Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик
Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.
БатафсилЎзбекистон яна бир муҳим тарихий воқелик остонасида турибди. Саноқли кунлардан кейин Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей Ассамблеяси илк бор Марказий Осиёда, юртимизда ўтказилади.
Бу мезбонлик нафақат тарихий аҳамиятга, балки рамзий маънога ҳам эга. Яъни Ўзбекистонда сўнгги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотларда ижтимоий тараққиётга интилиш, адолатли парламент тизимини такомиллаштиришга катта аҳамият қаратилмоқда. Шу боисдан ушбу мезбонлик юртимизнинг эзгу тамойилларга содиқлигини яна бир бор исботлайди ва халқаро даражадаги нуфузини янада мустаҳкамлайди.
Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей Ассамблеяси туркум йиғилишларида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва камбағалликни қисқартириш, қонун устуворлигини таъминлаш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, гендер тенгликни таъминлаш, илм-фан, технологияни ривожлантириш ва ёшларни қўллаб-қувватлаш каби долзарб масалалар муҳокама этилади. Бундан ташқари, иқлим масаласи ҳам кун тартибидан ўрин олган. Чунки бугунги кунда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари халқаро даражада долзарб аҳамият касб этмоқда.
Таъкидлаш жоиз, давлатимиз раҳбари сўнгги йилларда халқаро минбарларда дунё эътиборини иқлим ўзгариши муаммоларига қаратмоқда. Хусусан, ўтган йили Бакуда бўлиб ўтган БМТ Иқлим ўзгариши бўйича конференциясида глобал иқлим ўзгаришлари оқибатларини биргаликда енгиб ўтиш мақсадида Ўзбекистон етакчиси қатор ташаббусларни илгари сурган эди.
Жумладан, ривожланаётган мамлакатлар дуч келаётган иқлим хатарларини танқидий таҳлил ва молиявий баҳолаш учун етакчи давлатлар, кўп томонлама институтлар ва конвенцияларнинг техник ва молиявий кўмагини кенгайтириш мақсадида Иқлим туфайли йўқотиш ва зарарларни баҳолаш бўйича халқаро марказ таъсис этиш таклиф қилинди.
Атроф-муҳит ифлосланиши билан боғлиқ хатарларни қисқартириш, барқарор биохилма-хиллик ва трансчегаравий сув ресурслари масалаларида ягона ёндашувлар ишлаб чиқиш зарурлигини қайд этиб, давлатимиз раҳбари БМТ шафелигида Дарё экотизимларининг бутунлиги ва экологик хавфсизлигини таъминлаш соҳасида мажбуриятлар тўғрисидаги Декларацияни ишлаб чиқиш ташаббусини илгари сурди.
Шунингдек, Ўзбекистонда ўсимликларнинг иқлимга чидамлилигини ошириш учун Генетик ресурсларнинг минтақавий банкини ҳамда денгизга чиқиш йўлига эга бўлмаган мамлакатлар учун БМТнинг инновацион агросаноат хабини ташкил этиш таклиф қилинди.
Иқлим ўзгаришларидан зарар кўраётган мегаполис ва шаҳарларнинг барқарор ривожланиши ва яшаш учун қулай шароитлар яратиш соҳасида тажриба ва билим, энг яхши амалиётлар трансфери учун Жаҳон иқлим пойтахтлари алянсини ташкил этиш ҳамда унинг биринчи форумини Тошкентда ўтказиш ташаббуси билдирилди.
4-5-апрель кунлари Самарқандда Халқаро иқлим форуми ўтказилиши ҳам Ўзбекистоннинг иқлим муаммоларини ҳал қилиш борасидаги позицияси қатъий эканлигини кўрсатиб турибди. Шу билан бирга, юртимизда углерод нейтраллигига эришиш бўйича кенг миқёсдаги ислоҳотлар олиб борилмоқда. 2030 йилгача ҳавога иссиқхона гази чиқаришни учдан бир қисмга камайтириш режалаштирилган. Бу мажбуриятлар 2050 йилга қадар янада кенгайтирилади. «Яшил» энергетика улуши 40 фоизга етади. Бу чора-тадбирлар, албатта, глобал иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш йўлидаги муҳим қадам ҳисобланади.
Ўз навбатида Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ҳам иқлим ўзгаришлари масаласи кун тартибидаги мавзулардан бирига айланган. Хусусан, Иқлим ўзгариши оқибатларини камайтириш ва «яшил» иқтисодиётга ўтишни тезлаштириш масалалари бўйича комиссия ташкил этилган. Мазкур комиссия томонидан турли ташаббуслар илгари сурилмоқда, кўкаламзорлаштиришни ошириш, дарахт экиш каби экологияни яхшилайдиган жараёнларга амалий ҳисса қўшиб келинмоқда.
Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей Ассамблеяси долзарб масалалар билан бир қаторда иқлим ўзгариши, экологик муаммоларга ечим излаш борасида ҳам муҳим платформага айланади. Ассамблеяда экологик инқирозларни юмшатиш, нафақат Марказий Осиё минтақаси, балки бутун дунё учун дахлдор ҳисобланган атроф-муҳит муаммоларини бартараф этиш борасида қилиниши керак бўлган муҳим чора-тадбирлар белгилаб олинишига ишонамиз.
Бахтиёр ПЎЛАТОВ,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,
ЎЭП фракцияси аъзоси
Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.
БатафсилБиз экология деганда, одатда, кўз билан кўриш мумкин бўлган манзараларни – мўрилардан чиқаётган қора тутунни, дарёларга оқизилаётган кимёвий оқаваларни ёки йўл четида сочилиб ётган пластик идишларни тасаввур қиламиз. Аммо бугунги кунда инсоният янги, «кўринмас», лекин хавфи тобора ортиб бораётган глобал экологик таҳдид билан юзма-юз турибди. Бу – рақамли чиқиндилар.
БатафсилЁшлар куни муносабати билан партия Марказий кенгашида ташкил этилган очиқ мулоқот ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очди. Унда олий таълим муассасалари талабалари, ёш сиёсатчилар ва стартап ғоялари муаллифлари иштирок этиб, ўз таклиф ва ташаббуслари билан фаол қатнашдилар.
Батафсил