Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Сомон қолдиқларини ёқиш тўхтамаяпти, жиддий чоралар зарур

Ҳар йили ғалла йиғиш мавсумидан сўнг бир муаммо кўтарилади: сомон қолдиқларини ёқиш! Экология вазирлиги ва тегишли ташкилотлар ҳар йили фермерларни ҳам, фуқароларни ҳам сомон қолдиқларини ёқиш табиатга, атмосферага, қолаверса инсонлар саломатлигига жиддий салбий таъсир кўрсатиши, бу ҳолат учун тегишли жавобгарлик мавжудлиги тўғрисида огоҳлантиради. Бироқ бундай нохуш ҳолатлар тўхтамаяпти, нега?

Сомон қолдиқларини ёқиш тўхтамаяпти,  жиддий чоралар зарур

Жарималардан қўрқмай қўйдикми?

Бу каби огоҳлантиришларни эшитавериб қулоғимиз қотиб кетди чамаси. Айримлар эса ҳатто жарималардан ҳам қўрқмайди. Ваҳоланки, сомон поялари ва уларнинг қолдиқларини ёққан ҳуқуқбузарлар ва ер эгаларига нисбатан МЖтКнинг 88-моддаси 3-қисми билан БҲМнинг 10 баробаригача (3,4 млн сўм) бўлган миқдорда маъмурий жарималар қўлланилиши ҳамда ёнғин содир бўлган ғалла экин майдонларнинг ҳар бир гектарига етказилган зарар бўйича амалдаги тартиб асосида иқтисодий чоралар белгиланган. Бироқ бу чора етарлича таъсирчан бўлмаётган кўринади.

Узоққа бормайлик, бир ҳафта ичида айни ҳолат билан боғлиқ икки хабарни эшитдик. Тошкент вилояти Экология бошқармаси ҳамда унинг Қуйи Чирчиқ тумани бўлими инспекторлари билан биргаликда назорат тадбири ўтказилган. Тадбир мобайнида туманнинг «Мингчинор» маҳалласи ҳудудида «TCT Agro Cluster» МЧЖга қарашли ғалладан бўшаган 22 гектар ер майдонидаги сомон поя қолдиқлари ёниб кетиши ҳолати аниқланган. Оқибатда табиатга етказилган зарар миқдори 30 млн. 397 минг сўмни ташкил қилган.

Яна бир шундай ҳолат: Жарқўрғон тумани Эскиқишлоқ маҳалласида жойлашган «ФАЙЗ-АБ» фермер хўжалиги ишчиси хўжаликнинг ғалла ўримидан бўшаган 10 гектар ерида сомонпоя қолдиқларини ўзбошимчалик билан ёқиб юборган. Аниқланган ҳолат бўйи­ча фуқаро М.Н.га нисбатан МЖтКнинг 88-моддаси 3-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Унга 18 млн. 642 минг 234 сўм миқдорида табиатга етказилган зарар ҳисобланган.

Кўриб турганингиздек, кунда-кунора шундай хабарларни эшитяпмиз. Бу қилмишларнинг оқибатлари эса аллақачон сезилмоқда.

Буғдойпоядаги илдиз ва анғиз қолдиқлари — қимматли озуқа Қишлоқ хўжалиги соҳаси олимларининг таъкидлашича, буғдойпоя ва сомон қолдиқлари ёқилган ҳудудларда ер унумдорлигининг йўқолиши, тупроқ структурасининг бузилиши ҳамда ёнғин оқибатидаги юқори ҳарорат туфайли макро ва микроэлементларнинг йўқ бўлиб кетиши туфайли экин ерларининг балл бонитети кескин пасаяди.

Буни илмий тилда тушунтирадиган бўлсак, дуккакли-дон экинларнинг илдиз ва анғиз қолдиқлари бошқа экинларнинг озиқланишига ижобий таъсир кўрсатади. Шу сабабли алмашлаб экишда ўғитлаш тизимини тузиш жараёнида бу, албатта, ҳисобга олиниши керак.

Донли ва дуккакли-дон экинларнинг илдиз ва анғиз қолдиқлари таркибидаги углерод ва азот ўртасидаги нисбат (С:Н) жуда кичик бўлиб, мазкур элементларнинг гўнгдаги нисбатига яқинлашиб боради. Илдиз ва анғиз қолдиқларининг минераллашиш жараёни анча жадал кечади. Шунингдек, улар таркибидаги озуқа моддаларининг ўсимликлар томонидан ўзлаштирилиш коэффициенти ҳам гўнгдаги озуқа моддаларнинг ўзлаштирилиш коэффициентига яқин.

Бу биринчи навбатда азотга тегишли бўлиб, дуккакли экинлардан қоладиган илдиз ва анғиз қолдиқлари таркибидаги азот биринчи, иккинчи ва учинчи йилларда 20-25, 15-20 ва 5-10 фоиз ўзлаштирилади.

Маълумотларда келтирилишича, дуккакли ва дуккакли-дон экинларнинг ҳар бир тонна илдиз ва анғиз қолдиқлари ҳисобига 10-15 кг азот тупроққа келиб тушади. Азотдан ташқари, фосфор ва калий моддалари ҳам озуқа сифатида йиғилади. Охирги 50 йилда Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида гумус миқдори 0,4-0,5 фоизгача камайиб кетганини ҳисобга олсак, буғдойпоядаги ёнғин ерни бутунлай ишдан чиқариши турган гап.

Далаларда буғдой экинларидан кейин қоладиган 3-4 тонна ўсимлик қолдиқлари ёқиб юборилганда бусиз ҳам талаб этиладиган меъёрлардан анча паст миқдорда бўлган микроорганизмларга жиддий қирон келтирилади. Шунинг учун сомоннинг ёқилишига кескин қаршилик кўрсатиш лозим.

 

Одамга ҳам, табиатга ҳам, иқтисодга ҳам зарар

1 гектар ер майдонида бошоқли дон пояси ёқилганда, атмосферага 500 грамм азот оксиди, 379 грамм улгеводород, 3 кг кул, 20 кг ис гази ва углерод оксиди (СО) гази чиқиб кетади. Оқибатда ёқилганида ундан ажралиб чиққан қурум инсон организмида сил ва саратон касалликларини келтириб чиқариши мумкин.

Ҳавоси энг ифлосланган мамлакат Ҳиндистонда ҳавонинг кескин ифлосланишига асосан жуда катта ҳудудларда буғдойдан ва шолидан бўшаган ер майдонларида сомон қолдиқларини ёқиб юбориш сабаб бўлаётгани айтилган. Афсуски, юртимизда ҳам ҳаво сифатини қониқарли деб бўлмайди. Сомон қолдиқларининг ёқилиши эса вазиятни янада ёмонлаштиради.

Шунингдек, сомоннинг ёқиб юборилиши нафақат атроф-муҳитни ифлослантириб, тупроқ унумдорлигини пасайтиради, балки чорва моллари озуқасига ҳам путур етказиб, иқтисодий зарар келтиради. Қолаверса, далаларда сомон пояларининг ёниши назоратсиз ёнғинларга, шу орқали одамларнинг жароҳатланишига ёки йиғиб олинмаган экинларнинг ёниб кетишига олиб келиши мумкин.

Жазо чораларини кескинлаштириш вақти келди Вазиятдан шуни англаш мумкинки, жавобгарлик енгил, қонунлар таъсирчан эмас.

Сомон қолдиқларини ёқиб юборувчи шахсларга ёки ташкилотларга жазо чораларини кескинлаштириш вақти аллақачон келган.

Баъзи ҳолларда жарима оз бўлгани учун фермерлар олдиндан жаримани тўлаб, қолдиқларни ёқишда давом этаётгани ҳақида ҳам эшитамиз.

Бундан ташқари, сомон қолдиқларини ердан йиғиштириб олиш бўйича янги технологиялар жорий этиш бўйича амалий ишлар ҳам бошланиши керак. Акс ҳолда ҳаво ифлосланиб, тупроқ унумдорлиги пасайиб, соғлиғимиз эса ёмонлашиб бораверади.

 

Шаҳруза САТТОРОВА,

«Oila va TABIAT» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Хатарли  «рекорд»лар  ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

🕔15:50, 21.05.2026 ✔89

Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.

Батафсил
Интернет табиатга қанчалик  зарар  етказади?

Интернет табиатга қанчалик зарар етказади?

🕔15:40, 15.05.2026 ✔160

Биз экология деганда, одатда, кўз билан кўриш мумкин бўлган манзараларни – мўрилардан чиқаётган қора тутунни, дарёларга оқизилаётган кимёвий оқаваларни ёки йўл четида сочилиб ётган плас­тик идишларни тасаввур қиламиз. Аммо бугунги кунда инсоният янги, «кўринмас», лекин хавфи тобора ортиб бораётган глобал экологик таҳдид билан юзма-юз турибди. Бу – рақамли чиқиндилар.

Батафсил
Ёшлар  кунида муҳим  ташаббуслар илгари сурилди

Ёшлар кунида муҳим ташаббуслар илгари сурилди

🕔09:12, 08.05.2026 ✔238

Ёшлар куни муносабати билан партия Марказий кенгашида ташкил этилган очиқ мулоқот ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очди. Унда олий таълим муассасалари талабалари, ёш сиёсатчилар ва стартап ғоялари муаллифлари иштирок этиб, ўз таклиф ва ташаббуслари билан фаол қатнашдилар.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Хатарли  «рекорд»лар  ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

    Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

    Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.

    ✔ 89    🕔 15:50, 21.05.2026
  • Интернет табиатга қанчалик  зарар  етказади?

    Интернет табиатга қанчалик зарар етказади?

    Биз экология деганда, одатда, кўз билан кўриш мумкин бўлган манзараларни – мўрилардан чиқаётган қора тутунни, дарёларга оқизилаётган кимёвий оқаваларни ёки йўл четида сочилиб ётган плас­тик идишларни тасаввур қиламиз. Аммо бугунги кунда инсоният янги, «кўринмас», лекин хавфи тобора ортиб бораётган глобал экологик таҳдид билан юзма-юз турибди. Бу – рақамли чиқиндилар.

    ✔ 160    🕔 15:40, 15.05.2026
  • Ёшлар  кунида муҳим  ташаббуслар илгари сурилди

    Ёшлар кунида муҳим ташаббуслар илгари сурилди

    Ёшлар куни муносабати билан партия Марказий кенгашида ташкил этилган очиқ мулоқот ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очди. Унда олий таълим муассасалари талабалари, ёш сиёсатчилар ва стартап ғоялари муаллифлари иштирок этиб, ўз таклиф ва ташаббуслари билан фаол қатнашдилар.

    ✔ 238    🕔 09:12, 08.05.2026
  • Ноёб доривор ўсимлик  Япония технологияси асосида  етиштирилади ва қайта ишланади

    Ноёб доривор ўсимлик Япония технологияси асосида етиштирилади ва қайта ишланади

    Ширинмия (Glycyrrhiza) – жаҳон фармацевтика, озиқ-овқат ва косметология саноатида энг кўп талаб қилинадиган ноёб доривор ўсимликлардан бири ҳисобланади. Уни маданий плантацияларда етиштириш бир қатор муҳим иқтисодий ва экологик афзалликларга эга.

    ✔ 232    🕔 09:05, 08.05.2026
  • Минтақамиз ва бутун инсоният ҳаётига дахлдор бўлган экологик муаммолар ечими сари  жиддий  қадам

    Минтақамиз ва бутун инсоният ҳаётига дахлдор бўлган экологик муаммолар ечими сари жиддий қадам

    Ўзбекистон экологик ислоҳотларни амалга ошириш борасида кейинги йилларда йирик жараёнларнинг ташаббускори бўлиб келмоқда. Астана шаҳрида бўлиб ўтган экологик саммит ташаббусларни минтақавий тарзда кенг тадбиқ қилиш ҳамда муаммоларга биргаликда ечим топиш масаласида катта қадам бўлди.

    ✔ 315    🕔 16:50, 30.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар