Яшил иқлим жамғармаси делегацияси Ўзбекистонда бўлиб, бир қатор муҳим масалаларни ўрганди. Ушбу ташриф ЯИЖ билан ишлаш бўйича миллий мувофиқлаштирувчи ташкилот ҳисобланган Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ташаббуси билан амалга оширилди.
Жамғарма директорининг ўринбосари ва Давлат дастурлари департаменти бошлиғи ва Шарқий Европа ва Марказий Осиё минтақаси бўйича дастур менежери бошчилигидаги делегация Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Иқлим ўзгариши миллий маркази билан биргаликда иқлим ўзгариши бўйича лойиҳалар портфелини тизимлаштириш ва кенгайтириш бўйича бир қатор стратегик муҳокамалар ўтказди.
Ташриф давомида Ўзбекистонда иқлим лойиҳаларини молиялаштириш бўйича мамлакат дастурини ишлаб чиқишнинг техник жиҳатлари кўриб чиқилди. Ушбу дастур иқтисодиётнинг иқлим ўзгариши таъсирига энг заиф бўлган тармоқлари: сув танқислиги, чўлланиш, чанг ва қум бўронлари, энергия самарадорлиги, ҳаво сифати ҳамда шаҳарлар ва ҳудудларнинг иқлим барқарорлигини таъминлаш учун молиялаштиришдан фойдаланиш имконини беради. Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан 2023 йил Дубайда бўлиб ўтган Иқлим ўзгариши бўйича БМТ доиравий конвенцияси (СОР-28) иштирокчиларининг 28-конференциясида эълон қилинган Мўйноқда иқлим технологиялари кўргазмаси марказини ташкил этиш лойиҳасига алоҳида эътибор қаратилди. Мамлакат дастури Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида бўлиб ўтадиган БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича доиравий конвенцияси иштирокчиларининг 29-конференциясида тақдим этилиши кутилмоқда.
Бундан ташқари, вазирлик ва маҳаллий молия ташкилотларининг ЯИЖда аккредитациясини олиш масалалари ҳам муҳокама қилинди. Бу эса мамлакатда иқлимни молиялаштиришдан фойдаланишни сезиларли даражада осонлаштиради.
Парвозларнинг метеорологик хавфсизлиги таъминланади
🕔15:55, 21.05.2026
✔36
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида гидрометеорология хизмати инфратузилмасини ривожлантириш ва мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, фуқаро авиацияси ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини метеорологик таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Батафсил
«Олтин қалам» XX Миллий мукофоти учун халқаро танлов
🕔08:50, 23.04.2026
✔113
Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ва бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида миллий ва халқаро журналистиканинг энг юксак ютуқларини кенг оммалаштириш, Янги Ўзбекистон руҳига мос янгича тафаккур тарзини шакллантириш, миллий контентни бойитиш, юртимизда инсон қадрини улуғлаш, одамларнинг онгу тафаккурини юксалтириш, жамиятимизда очиқлик ва ошкоралик муҳитини мустаҳкамлаш, оммавий ахборот воситалари ходимлари фуқаролик позицияларини намоён этишлари учун шароит яратиш ҳамда журналистларда танқидий-таҳлилий фикрлашни ва ижодий фаолиятга янгича ёндашувларни рағбатлантириш мақсадида «Олтин қалам» XX Миллий мукофоти учун халқаро танловини эълон қилади.
Батафсил
Илдизлар омон бўлса...
🕔14:40, 12.03.2026
✔178
Инсон ҳаётидаги бирламчи восита сувдир. Унга инсонларнинг ҳар кун эҳтиёжи тушади. Кўл ҳам инсонларга беминнат хизмат қилади. Сув ҳар қандай нотоза нарсани тозалай олади, ҳар қандай кирни ювиб кеткиза олади. Инсонларнинг ҳам пок ва озода бўлишини таъминлаб беради. Сув инсоннинг танасини покласа, илм инсоннинг қалбини ҳар қандай чиркиндилардан тозалаб, уни поклашга хизмат қилади.
Батафсил