Инсон ўзинг      Бош саҳифа

Қалбдаги кўзларга ғамхўрлик билан...

Юртимизда кучли фуқаролик жамиятини қуриш, ногиронлар ҳақ-ҳуқуқ ва эркинлик­лари ҳимоясини таъминлаш йўлида кўп йиллик тажрибаси, юксак салоҳияти ҳамда давлатнинг айрича ғамхўрлигига таянган ҳолда дадил одимлаётган Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти (ЎзКОЖ) тузилмалари ҳар жабҳада юксалиш манзилларига интилмоқда.

Қалбдаги кўзларга ғамхўрлик билан...

Бугун ННТлар орасида шаклланган кучли рақобат муҳитида жамият ташкилий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий фаолият қамровини кенгайтириши давр талабидир. Бунинг учун ўтган даврда бажарилган ишларни сарҳисоб қилиш, муносиб баҳолаш, келгуси вазифаларни белгилаш ҳамда уларни амалга оширишга масъул органларга салоҳиятли кадрларни жалб этиш муҳим саналади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 26 августдаги «Фуқаролик жамияти институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони нодавлат мақомга эга бўлган ташкилотларни доимий тарзда қўллаб-қувватлаб келаётган Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондининг кенг кўламли фаолиятига янгича мазмун-моҳият бағишлайди. Мазкур фонд кўмагида бизнинг кўзи ожизлар жамияти томонидан бир қанча лойиҳалар ва кўрик-танловлар ўтказилди. «Ораста қизлар», «Энг яхши китобхон», «Брайль саводхонлиги» каби кўрик-танловлар, соҳа ходимларининг меҳнатига муносиб рағбатлар, янги иш ўринлари яратилмоқдаки, имконияти чекланган фуқароларимизнинг ҳаёти ҳам кундан кун яхшиланиб бормоқда.

Ортда қолган даврда тизимда жамият аъзолари сафини кенгайтириш, уларни ижтимоий ҳимоялаш, спорт-соғломлаштириш тадбирларига кенг жалб қилиш, реабилитация воситалари билан таъминлаш борасида давлатнинг амалий эътиборини қаратиш бўйича салмоқли натижаларга эришилди. Аммо кўзи ожизлар бандлик даражаси, улар фаолият кўрсатаётган корхоналарда иқтисодий кўрсаткичларни ошириш, уларнинг жамият ҳамда ногиронлар ижтимоий ҳаётидаги аҳамиятини юксалтириш масаласида сусткашликка йўл қўйилган. Маданий-маърифий тадбирлар салмоғи ортган бўлса-да, жойлардаги махсус маданият марказлари иш шароитларини яхшилаш, уларда мустаҳкам моддий-техник база яратиш келгусидаги долзарб вазифалар сирасига киради. Шунингдек, ҳудудлар кесимида кўзи ожизларга бевосита дахлдор соҳалардаги хизмат кўрсатиш самарадорлигини белгилаш, мавжуд муаммоларга ечим излаш мақсадида мониторинг, таҳлил (жамоатчилик назорати ва эшитуви, амалий конференциялар, ўқув семинарлари, ижтимоий сўровлар каби) жараёнини ташкиллаштиришга устувор аҳамият бериш лозим.

Умумжамиятга интеграция бобида Жамият ва унинг аъзолари фаолиятини ижтимоий тармоқлар орқали мунтазам ёритиб бориш, кўриш имконияти чекланган шахсларга қаратилган моддий-маънавий рағбатни жамоатчиликка тарғиб қилиш, бунинг учун маданий ва спорт тадбирларини тизимдаги муассасалар биноларида ёпиқ тарзда эмас, балки оммавий томоша объектлари, истироҳат боғларида ўтказиш муҳим аҳамият касб этади.

 

Эргаш НОРПЎЛАТОВ,

Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти

Марказий Бошқаруви раиси




Ўхшаш мақолалар

Инсонийлик –  одам ва олам  мувозанатининг олий мезони

Инсонийлик – одам ва олам мувозанатининг олий мезони

🕔16:15, 19.02.2026 ✔144

Борлиқдаги ҳар бир нарса инсон манфаатларига хизмат қилади. Инсоннинг тинч ва фаровон ҳаёт кечириши учун минглаб табиий неъматлар туҳфа этилган. Аммо уларнинг барчаси ўлчовли. Ҳар бир киши ана шу ўлчов масъулиятини ҳис қилиб яшашга бурчлидир.

Батафсил
Миянгизни  етти ойга  «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

Миянгизни етти ойга «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

🕔16:04, 19.02.2026 ✔102

Жисмоний ҳаракат мия учун фойдали эканини кўп бор эшитганмиз. Аммо олимлар аниқ бир саволни ўртага ташлашди: мунтазам ҳаракатда бўлган инсон миясида қандай ўзгаришлар юз беради, буни ўлчаш мумкинми?

Батафсил
Бир байт  ва икки тақдир

Бир байт ва икки тақдир

🕔14:57, 12.02.2026 ✔103

Алишер Навоий ва Александр Иванович. Бир-биридан асрлар, эътиқод, муҳит ва мақсад билан ажралган икки шахс.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Инсонийлик –  одам ва олам  мувозанатининг олий мезони

    Инсонийлик – одам ва олам мувозанатининг олий мезони

    Борлиқдаги ҳар бир нарса инсон манфаатларига хизмат қилади. Инсоннинг тинч ва фаровон ҳаёт кечириши учун минглаб табиий неъматлар туҳфа этилган. Аммо уларнинг барчаси ўлчовли. Ҳар бир киши ана шу ўлчов масъулиятини ҳис қилиб яшашга бурчлидир.

    ✔ 144    🕔 16:15, 19.02.2026
  • Миянгизни  етти ойга  «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

    Миянгизни етти ойга «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

    Жисмоний ҳаракат мия учун фойдали эканини кўп бор эшитганмиз. Аммо олимлар аниқ бир саволни ўртага ташлашди: мунтазам ҳаракатда бўлган инсон миясида қандай ўзгаришлар юз беради, буни ўлчаш мумкинми?

    ✔ 102    🕔 16:04, 19.02.2026
  • Бир байт  ва икки тақдир

    Бир байт ва икки тақдир

    Алишер Навоий ва Александр Иванович. Бир-биридан асрлар, эътиқод, муҳит ва мақсад билан ажралган икки шахс.

    ✔ 103    🕔 14:57, 12.02.2026
  • Инсоннинг  жавҳари  нима?

    Инсоннинг жавҳари нима?

    Бир куни ҳовлида кир ювиб туриб билмасдан шиллиққурт устига қайноқ сув тўкиб юборибман. Шиллиққурт бир-икки тўлғониб юришга ҳаракат қилди. Ва анча олдинга силжиди ҳам. Сўнг устидаги шиллиқ пардаси ажралиб тушди ва... ҳаракатсиз қолди.

    ✔ 98    🕔 14:56, 12.02.2026
  • Қушларни  Тинглаш қайғуни  бартараф этади

    Қушларни Тинглаш қайғуни бартараф этади

    Чжецзян университети олимлари ўтказган тадқиқот хулосаларига кўра, қушларнинг сайрашини тинглаш худди онгли нафас олиш медитацияси сингари қайғу ҳиссини енгишда деярли бир хил самарали ҳисоб­ланади. Тадқиқот натижалари Applied Psychology: Health and Well-Being журналида эълон қилинди.

    ✔ 206    🕔 16:26, 11.12.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар