Инсон ўзинг      Бош саҳифа

Жаҳон тан олган олим

Унинг тадқиқотлари халқаро илм аҳллари томонидан эътироф этилган бўлиб, Google Scholar Citation маълумотлар базасида 617 иқтибосга эга. Хирш индекси 13 га тенг.

Жаҳон  тан олган олим

Жаҳон тан олган олимга айланиш катта илм ва машаққатли меҳнатни талаб қилади. Иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Абдураҳим Ваҳобов худди шундай олимлардан саналади.

Бу каби муваффақиятли кўрсаткичлар Россия Меҳнат ва бандлик академияси аъзоси ҳамда АҚШ Иқтисодиёт фанлари академиясининг академиги Абдураҳим Ваҳобов эришган улкан илмий ютуқларнинг бир қисми холос. Қарийб эллик йиллик фаолиятини мамлакат иқтисодиётини барқарорлаштириш, ёшларга таълим-тарбия бериш, ўнлаб илмий тадқиқотчиларга устоз­лик қилиш, бир қанча ташкилотларни бошқариш каби масъулиятли ишларга бағишлаган қаҳрамонимиз ҳаёти бугунги ёшларга ҳар қанча ибрат намунаси қилиб кўрсатса арзийдиган шарафли йўлдир.

Иқтисодиёт ҳар бир мамлакат ҳаётининг жон томирини ташкил этади. Буни теран англаган Абдураҳим Ваҳобов бутун умрини шу соҳа билан боғлашга қарор қилган эди. Ўзбекистон Фанлар академияси Иқтисодиёт институтида дастлабки илмий фаолиятини бошлагач, соҳанинг давлат ва жамият ривожи учун нақадар муҳим ва долзарб эканига яна бир бор амин бўлди. Ўзи таълим олган Тошкент давлат университетида узоқ йиллар давомида ўқитувчи, катта ўқитувчи, доцент, кафедра мудири, декан лавозимларида ишлади. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ижтимоий-иқтисодий тадқиқотлар маркази директорининг биринчи ўринбосари, Банк-молия академияси ректори лавозимларида фаолият юритди. Ҳозирда эса, Ўзбекистон Миллий университети иқтисодиёт факультети Макроиқтисодиёт кафедрасини бошқариб келмоқда.

Профессор А.Ваҳобов ташаббускорлиги, новаторлиги ва раҳбарлигида ЎзМУ Иқтисодиёт факультетида 1993 – 2003 йилларда кафедралар сони 9 тага, талабалар сони эса 450 нафардан 1300 нафарга етди ва факультет мамлакатда иқтисодчи кадрлар тайёрлайдиган, фаол илмий-тадқиқот ишлари олиб бориладиган етакчи илмий марказлардан бирига айланди.

А.Ваҳобов ташкилотчилиги ва раҳбарлигида 70 дан ортиқ халқаро ва республика илмий-амалий конференциялар ўтказилди. У йирик олим сифатида 1995 — 2014 йилларда Жаҳон банки, Европа Иттифоқи, БМТ Тараққиёт дастури, АҚШ Тараққиёт агентлиги, Германия таълим, фан ва технология вазирлиги, Дания таълим ва ташқи ишлар вазирлиги, Жаҳон кредит иттифоқи кенгаши каби кўплаб халқаро ўқув, илмий лойиҳалар грантларига сазовор бўлди.

Профессор А.Ваҳобов йирик олим сифатида ўнга яқин фундаментал, амалий давлат илмий грантлари раҳбари ва ижрочиси сифатида фаолият кўрсатди.

Жаҳоннинг кўплаб етакчи университетларида илмий стажировкада бўлиб, маърузалар ўқиди, халқаро илмий-амалий конференцияларда қатнашди. Олим 400 дан ортиқ илмий ишлар, жумладан, 42 дарслик, ўқув қўлланма, 12 та илмий монография, 37 та илмий-методик қўлланма, 162 та илмий мақола муаллифи ҳисобланади. У «Миллий иқтисодиётни модернизациялаш ва барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш» мавзусида илмий мактаб яратиб, унинг раҳбарлигида 36 фан номзоди ва 9 фан доктори, жумладан, тўртта хорижлик олим диссертацияни мувафақиятли ҳимоя қилди.

Профессор Абдураҳим Ваҳобов бугунги куннинг энг долзарб масалаларидан бўлмиш яшил иқтисодиётни ҳаётга жорий қилишнинг назарий масалалари бўйича йирик илмий лойиҳаларни амалга ошираётгани алоҳида эътиборлидир. Зотан, яшил иқтисодиёт бугун кўплаб экологик муаммолар учун аниқ ечим бўла олади. Унинг илмий-инновацион асосларини яратиш, янги-янги тадқиқотлар қилиш, қўлланмалар яратишда Абдураҳим Ваҳобов каби тажрибали олимлар бош-қош бўлиб тургани мамлакатимиз яшил иқтисодиёти яқин йилларда барқарор ривож­ланиш йўлига ўтишидан дарак беради.

Олим яшил иқтисодиётнинг барқарор иқтисодий ўсишдаги аҳамияти, қишлоқ хўжалиги ривожига таъсири, биогаздан фойдаланиш истиқболлари, қайта тикланадиган энергетикани инвестициялаш, энергия самарадорлигини ошириш йўналишлари, экологик инвестицияларнинг долзарблиги каби муҳим масалаларни тадқиқ қилди. Ишлаб чиқилган илмий таклифларни Ўзбекистон шароитида амалга ошириш ғоясини илгари сурди. Бу борада жаҳон тажрибасидан унумли фойдаланишга эътибор қаратди. А.Ваҳобов ишлаб чиққан назарий таклифларнинг бир қанчаси амалиётга жорий қилинмоқда.

Ташаббускор ва янгиликка интилувчан олим, жонкуяр педагог Абдураҳим Ваҳобов садоқатли, доимо қўллаб-қувватловчи турмуш ўртоғи билан биргаликда фарзанд­ларини илмли, комил инсонлар этиб тарбиялаб, элга қўшди. Бугун эса йигирмадан ортиқ набиралар уларнинг умр мазмунига айланган. Уларнинг ҳар бирини ўзлари каби илм ва тафаккури юксак инсон сифатида тарбияламоқда.

Умрининг муборак етмиш йилини қарши олаётган Абдураҳим Ваҳобов устознинг ҳаёти фарзандлар, набиралар ва шогирдлар даврасида бундан-да баракали ва сермаҳсул бўлишига ишонамиз.

 

Ҳасан АБУЛҚОСИМОВ,

ЎзМУ иқтисодиёт факультети

иқтисодиёт назарияси

кафедраси профессори




Ўхшаш мақолалар

Инсонийлик –  одам ва олам  мувозанатининг олий мезони

Инсонийлик – одам ва олам мувозанатининг олий мезони

🕔16:15, 19.02.2026 ✔145

Борлиқдаги ҳар бир нарса инсон манфаатларига хизмат қилади. Инсоннинг тинч ва фаровон ҳаёт кечириши учун минглаб табиий неъматлар туҳфа этилган. Аммо уларнинг барчаси ўлчовли. Ҳар бир киши ана шу ўлчов масъулиятини ҳис қилиб яшашга бурчлидир.

Батафсил
Миянгизни  етти ойга  «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

Миянгизни етти ойга «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

🕔16:04, 19.02.2026 ✔103

Жисмоний ҳаракат мия учун фойдали эканини кўп бор эшитганмиз. Аммо олимлар аниқ бир саволни ўртага ташлашди: мунтазам ҳаракатда бўлган инсон миясида қандай ўзгаришлар юз беради, буни ўлчаш мумкинми?

Батафсил
Бир байт  ва икки тақдир

Бир байт ва икки тақдир

🕔14:57, 12.02.2026 ✔103

Алишер Навоий ва Александр Иванович. Бир-биридан асрлар, эътиқод, муҳит ва мақсад билан ажралган икки шахс.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Инсонийлик –  одам ва олам  мувозанатининг олий мезони

    Инсонийлик – одам ва олам мувозанатининг олий мезони

    Борлиқдаги ҳар бир нарса инсон манфаатларига хизмат қилади. Инсоннинг тинч ва фаровон ҳаёт кечириши учун минглаб табиий неъматлар туҳфа этилган. Аммо уларнинг барчаси ўлчовли. Ҳар бир киши ана шу ўлчов масъулиятини ҳис қилиб яшашга бурчлидир.

    ✔ 145    🕔 16:15, 19.02.2026
  • Миянгизни  етти ойга  «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

    Миянгизни етти ойга «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

    Жисмоний ҳаракат мия учун фойдали эканини кўп бор эшитганмиз. Аммо олимлар аниқ бир саволни ўртага ташлашди: мунтазам ҳаракатда бўлган инсон миясида қандай ўзгаришлар юз беради, буни ўлчаш мумкинми?

    ✔ 103    🕔 16:04, 19.02.2026
  • Бир байт  ва икки тақдир

    Бир байт ва икки тақдир

    Алишер Навоий ва Александр Иванович. Бир-биридан асрлар, эътиқод, муҳит ва мақсад билан ажралган икки шахс.

    ✔ 103    🕔 14:57, 12.02.2026
  • Инсоннинг  жавҳари  нима?

    Инсоннинг жавҳари нима?

    Бир куни ҳовлида кир ювиб туриб билмасдан шиллиққурт устига қайноқ сув тўкиб юборибман. Шиллиққурт бир-икки тўлғониб юришга ҳаракат қилди. Ва анча олдинга силжиди ҳам. Сўнг устидаги шиллиқ пардаси ажралиб тушди ва... ҳаракатсиз қолди.

    ✔ 98    🕔 14:56, 12.02.2026
  • Қушларни  Тинглаш қайғуни  бартараф этади

    Қушларни Тинглаш қайғуни бартараф этади

    Чжецзян университети олимлари ўтказган тадқиқот хулосаларига кўра, қушларнинг сайрашини тинглаш худди онгли нафас олиш медитацияси сингари қайғу ҳиссини енгишда деярли бир хил самарали ҳисоб­ланади. Тадқиқот натижалари Applied Psychology: Health and Well-Being журналида эълон қилинди.

    ✔ 206    🕔 16:26, 11.12.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар