Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик
Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.
БатафсилЕр муносабатларида шаффофликни таъминлаш – иқтисодиётнинг барқарор ривожланиши, тадбиркорлик муҳитининг яхшиланиши ва жамиятда адолатни қарор топтириш учун муҳим омиллардан бири ҳисобланади.
Куни кеча Олий Мажлис қонунчилик палатаси йиғилишида ана шу долзарб масалани қамраб олган қонун лойиҳаси муҳокама қилинди. Қонун лойиҳаси билан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини фойдаланиш турига қараб 2 гуруҳга, яъни қишлоқ хўжалиги ер участкалари ва қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи ерларга бўлиш бўйича аниқ нормалар киритилмоқда.
Шунингдек, суғориладиган ерларни қатъий муҳофаза қилиш, бундай ерлардан бошқа мақсадларда фойдаланиш масаласини фақатгина суғориладиган ерларнинг сув таъминоти ва тупроқ сифати билан боғлиқ жиддий ўзгаришлар юз берган тақдирда кўриб чиқилиши юзасидан ҳуқуқий нормалар белгиланмоқда.
Бундан ташқари, захира фонди таркибидаги ер участкалари ҳамда ер участкасига бўлган ҳуқуқ бекор қилиниши муносабати билан туманлар ва шаҳарлар давлат ҳокимияти органлари тасарруфига қайтган бўш турган ер участкалари ўртасидаги фарқни аниқ белгилаб қўйиш назарда тутилмоқда.
Мазкур қонун лойиҳаси аввало ЎЭП фракцияси йиғилишида депутатлар томонидан атрофлича муҳокама қилинди. Қонунчиликдаги ушбу янги меъёрларнинг экология ва атроф-муҳит муҳофазасидаги аҳамияти хусусида мутахассислар ахбороти тингланди.
Кейинги йилларда мамлакатимизда ерга оид муносабатларда тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ҳамда уларни бозор активига айлантиришга қаратилган изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Янги қонун лойиҳаси ҳам бу жараённинг давоми, дейиш мумкин.
– Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ер участкаларидан фойдаланиш шартларини янада такомиллаштиришга хизмат қилади, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎЭП фракцияси аъзоси Наврўз Юсупов. – Қолаверса, шаффофлик давлат, жамият ва бизнес ўртасида ишончли муносабатлар ўрнатишга хизмат қилади.
«Ер ости сув ресурсларини муҳофаза қилиш соҳаси такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонуни лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилди.
Бугунги кунда ер ости сув ресурсларини муҳофаза қилиш – экология, қишлоқ хўжалиги ва иқтисодиёт учун жуда муҳим масала.
Чунки ер ости сувлари ичимлик сув манбаи, қишлоқ хўжалигида суғориш учун асосий ресурс ва экологик мувозанатни сақлашда ҳал қилувчи омил ҳисобланади. Бу соҳани такомиллаштириш учун қуйидаги чоралар амалга оширилиши керак:
Қонунчиликни мустаҳкамлаш – ер ости сувларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш бўйича аниқ ҳуқуқий механизмлар ишлаб чиқиш, сув ресурсларини ноқонуний ва меъёрдан ортиқ истеъмол қилишни чеклаш;
Рақамлаштириш ва мониторинг тизимини кучайтириш – ер ости сувлари ҳолатини мунтазам кузатиш ва таҳлил қилиш учун замонавий технологиялардан фойдаланиш;
Саноат ва қишлоқ хўжалигида сув тежовчи технологияларни жорий этиш – суғориш ва ишлаб чиқариш жараёнларида томчилатиб суғориш, қайта ишланган сувдан фойдаланиш ва сувни қайта тикланувчи манбалар билан таъминлаш механизмларини жорий қилиш;
Ифлосланишнинг олдини олиш – ер ости сувларига заҳарли моддалар, кимёвий ўғитлар ва маиший чиқиндиларнинг тушишини чеклаш учун қонунчилик ва экологик стандартларни кучайтириш;
Жамоатчилик ва илмий тадқиқотларни фаоллаштириш – ер ости сув ресурсларини муҳофаза қилиш бўйича аҳолини хабардор қилиш, илмий-тадқиқот ишларини ривожлантириш ва халқаро тажрибани жорий этиш.
Ушбу чоралар ер ости сувларининг узлуксиз тикланишини таъминлайди ва улардан барқарор фойдаланиш имконини яратади.
Қонун лойиҳасида белгиланаётган нормалар ер ости сув ресурсларидан оқилона фойдаланилишини таъминлашга хизмат қилиши алоҳида қайд этилиб, депутатлар томонидан маъқулланди.
Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.
БатафсилБиз экология деганда, одатда, кўз билан кўриш мумкин бўлган манзараларни – мўрилардан чиқаётган қора тутунни, дарёларга оқизилаётган кимёвий оқаваларни ёки йўл четида сочилиб ётган пластик идишларни тасаввур қиламиз. Аммо бугунги кунда инсоният янги, «кўринмас», лекин хавфи тобора ортиб бораётган глобал экологик таҳдид билан юзма-юз турибди. Бу – рақамли чиқиндилар.
БатафсилЁшлар куни муносабати билан партия Марказий кенгашида ташкил этилган очиқ мулоқот ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очди. Унда олий таълим муассасалари талабалари, ёш сиёсатчилар ва стартап ғоялари муаллифлари иштирок этиб, ўз таклиф ва ташаббуслари билан фаол қатнашдилар.
Батафсил