Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик
Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.
Батафсил1 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда «Аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.
Ушбу қонун лойиҳаси аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш мақсадида ишлаб чиқилган. Лойиҳада атроф табиий муҳитга шовқин орқали зарарли таъсир кўрсатганлик учун компенсация тўловлари, аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш соҳасидаги давлат органларининг ваколатлари белгилаб қўйилмоқда.
Қонун лойиҳаси билан фуқароларнинг осойишталиги ва нормал дам олишини бузадиган ҳаракатларнинг қатъий рўйхати тасдиқланмоқда, шунингдек, фуқароларнинг осойишталиги ва нормал дам олишини бузишга йўл қўйилмайдиган вақтлар оралиғи белгиланмоқда.
– Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши мамлакатимизда аҳолининг қулай табиий муҳитда ҳаёт кечириши учун зарур шарт-шароитларни яратади. Уларнинг саломатлиги ва осойишталигини ҳар қандай зарарли шовқинлар таъсиридан ҳимоя қилишга хизмат қилади. Бу ўз навбатида партия дастурий мақсадларини сайловолди дастурларидаги бош ғоя ҳисобланмиш фуқаролар соғлиғини сақлаш, уларнинг қулай атроф-муҳитга эга бўлишини таъминлаш каби мақсадларга ҳамоҳангдир, – дейди Экопартия фракцияси аъзоси Турганбай Хожаназаров.
Йиғилишда, шунингдек, фракция аъзолари томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида ишлаб чиқилган махсус иқтисодий зоналар фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқариш тизимини соддалаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда муҳокама этилди.
Таъкидланганидек, сўнгги йилларда мамлакатимизда кичик тадбиркорликни ривожлантириш, уларга ҳар томонлама кенг имкониятлар яратиш ва бу йўналишда инвестицияларни жалб этишга қаратилган изчил ислоҳотлар олиб борилмоқда.
Мазкур қонун лойиҳаси ҳам соҳада олиб борилаётган ишларнинг мантиқий давоми сифатида ишлаб чиқилган.
Лойиҳа билан «Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида»ги қонунга махсус иқтисодий зоналарнинг маъмурий кенгашлари тугатилгани, уларнинг вазифалари махсус иқтисодий зоналар дирекцияларига ҳамда ягона дирекцияларга юклатилганидан келиб чиқиб тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Бундан ташқари, қонун лойиҳасида махсус иқтисодий зоналар ҳудудида инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш бўйича қарорлар қабул қилиш муддатларини оптималлаштириш ва махсус иқтисодий зоналар ҳудудида инвестиция лойиҳаларининг бизнес-режалари ёки техник-иқтисодий асосларига экспертиза хулосалари олиш талаби бекор қилиниб, лойиҳаларнинг ушбу ҳужжат билан белгиланаётган талабларга мувофиқлиги тўғрисида хулоса махсус иқтисодий зоналар дирекциялари томонидан мустақил равишда қабул қилиниши белгиланмоқда.
Фракция аъзоси Мухторжон Ҳожиматов томонидан қонун лойиҳаси махсус иқтисодий, кичик саноат, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқариш тизимини янада соддалаштириш, инвестициялар жалб қилиш учун шароитларни яхшилаш, инвестиция лойиҳаларини жадал амалга оширишни таъминлаш, шу асосда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли даромадларини оширишга хизмат қилиши таъкидлаб ўтилди.
Муҳокамалар якунида қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қўллаб-қувватланди.
Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.
БатафсилБиз экология деганда, одатда, кўз билан кўриш мумкин бўлган манзараларни – мўрилардан чиқаётган қора тутунни, дарёларга оқизилаётган кимёвий оқаваларни ёки йўл четида сочилиб ётган пластик идишларни тасаввур қиламиз. Аммо бугунги кунда инсоният янги, «кўринмас», лекин хавфи тобора ортиб бораётган глобал экологик таҳдид билан юзма-юз турибди. Бу – рақамли чиқиндилар.
БатафсилЁшлар куни муносабати билан партия Марказий кенгашида ташкил этилган очиқ мулоқот ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очди. Унда олий таълим муассасалари талабалари, ёш сиёсатчилар ва стартап ғоялари муаллифлари иштирок этиб, ўз таклиф ва ташаббуслари билан фаол қатнашдилар.
Батафсил