Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик
Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.
БатафсилМамлакатимизда ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг таълим олиши, касб-ҳунар эгаллаши, малакали тиббий хизматлардан фойдаланиши, ўз истеъдод ва салоҳиятини рўёбга чиқариши ҳамда жамият ҳаётининг барча соҳаларида иштирок этиши учун зарур шароитлар яратиш давлат сиёсатининг устувор йўналиши этиб белгиланган.
Сўнгги йилларда юртимизда ногиронлиги бўлган шахсларга жамият ва давлат томонидан кўмак ва ёрдам бериш, уларни ижтимоий-сиёсий ҳаётга фаол жалб этишга қаратилган кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Айни вақтда ушбу тоифага мансуб фуқароларни қўллаб-қувватлашга ихтисослашган бир қатор тузилмалар фаолият кўрсатмоқда.
Ногиронлиги бор фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, меҳнат ва турмуш шароитларини яхшилаш мақсадида бир қатор қонунлар қабул қилиниб, мустаҳкам қонуний база яратилди. Хусусан, янги таҳрирдаги Конституцияда аҳолини, шу жумладан ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизимининг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаши белгилаб қўйилди. Бу эса уларнинг билим олиши, меҳнат қилиши, ўзини жамиятнинг тўлақонли аъзоси деб ҳис этиши учун янада қулай шароитлар яратди.
Натижада бугун ногиронлиги борларга бериладиган протез ва реабилитация воситалари рўйхати 18 тадан 30 тага, маблағи эса 1,5 баробарга оширилди. Бу орқали йил бошидан 100 минг инсон эҳтиёжи таъминланди. Энди рўйхатга яна 7 турдаги воситалар қўшилади. Ижтимоий хизмат агентлиги вилоят ҳокимлари билан биргаликда 2025 йилда 80 минг муҳтож одамга зарур протез воситаларини етказиб беради. Яратилган имкониятлар ҳисобига бу йил тадбиркорлар 40 минг ногиронлиги борларни ишга олди.
Яқинда давлатимиз раҳбари иштирокида бўлиб ўтган ижтимоий ҳимоя соҳасидаги ишлар натижадорлиги ва 2025 йил учун устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилишда ҳам бу масалага алоҳида эътибор қаратилиб, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича устувор вазифалар белгилаб берилди. Хусусан, касаллик туридан келиб чиқиб, аҳолига уй шароитида бажара оладиган оддий машқларни ўргатиш орқали ҳам минглаб одамлар соғлиғини тиклаш мумкинлигига урғу берилди. Шунингдек, маҳалладаги ижтимоий ходимлар ногиронлиги бор уйга уй шароитида қилинадиган машқлар дастури ва соғлом овқатланиш менюсини эслатма қилиб тарқатиши белгиланди.
Келгуси йил 1 январдан бошлаб ногиронлиги бўлган ишчилар учун ижтимоий солиқ 1 фоиз этиб белгиланди. Корхоналарга сурдотаржимон, психолог ва кўзи ожизлар учун ҳамроҳлик хизмати харажати учун 50 миллион сўмгача субсидия ажратилади. Айниқса, ногиронлиги бўлган болаларни кундузги парваришлаш ва «Ғамхўрлик» гуруҳлари ташкил қилишда хусусий секторни жалб қилиш имкониятлари яратилиши ногиронлиги бўлган болалар билан ишлаш, уларни жамиятнинг тўлақонли аъзоси бўлишига хизмат қилади.
Яна бир масала. Бугунги кунда маҳалладаги ижтимоий ходимлар ва хусусий секторни жалб қилиб, 19 минг нафар ногиронларга уйида, 4 минг нафарига эса «кундузги қатнов» асосида қараб турилади. Бу уларнинг яқинларининг қўли бироз бўшайди ва улар ишлаш имкониятига эга бўлади, деганидир.
Эътиборлиси, хусусий сектор бундай хизматларни кўрсатганда, харажатларнинг 80 фоизини давлат ўз зиммасига олади. Камбағал оилаларга эса бу катта ёрдам бўлади. Ушбу ғоя Тошкент шаҳри ва бошқа вилоятларда ҳам йўлга қўйилади.
Бундан ташқари, ижтимоий дафтарлар маблағининг 30 фоизини туман ҳокимликлари маҳаллалардаги инфратузилмани яхшилаш, уй-жой, йўл ва коммуникацияларни таъмирлаш учун сарфлаши мумкин. Бу ҳам одамларнинг турмуш шароитини янада яхшилайди.
Хулоса қилиб айтганда, давлатимиз ҳар бир фуқаронинг, айниқса, ёрдамга муҳтож инсонларнинг ҳаётини яхшилаш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда. Бу тадбирлар туфайли юртимизда фаровонлик янада юксалади, аҳоли турмуш даражаси ошади.
Моҳира ХЎЖАЕВА,
Олий Мажлис Қонунчилик
палатаси депутати,
ЎЭП фракцияси аъзоси
Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.
БатафсилБиз экология деганда, одатда, кўз билан кўриш мумкин бўлган манзараларни – мўрилардан чиқаётган қора тутунни, дарёларга оқизилаётган кимёвий оқаваларни ёки йўл четида сочилиб ётган пластик идишларни тасаввур қиламиз. Аммо бугунги кунда инсоният янги, «кўринмас», лекин хавфи тобора ортиб бораётган глобал экологик таҳдид билан юзма-юз турибди. Бу – рақамли чиқиндилар.
БатафсилЁшлар куни муносабати билан партия Марказий кенгашида ташкил этилган очиқ мулоқот ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очди. Унда олий таълим муассасалари талабалари, ёш сиёсатчилар ва стартап ғоялари муаллифлари иштирок этиб, ўз таклиф ва ташаббуслари билан фаол қатнашдилар.
Батафсил