Зарафшон шаҳридаги «Мега кварс» масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси Зафар Муҳиддинов нафақат фаол тадбиркор, балки атроф-муҳитнинг жонкуяр ҳимоячиси саналади. У дарахт экиш ва ҳаво ифлосланишини камайтириш бўйича кўплаб амалий ишларда доим фаол, ташаббускорлик билан иштирок қилиб келади.
Унинг қайта тикланадиган энергия ва барқарор қишлоқ хўжалиги борасида илгари сураётган таклиф ва ташаббуслари кенг жамоатчилик томонидан эътироф қилинаётгани қувонарли албатта.
23-Жасорат округидан халқ депутатлари Зарафшон шаҳар Кенгашига депутат этиб сайланган Зафар Муҳиддинов фаолият платформаси учта асосий йўналишга қаратилган:
– атроф-муҳитни муҳофаза қилиш;
– аҳоли турмуш сифатини ошириш;
– барқарор ривожланишга кўмаклашиш.
Шу мақсадларда у шаҳар ёшлари ва фаол фуқаролари билан учрашувлар ташкил этиб келмоқда.
Таъкидлаш ўринлики, фаол тадбиркор З.Муҳиддинов фаолияти давомида шаҳарда олиб бориладиган кўпгина жамоат ишларида ўзининг фаол иштироки билан барчага намуна бўлиб келяпти. Хусусан, Зарафшон шаҳридаги «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини муваффақиятли амалга оширишда маҳаллий жамоатчиликнинг фаол иштирокини таъминлашда жонкуяр депутатимизнинг хизмати беқиёс. Бунда у ЎЭПдан Зарафшон шаҳар партия ташкилотига сайланган депутатлар билан ҳамжиҳатликда аҳоли ўртасида дарахт кўчатлари экиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилишнинг аҳамияти ҳақида кенг тушунтириш ишларини олиб боришда фаол иштирокчига айланган.
Бугунги кунда Зафар Муҳиддиновнинг ташаббуси билан Зарафшон шаҳридаги кўл ҳудудида «Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки» шиори остида кўпгина ишлар олиб борилмоқда. Шаҳар миқёсида ўтказилаётган барча ободонлаштириш, ҳудудлар атрофларига мевали, манзарали дарахтлар ва гул ниҳолларининг экилишида ҳам унинг ҳиссаси катта бўлмоқда. Бунинг мисоли тариқасида айтишимиз мумкинки, ўтган йил мобайнида ишбилармон-экофаол сифатида Зафар Тоирович 40 миллион сўмлик гул кўчатларини шаҳар ободонлаштириш бошқармасига етказилишида ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган.
Зафар Муҳиддинов партия сафида бошқа аъзолари билан биргаликда эзгу мақсадларга эришиш йўлида ҳормай-толмай меҳнат қилиб келмоқда. У қайта тикланадиган энергия тарафдори ва Ўзбекистон тоза энергия келажагига ўтиши керак, деб ҳисоблайди. «Депутат – маҳалла муаммолари ечими сари» шиори остида Зафар Муҳиддинов ҳомийлиги асосида «Янги Зарафшон» маҳалла фуқаролар йиғинидаги Абдулла Орипов кўчасига тунги ёритқичларни ўрнатиш орқали аҳоли турмуш фаровонлигини оширишга кўмаклашилди.
– Маҳаллий ҳамжамиятларга атроф-муҳитга эгалик қилиш ҳуқуқини бериш бугуннинг муҳим вазифаларидан бири деб ҳисоблайман, – дейди биз билан суҳбатда шаҳар кенгаши депутати Зафар Муҳиддинов. – Жамоатчилик асосидаги экологик лойиҳалар ва ташаббусларни қўллаб-қувватлаш орқали катта ютуқларга эришишимиз мумкинлигини ҳеч қачон унутмаслигимиз лозим.
Дарҳақиқат, элимизда ана шундай куюнчак ва жонкуяр депутатлар борлиги кўнглимизни ҳар доим тўлдириб, умид бағишлаб туради.
Сардор ИСЛОМОВ,
ЎЭП Навоий вилоят кенгаши ахборот хизмати ходими
Парвозларнинг метеорологик хавфсизлиги таъминланади
🕔15:55, 21.05.2026
✔36
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида гидрометеорология хизмати инфратузилмасини ривожлантириш ва мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, фуқаро авиацияси ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини метеорологик таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Батафсил
«Олтин қалам» XX Миллий мукофоти учун халқаро танлов
🕔08:50, 23.04.2026
✔113
Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ва бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида миллий ва халқаро журналистиканинг энг юксак ютуқларини кенг оммалаштириш, Янги Ўзбекистон руҳига мос янгича тафаккур тарзини шакллантириш, миллий контентни бойитиш, юртимизда инсон қадрини улуғлаш, одамларнинг онгу тафаккурини юксалтириш, жамиятимизда очиқлик ва ошкоралик муҳитини мустаҳкамлаш, оммавий ахборот воситалари ходимлари фуқаролик позицияларини намоён этишлари учун шароит яратиш ҳамда журналистларда танқидий-таҳлилий фикрлашни ва ижодий фаолиятга янгича ёндашувларни рағбатлантириш мақсадида «Олтин қалам» XX Миллий мукофоти учун халқаро танловини эълон қилади.
Батафсил
Илдизлар омон бўлса...
🕔14:40, 12.03.2026
✔178
Инсон ҳаётидаги бирламчи восита сувдир. Унга инсонларнинг ҳар кун эҳтиёжи тушади. Кўл ҳам инсонларга беминнат хизмат қилади. Сув ҳар қандай нотоза нарсани тозалай олади, ҳар қандай кирни ювиб кеткиза олади. Инсонларнинг ҳам пок ва озода бўлишини таъминлаб беради. Сув инсоннинг танасини покласа, илм инсоннинг қалбини ҳар қандай чиркиндилардан тозалаб, уни поклашга хизмат қилади.
Батафсил