Кунларнинг бирида акам талаба дўстлари билан пахта даласига бориб, ёввойи ўтларни кетмон билан чопиб юришганида олдиларидан учта каттакон тухум чиқиб қолибди. Худди қушнинг уясига ўхшаб кўринибди уларга.

САБОҚ

Сал нарироқда ўрдакка ўхшаш қуш худди хавотир олаётгандек у ёқ-бу ёққа тинмай айланаркан. Уларга тухумлари олдига келаётган лекин болалардан чўчиб келишга қўрқиб тургандек кўринган. Ораларида шўхроқ Ўткир деган дўстлари тухумларни чўнтагига солиб она қушга ҳазил қилмоқчи бўлибди.

– Кўрайлик-чи, балки узоқроққа олиб бориб кўйсак, топа олармикан? – деб шумлик қилмоқчи бўлибди. Лекин акам бунга чидаб тура олмай секин бориб домласига айтиб берибди. Ўқитувчининг роса аччиғи келибди. «Бу ишинг тарбия кўрмаган одобсиз болаларнинг ишига ўхшайди», – деб танбеҳ берибди. «Дарров олган жойингга қўйгин», – деб тухумларни жойига қўйдирибди. Талабалар ҳам ишларини тез якунлаб, ўша жойдан узоқлашган экан, она қуш уясига келиб тухумларини обдан текшираётганини узоқдан кўришибди.

Дам олиш вақти ўқитувчи ҳамма талабаларни йиғиб, бир воқеани айтиб берибди:

– Бу воқеа болалигимда юз берган. Қишлоқда бувим бўларди. Уларникига борганимда қўшни боланинг қилган шумликлари ҳалигача ёдимда. Унинг исми Ихтиёр бўлиб, мендан анча катта синфда ўқирди. У мактабни ёмон кўргани учунми, бир-икки соат ўқиб уйига кетиб қоларди. Уларнинг томида каптар уялари жудаям кўп эди. Тухум қўйганларида каптарларнинг тухумларини алмаштириб қўярди. Бу ишига қўшни кичкина болаларни ҳам қизиқтириб қўйганди. Нарвонни у ёқдан-бу ёққа судраб, тухумларни алмаштириб қўйиш жараёнида баъзи тухумлар синиб ҳам кетарди. Аввалига нима бўлаётганини фаҳмламай узоқ кузатдим. Қарасам, синган тухумлар ичида қип-қизил гўштга ўхшаб каптар полапонлари ётарди. Кўз ўнгимда юз берган қотиллик эди бу. Мен табиатан кўнгли бўш бўлганим учунми, бу воқеа ҳали-ҳануз эсимдан чиқмайди. Халлослаганимча бувимнинг олдига чопдим. Бувим сигирларга қараётган эдилар. Ҳовлиққанимча бор гапни айтиб бердим. Бувим ҳам кўзларига ёш олиб Ихтиёрга танбеҳ берди. Онасига ҳам айти. Онаси ҳам Ихтиёрни роса уришди. Лекин бу ишларини қўйган-қўймаганини аниқ билмайман. Эшитишимча, уйида ҳеч ким йўқ пайтлари нарвонни у ёқдан-бу ёққа судраб қушларга озор бериб юраркан.

Орадан йиллар ўтиб, ўша бола улғайиб уйланибди. Лекин ҳали-ҳанузгача фарзанд кўра олгани йўқ. Унга ҳамроҳлик қилиб, билмаган ҳолда тухумларни синдириб, полапонларни нобуд қилиб юрган болакайнинг эса фарзандлари ҳали туғилмасиданоқ нобуд бўлаверибди. Балки бу болаликда қилган гуноҳлари учун жазодир, яна билмадим. Баъзан уларга болаликдаги қилмиш­ларини юзига айтиб ташлагим келади, лекин айтолмайман. Ўзлари ҳам аллақачон килмишларига яраша жазо ўташаётганларини билишса керак, деб ўйлайман. Табиатдаги барча тирик мавжудотларга озор беришга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Балки тили йўқдир, балки уларга қилинаётган озорлар учун қонунда белгиланган жазолар енгилроқдир, бироқ ҳар бир қилмиш бу дунёда ҳам, у дунёда ҳам жазосиз қолмай, ҳисоб-китоб қилишини ҳеч қачон унутманглар, – деб домламиз жониворларнинг лаънатига учрамаслигимиз учун эсда қоларли сабоқ берди...»

Акам ҳозир мактабда математикадан дарс беради. Лекин дарс орасида жониворларга озор бериш мумкин эмаслигини эслатиб ўтишни ҳеч қачон канда қилмайди.

 

Мунисахон МАМБЕТСОЛИЕВА,

Тўрткўл туманидаги 45-умумий

ўрта таълим мактаби ўқувчиси




Ўхшаш мақолалар

Инсонийлик –  одам ва олам  мувозанатининг олий мезони

Инсонийлик – одам ва олам мувозанатининг олий мезони

🕔16:15, 19.02.2026 ✔144

Борлиқдаги ҳар бир нарса инсон манфаатларига хизмат қилади. Инсоннинг тинч ва фаровон ҳаёт кечириши учун минглаб табиий неъматлар туҳфа этилган. Аммо уларнинг барчаси ўлчовли. Ҳар бир киши ана шу ўлчов масъулиятини ҳис қилиб яшашга бурчлидир.

Батафсил
Миянгизни  етти ойга  «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

Миянгизни етти ойга «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

🕔16:04, 19.02.2026 ✔102

Жисмоний ҳаракат мия учун фойдали эканини кўп бор эшитганмиз. Аммо олимлар аниқ бир саволни ўртага ташлашди: мунтазам ҳаракатда бўлган инсон миясида қандай ўзгаришлар юз беради, буни ўлчаш мумкинми?

Батафсил
Бир байт  ва икки тақдир

Бир байт ва икки тақдир

🕔14:57, 12.02.2026 ✔103

Алишер Навоий ва Александр Иванович. Бир-биридан асрлар, эътиқод, муҳит ва мақсад билан ажралган икки шахс.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Инсонийлик –  одам ва олам  мувозанатининг олий мезони

    Инсонийлик – одам ва олам мувозанатининг олий мезони

    Борлиқдаги ҳар бир нарса инсон манфаатларига хизмат қилади. Инсоннинг тинч ва фаровон ҳаёт кечириши учун минглаб табиий неъматлар туҳфа этилган. Аммо уларнинг барчаси ўлчовли. Ҳар бир киши ана шу ўлчов масъулиятини ҳис қилиб яшашга бурчлидир.

    ✔ 144    🕔 16:15, 19.02.2026
  • Миянгизни  етти ойга  «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

    Миянгизни етти ойга «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

    Жисмоний ҳаракат мия учун фойдали эканини кўп бор эшитганмиз. Аммо олимлар аниқ бир саволни ўртага ташлашди: мунтазам ҳаракатда бўлган инсон миясида қандай ўзгаришлар юз беради, буни ўлчаш мумкинми?

    ✔ 102    🕔 16:04, 19.02.2026
  • Бир байт  ва икки тақдир

    Бир байт ва икки тақдир

    Алишер Навоий ва Александр Иванович. Бир-биридан асрлар, эътиқод, муҳит ва мақсад билан ажралган икки шахс.

    ✔ 103    🕔 14:57, 12.02.2026
  • Инсоннинг  жавҳари  нима?

    Инсоннинг жавҳари нима?

    Бир куни ҳовлида кир ювиб туриб билмасдан шиллиққурт устига қайноқ сув тўкиб юборибман. Шиллиққурт бир-икки тўлғониб юришга ҳаракат қилди. Ва анча олдинга силжиди ҳам. Сўнг устидаги шиллиқ пардаси ажралиб тушди ва... ҳаракатсиз қолди.

    ✔ 98    🕔 14:56, 12.02.2026
  • Қушларни  Тинглаш қайғуни  бартараф этади

    Қушларни Тинглаш қайғуни бартараф этади

    Чжецзян университети олимлари ўтказган тадқиқот хулосаларига кўра, қушларнинг сайрашини тинглаш худди онгли нафас олиш медитацияси сингари қайғу ҳиссини енгишда деярли бир хил самарали ҳисоб­ланади. Тадқиқот натижалари Applied Psychology: Health and Well-Being журналида эълон қилинди.

    ✔ 206    🕔 16:26, 11.12.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар