар доим маҳалламиздаги кам таъминланган, ёрдамга муҳтож, касалманд одамлардан хабар олиб, ёрдам бериб келади. Қанчадан-қанча оилалар унинг кўмаги билан тадбиркор бўлиб кетди, – дейди Нукус шаҳридаги «Нур» маҳалла фуқаролар йиғини раиси Аноргул Ўринбоева.
Кекса ёшли онахон Бозоргул Ҳажиева невараларини ёлғиз ўзи тарбиялаб келади. Кутилмаганда унинг уйига Оралхан опанинг келиши мезбонни бироз таажжублантирди.
– Невараларим мактабда бирор ҳунук иш қилиб қўйишдими? Ёки дарсларни ўзлаштиролмаяптими? – дея сўради Бозоргул она ташвишланиб.
– Йўқ, невараларингиз яхши ўқишмоқда. Тарбияси ҳам ёмонмас. Мен бошқа масалада келган эдим, – деди Оралхан Сапарова мақсадга кўчар экан. – Мен уларни Тошкентга оромгоҳга юборайлик, деган маслаҳат билан келган эдим.
Бозоргул онанинг кўзларига ёш қалқди. Ахир, шу пайтгача унинг неваралари бирор мартаям оромгоҳда дам олишмаган-да.
Ҳа, Ўзбекистон Экологик партияси аъзоси, Нукус шаҳар кенгаши депутати Оралхан Сапарованинг ҳар кунги иш фаолияти ана шундай савоб ишлар билан кечади. Ёшларни оилага тайёрлаш, ажримларнинг олдини олиш ва йигит-қизларни тадбиркорликка жалб қилиш бўйича амалий ишлар қилиш унинг кундалик ишларига айланган.
– Мен ниҳоятда қийин шароитда яшардим. Топганим у нарсага етса, бунисига етмади. Баъзан дори-дармонга ҳам пул тополмай қолардим. Депутат опамиз банкдан кредит олиб, дўкон очиб, ўз ишимни йўлга қўйишимга яқиндан кўмаклашди. Қисқа муддат ичида шароитим яхши томонга ўзгариб кетди. Ҳозир дўконимда ҳамма нарса муҳайё, – дейди фахр билан Дилора Авезова.
Дилора имконияти чекланган аёл бўлишига қарамасдан Оралхан опанинг тадбиркорлик билан шуғулланиш ҳақидаги таклифига жон деб рози бўлди. Ахир, қўлдан берганга қуш тўймас, деб бежиз айтишмаган-ку. Ўзинг топиб, эҳтиёжингга яраша ишлаб топишга нима етсин.
Яқинда Дилора жонкуяр депутатга яна бир масалада мурожаат қилди: унинг дўкони олдида қурилиш қилган ташкилот ўз ишини якунлагач, чиқинди ва қурилиш ашёлари қолдиқларини йиғиштирмасдан жўнаб қолган. Тадбиркор бу иш масъулларига неча бор айтса ҳам фойдаси бўлмади. Шунда масалага яна Оралхан опа аралашишига тўғри келди. Бир кун ичида чиқинди ва қурилиш ашёлари қолдиқлари тозаланиб, дўкон атрофи ёғ тушса, ялагудек қилиб қўйилди.
Депутат опанинг синчков ва зийраклигига қойил қолмай илож йўқ. У Дилора дўкони жойлашган ҳудудда тунги ёритқичларнинг ишламаётганидан хабар топгач, тегишли мутахассисларга мурожаат қилиб, бу муаммони ҳам тезда бартараф қилишга эришди.
Нуроний отахон Кенгесбай Жақсимбаев эса Оралхан Сапарованинг мактаб ва депутатлик ишидан ортиб, сайлов округи ҳудудидаги кексалар ва касалманд инсонлардан тез-тез хабар олаётганидан миннатдор бўлиб гапиради.
– Кампирим бетоб бўлиб ётиб қолган. Мен унинг касал униқтирган рангига термулиб қисиниб ўтирган пайтимда кутилмаганда бир қучоқ совға-салом билан Оралхан қизим ҳол сўрашга кириб келди. Унинг бу ташрифидан бошим осмонга етгудек бўлди. Тўшакка михланган кампиримнинг қанчалик қувонганини кўрсангиз эди, – дейди дуогўйлик билан Кенгесбай ота. – Илоҳим, юртимизда Оралханга ўхшаган эл дарди-ташвиши билан яшайдиган меҳнаткаш, меҳр-оқибатли депутатларимиз кўпаяверсин!
– Мен кўпроқ аёллар ва ёшлар муаммолари билан ишлайман, уларнинг кўнглига йўл топишга ҳаракат қилиб, дарди-ташвиши, мақсад ва интилишларини ўрганаман. Бу эса менинг ижод қилишимга катта илҳом беради. Қисса ва ҳикояларимда аёллар ва ёшлар тақдирини ёритишга ҳаракат қиламан. Бунда депутатлик ишим қўл келади. Ахир, халқнинг ичига кириб бормасдан, уларнинг юрагини ўртаётган муаммоларни ўрганмасдан, керак бўлса, ўзинг уларнинг яқин ёрдамчисига айланмасдан қандай қаламкаш бўлиш мумкин, – дейди табассум билан юзларида нур балқиб Оралхан Сапарова.
Дарҳақиқат, элимизда депутат деган улуғвор номни шунчаки ташиш билан кун ўтказиб келаётганлар ҳам йўқ эмас.
Бироқ Оралхан Сапарова сингари ҳар бир кунини савоб ва эзгу амаллар билан кечиришни мақсад қилган инсонлар кўп. Уларнинг халқимиз фаровонлиги, юртимиз тараққиёти учун қилаётган беминнат хизматини кўриб таҳсин айтгинг келаверади.
Айдангул
АБДРАҲМОНОВА,
ЎЭП Қорақалпоғистон
Республикаси партия
ташкилоти кенгаши
бош мутахассиси
Эрпўлат БАХТ,
«Oila va TABIAT» мухбири
Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.
БатафсилБиз экология деганда, одатда, кўз билан кўриш мумкин бўлган манзараларни – мўрилардан чиқаётган қора тутунни, дарёларга оқизилаётган кимёвий оқаваларни ёки йўл четида сочилиб ётган пластик идишларни тасаввур қиламиз. Аммо бугунги кунда инсоният янги, «кўринмас», лекин хавфи тобора ортиб бораётган глобал экологик таҳдид билан юзма-юз турибди. Бу – рақамли чиқиндилар.
БатафсилЁшлар куни муносабати билан партия Марказий кенгашида ташкил этилган очиқ мулоқот ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очди. Унда олий таълим муассасалари талабалари, ёш сиёсатчилар ва стартап ғоялари муаллифлари иштирок этиб, ўз таклиф ва ташаббуслари билан фаол қатнашдилар.
Батафсил