Мустаҳкам оила      Бош саҳифа

ТЕНГИ ЧИҚСА, ТЕКИН БЕРИШДАН ОЛДИН...

Яқинда бир қариндошимиз қизини бадавлат хонадонга унаштириб қўйди. Барча қариндош-уруғлар йигитнинг мол-давлати уларнинг камини тўлдириб, ҳаётини шоҳона қилиб юборадигандек, қуда томонни мақтагани-мақтаган. Тўй эгалари эса икки ёшни тезроқ уй-жойли қилайлик, деб ўзини тўрт томонга уряпти. Гўё илинган ўлжани қўлдан бой беришса, қизи дунёдан ёлғиз ўтадигандек.

Бўлажак тўйнинг овозаси етти маҳаллага етди. Кимдир: «қизнинг омади бор экан, шундай жойга келин бўляпти», деса, яна бири: «тўй фалон тўйхонада бўлармиш», деб гап сотади. Аммо ҳеч ким: «қизи ҳали ёш эди, сал шошмаса бўларди», деб айтмади.

Тез фурсатда тарқалган бу янгилик нафақат келин томонни, балки маҳалладагиларни ҳам саросимага солиб қўйди. Ҳаттоки мен ҳам бу хабардан эсанкираб қолдим. Чунки коллежни эндигина тугатаётган жиянимнинг тўйга розилик беришини кутмаган эдим-да!

Ёш қизнинг бир дунё орзулари бор эди: ўқишга киришни, бирор касб эгаллашни ният қилганди. Фан олимпиадасида фахрли ўринларни эгаллаб, университетга ҳужжат топширишни ният қилганди.

Хавотир олиб, Мафтунанинг олдига бориб, сўрадим:

— Нега бу тўйга розилик бердинг?

Бечоранинг рангида ранг қолмабди. Кўп сиқилганиданми, аввалги гулгун чеҳраси ўрнида фақат тунд бир қиёфа қолганди. Биз у билан яқин сирдош бўлганимиздан, менга кўнглини очиб, хўрсинибгина гап бошлади:

— Ҳа, тўйга рози бўлдим. Ойимнинг айтишича, йигит яхши ишда ишлар, ота-онаси ҳам анча бадавлат одамлар экан. Уйлари ҳашаматли, бир нечта машиналари бормиш... Хуллас, «камчилик кўрмайсан, ўқишинг, ишингга келсак, шунча мол-давлатли одамлар сен топадиган бир-икки сўмга муҳтож эмас», деди.

Мафтунанинг ота-онасига бирор нима дейишга ботинолмадим. Негаки, катталар бош-қош бўлиб, қўшқўллаб топширишга шай бўлиб турганида бизнинг сўзимиз сувга чизилган суратдек гап.

 Йигит бадавлат оиланинг фарзанди бўлса, нима қилибди? Бу қурилажак оила ҳар томонлама мустаҳкам, бахтли бўлишини таъминлайди, дегани эмас-ку?! Наҳотки, ота-она шу сабабдан қизининг истакларини саробга айлантириб, уни ёш турмушга узатиб, келажагини хавфга қўяётганини англамаса?..

Ҳозир кўпчилик бахтнинг қадрини пул, мол-дунё билан ўлчайдиган бўлиб қолди. Совчилар бадавлат бўлса, айримларнинг кўзини парда босиб қолиши кейин тўғрилаб бўлмас оқибатларга олиб келяпти. Бунинг олдини олиш эса ўз қўлимизда.

Таҳририятга Бухородан келган хатни

Дурдона САФАРОВА

оққа кўчирди.




Ўхшаш мақолалар

Аёл –  миллат бунёдкори

Аёл – миллат бунёдкори

🕔15:33, 06.03.2026 ✔188

Бобомиз Амир Темур айтганидек, юртнинг қудрати қурилган биноларда акс этса, юртда маънавий қудрат, маданий юксаклик аёлга бўлган муносабат билан белгиланади. Аслида аёлни қадрлаш биз учун бобомерос туйғу. Бу мерос биз учун юз йиллик, минг йиллик эмас, балки жуда қадимданоқ халқнинг онгу-шуурига сингиб келаётган юксак қадрият ҳисобланади.

Батафсил
Экологик маданият – ОИЛА, МАКТАБ ва МАҲАЛЛА интеграциясига боғлиқ

Экологик маданият – ОИЛА, МАКТАБ ва МАҲАЛЛА интеграциясига боғлиқ

🕔17:05, 08.01.2026 ✔348

Оила, мактаб ва маҳалла ҳамкорлигида инновацион экотизим яратиш, яъни барча тарбия ва таълим муассасаларини бир платформада уйғунлаштириб, замонавий технологиялар воситасида экологик тарбия­ни олиб бориш зарур.

Батафсил
Фақат оила эмас,  ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

Фақат оила эмас, ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

🕔07:32, 04.08.2025 ✔644

Бугун Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар, глобаллашув, рақамлашув, урф-одат ва анъаналарнинг трансформацияси ҳамда ёшлар онгида шакл­ланаётган янги қадриятлар фонида оила институтининг мустаҳкамлиги масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Аёл –  миллат бунёдкори

    Аёл – миллат бунёдкори

    Бобомиз Амир Темур айтганидек, юртнинг қудрати қурилган биноларда акс этса, юртда маънавий қудрат, маданий юксаклик аёлга бўлган муносабат билан белгиланади. Аслида аёлни қадрлаш биз учун бобомерос туйғу. Бу мерос биз учун юз йиллик, минг йиллик эмас, балки жуда қадимданоқ халқнинг онгу-шуурига сингиб келаётган юксак қадрият ҳисобланади.

    ✔ 188    🕔 15:33, 06.03.2026
  • Экологик маданият – ОИЛА, МАКТАБ ва МАҲАЛЛА интеграциясига боғлиқ

    Экологик маданият – ОИЛА, МАКТАБ ва МАҲАЛЛА интеграциясига боғлиқ

    Оила, мактаб ва маҳалла ҳамкорлигида инновацион экотизим яратиш, яъни барча тарбия ва таълим муассасаларини бир платформада уйғунлаштириб, замонавий технологиялар воситасида экологик тарбия­ни олиб бориш зарур.

    ✔ 348    🕔 17:05, 08.01.2026
  • Фақат оила эмас,  ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

    Фақат оила эмас, ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

    Бугун Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар, глобаллашув, рақамлашув, урф-одат ва анъаналарнинг трансформацияси ҳамда ёшлар онгида шакл­ланаётган янги қадриятлар фонида оила институтининг мустаҳкамлиги масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.

    ✔ 644    🕔 07:32, 04.08.2025
  • Фаровонлик  нима?

    Фаровонлик нима?

    Унинг мезони эрталабки бадантарбия, кун бўйи саломат юриш, кам овқатланишга одатланиш, оила билан саёҳатга чиқиш, китоб мутолаа қилиш, кутубхонага бориш, дорихона-ю шифохонага мурожаат қилмаслик, тўй-маъракаларни камхарж ўтказиш кабилар билан ўлчанса ажабмас.

    ✔ 646    🕔 12:10, 15.05.2025
  • Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

    Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

    Зўравонликка учраганлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича ташкил этилган ишонч телефонига қилинган мурожаатлар сони ноябрь ойида октябрга нисбатан икки баробар ошгани қайд этилди.

    ✔ 729    🕔 15:59, 12.12.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар