Жараён      Бош саҳифа

Парламент комиссияси: Экологик қонун ҳужжатлари талабларини бузган вазирлик ва ташкилотлар олдига қандай вазифалар қўйилмоқда?

Ўзбекистонда иқлим ўзгаришига мослашиш ва унинг салбий оқибатларини юмшатиш борасидаги ишлар янги босқичга чиқмоқда. Яқинда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида мазкур йўналишда муҳим қарор қабул қилинди – иқлим муаммоларини бартараф этиш ва «яшил» иқтисодиётга ўтишни жадаллаштириш бўйича махсус парламент комиссияси ташкил этилди. 

Парламент  комиссияси: Экологик  қонун  ҳужжатлари талабларини бузган вазирлик ва ташкилотлар олдига қандай вазифалар қўйилмоқда?

Комиссиянинг мақсади, вазифалари ва келгусидаги режалари ҳақида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзоси Бахтиёр ПЎЛАТОВ билан суҳбатлашдик.

– Аввало, янги ташкил этилган парламент комиссияси ҳақида маълумот берсангиз. Бу қандай ташаббус асосида юзага келди?

– Бугун дунё миқёсида иқлим ўзгариши – энг хавотирли муаммолардан бири. Табиий офатлар, қурғоқчилик, сув танқислиги, озиқ-овқат хавфсизлигига таҳдид – буларнинг барчаси иқлимдаги ўзгаришлар билан чамбарчас боғлиқ. Мамлакатимизда ҳам бу масалага давлат сиёсати даражасида ёндашилаётгани қувонарли ҳолдир.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Иқлим ўзгариши оқибатларини камайтириш ва «яшил» иқтисодиётга ўтишни тезлаштириш масалалари бўйича комиссия 2024 йил 18 ноябрь куни давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси биринчи мажлисида билдирган таклифлари асосида ташкил этилди. Бугунги кунда глобал иқлим ўзгариши муаммоси нафақат экологик, балки иқтисодий ва ижтимоий соҳаларга ҳам жиддий таъсир кўрсатмоқда. Шу сабабли, парламент доирасида бу масалаларни мунтазам муҳокама қилиб, амалий ечимлар таклиф қилиш мақсадида ушбу комиссия тузилди.

– Комиссиянинг асосий мақсади нималардан иборат?

– Асосий мақсадимиз – иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш, «яшил» иқтисодиётга ўтиш жараёнларини тезлаштириш ва бу йўналишда амалга оширилаётган ислоҳотларга кўмаклашиш. Шунингдек, қайта тикланувчи энергия манбаларини кенгайтириш, аҳолининг энергия ресурсларига бўлган эҳтиёжини қондириш бўйича чора-тадбирларни муҳокама қилиб, янги механизмлар ишлаб чиқиш ҳам вазифаларимиз қаторида.

– Парламент бу жараёнда қандай вазифаларни ўз зиммасига олган?

– Комиссиянинг асосий вазифаларидан бири – белгиланган мақсадлар ижроси юзасидан парламент назоратини амалга ошириш. Яъни, давлат органлари ва ташкилотларининг ҳисоботларини эшитиш, тегишли қонунларга ўзгартиришлар киритиш бўйича таклифлар тайёрлаш, фуқаролик жамияти институтлари ва мутахассислар билан ҳамкорликда иш олиб бориш.

Табиий ресурсларни оқилона бошқариш, қайта тикланувчи энергия манбаларини кенг жорий қилиш, замонавий ва энергия тежамкор технологиялардан фойдаланиш орқали иқтисодиётни «углерод изи»дан халос қилиш – бугунги кун талабидир.

Комиссиянинг бу борадаги вазифалари қаторида қонунчиликни такомиллаштириш, инновацион механизмлар ва иқтисодий рағбатлантириш тизимларини жорий этиш, хусусий секторни фаол жалб қилиш каби устувор йўналишлар ҳам белгиланган.

Комиссиянинг ишида фақат давлат органлари эмас, балки кенг жамоатчилик – муҳандислар, иқлимшунослар, ёшлар ва фаоллар, тадбиркорлар ҳам иштирок этиши керак. Зеро, экологик маданиятни шакллантириш фақат қонунлар орқали эмас, балки ижтимоий тафаккурни ўзгартириш орқали ҳам амалга оширилади.

Комиссиянинг режалари орасида турли семинарлар, очиқ мулоқотлар, экологик маърифатга қаратилган тадбирлар, маҳаллий ва халқаро экспертлар иштирокидаги форумлар ҳам бор.

– 2025 йилнинг «Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва яшил иқтисодиёт йили» деб эълон қилиниши бу ишларга қандай таъсир кўрсатди?

– Бу йилнинг шу ном билан эълон қилиниши комиссиямиз учун аввало катта масъулиятдир. Давлат дастурига асосан, иқтисодиёт тармоқларида «яшил» технологияларни кенг жорий этиш, қайта тикланувчи энергия улушини 54 фоизгача ошириш, замонавий энерготежамкор ечимларни қўллаш, «углерод изи»ни камайтириш каби аниқ вазифалар белгиланган. Комиссия айнан шу вазифаларнинг самарали ижросини таъминлашда фаол иштирок этади.

– Халқаро даражада Ўзбекистоннинг иқлим сиёсати қандай баҳоланмоқда?

– Жаҳон ҳамжамиятида ҳам Ўзбекистоннинг экология ва иқлим бўйича ташаббуслари нақадар катта эътирофга сазовор бўлаётгани шу кунларда юртимиз мезбонлик қилган йирик анжуманларда ҳам ўз ифодасини топди. Президентимиз ташаббуси билан БМТ Бош Ассамблеясида 11 та резолюция қабул қилингани Янги Ўзбекистон барқарор ривожланишда собитқадамлигининг амалий натижаси, дейиш мумкин.

– Комиссиянинг яқин келажакдаги режалари қандай?

– Асосий мақсадимиз иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш, «яшил» иқтисодиётга ўтиш жараёнларини тезлаштириш ва бу йўналишда амалга оширилаётган ислоҳотларга парламент даражасида кўмак беришдир. Бунинг учун қонунчилик ташаббуслари, парламент назорати ва жамоатчилик билан мулоқот асосий механизмларимизга айланади.

Комиссия 2025 йил учун алоҳида «Ҳаракатлар дастури»ни ишлаб чиққан. Йил давомида бир қатор муҳокамалар, қонун лойиҳалари, жамоатчилик фикрини жалб этишга қаратилган тадбирлар ўтказилади. Асосий мақсадимиз атроф-муҳитни асраш ва келажак авлод учун барқарор яшаш муҳитини яратишга ҳисса қўшиш ҳисобланади.

– Парламентнинг ушбу комиссияси экологик қонун ҳужжатлари талабларини бузган вазирлик ва ташкилотлар олдига қандай аниқ вазифалар қўя олади?

– Юқорида айтганимдек, жамоатчилик ва парламент назорати комиссия фаолиятининг муҳим йўналиши ҳисобланади. Бу борада фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари билан фаол ҳамкорлик қилади. Бу жараёнда жамоатчилик эътиборида турган экологик қонунбузарликлар, экологик муаммолар юзасидан қуйи палата регламентига асосан тегиш­ли вазирлик ва идоралар раҳбарлари ­эътиборига парламент ва депутатлик сўровлари юборади. Маҳаллий ҳокимликлар ахборотлари эшитилади.

Энг муҳими, экологик қонун ҳужжатлари устуворлигини таъминлашда ҳар бир вазирлик ва идоралар, тегишли ташкилотлар билан фаол ҳамкорлик қилинади. Зарур ҳолларда комиссия томонидан улар олдига аниқ вазифалар қўйилади.

Бир сўз билан айтганда, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси таркибида тузилган мазкур комиссия нафақат давлат сиёсатининг янги босқичи, балки иқлим билан боғлиқ муаммоларга ечим излашдаги кенг қамровли ҳаракатнинг бошланғич нуқтаси бўлиб хизмат қилмоқда.

 

«Oila va TABIAT» мухбири

Саида ИБОДИНОВА суҳбатлашди.




Ўхшаш мақолалар

Илдизлар  омон  бўлса...

Илдизлар омон бўлса...

🕔14:40, 12.03.2026 ✔51

Инсон ҳаётидаги бирламчи восита сувдир. Унга инсонларнинг ҳар кун эҳтиёжи тушади. Кўл ҳам инсонларга беминнат хизмат қилади. Сув ҳар қандай нотоза нарсани тозалай олади, ҳар қандай кирни ювиб кеткиза олади. Инсонларнинг ҳам пок ва озода бўлишини таъминлаб беради. Сув инсоннинг танасини покласа, илм инсоннинг қалбини ҳар қандай чиркиндилардан тозалаб, уни поклашга хизмат қилади.

Батафсил
Табиат ва инсон муносабатларининг  Теран ифодаси

Табиат ва инсон муносабатларининг Теран ифодаси

🕔14:58, 12.02.2026 ✔115

Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг «Бобурнома» асари ўзбек мумтоз адабиётининг ноёб дурдоналаридан бири бўлиб, унда тарих, адабиёт, география, этнография, атроф-муҳит ва инсон руҳияти бир-бири билан чамбарчас боғлиқ ҳолда акс этган. Асарнинг энг диққатга сазовор жиҳатларидан бири – табиат ва инсон муносабатларининг чуқур, самимий ва фалсафий талқини.

Батафсил
Олимларимиз  тўлиқ биопарчаланадиган  плёнка ишлаб чиқди

Олимларимиз тўлиқ биопарчаланадиган плёнка ишлаб чиқди

🕔14:55, 12.02.2026 ✔103

Ўзбекистон Фанлар академияси Ўсимлик моддалари кимёси институти олимлари маҳаллий ўсимликларнинг сувда эрувчи полисахаридлари асосида экологик тоза ва тўлиқ биопарчаланадиган плёнкалар олишнинг янги оптимал рецептурасини ишлаб чиқди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Илдизлар  омон  бўлса...

    Илдизлар омон бўлса...

    Инсон ҳаётидаги бирламчи восита сувдир. Унга инсонларнинг ҳар кун эҳтиёжи тушади. Кўл ҳам инсонларга беминнат хизмат қилади. Сув ҳар қандай нотоза нарсани тозалай олади, ҳар қандай кирни ювиб кеткиза олади. Инсонларнинг ҳам пок ва озода бўлишини таъминлаб беради. Сув инсоннинг танасини покласа, илм инсоннинг қалбини ҳар қандай чиркиндилардан тозалаб, уни поклашга хизмат қилади.

    ✔ 51    🕔 14:40, 12.03.2026
  • Табиат ва инсон муносабатларининг  Теран ифодаси

    Табиат ва инсон муносабатларининг Теран ифодаси

    Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг «Бобурнома» асари ўзбек мумтоз адабиётининг ноёб дурдоналаридан бири бўлиб, унда тарих, адабиёт, география, этнография, атроф-муҳит ва инсон руҳияти бир-бири билан чамбарчас боғлиқ ҳолда акс этган. Асарнинг энг диққатга сазовор жиҳатларидан бири – табиат ва инсон муносабатларининг чуқур, самимий ва фалсафий талқини.

    ✔ 115    🕔 14:58, 12.02.2026
  • Олимларимиз  тўлиқ биопарчаланадиган  плёнка ишлаб чиқди

    Олимларимиз тўлиқ биопарчаланадиган плёнка ишлаб чиқди

    Ўзбекистон Фанлар академияси Ўсимлик моддалари кимёси институти олимлари маҳаллий ўсимликларнинг сувда эрувчи полисахаридлари асосида экологик тоза ва тўлиқ биопарчаланадиган плёнкалар олишнинг янги оптимал рецептурасини ишлаб чиқди.

    ✔ 103    🕔 14:55, 12.02.2026
  • Сунъий интеллект  Бизни «руҳиятсиз олам»  Сари тортмаяптими?!

    Сунъий интеллект Бизни «руҳиятсиз олам» Сари тортмаяптими?!

    Газетанинг ўтган сонида «Фаровонлик тафаккурни туман билан қопламасин» сарлавҳали таҳлилий мақолани катта қизиқиш билан ўқиб чиқдим. Ҳаётимиздаги қанча-қанча нарсани исроф қилаётганимизга, тафаккуримиздаги камчилик­ларга ойна тутилибди мақолада.

    ✔ 93    🕔 14:51, 12.02.2026
  • Байрам  кунлари  мамлакатимиз  бўйлаб «Долзарб  20 кунлик» тозалик  тадбирлари ўтказилади

    Байрам кунлари мамлакатимиз бўйлаб «Долзарб 20 кунлик» тозалик тадбирлари ўтказилади

    Унга кўра, Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлигида республика ишчи штаби ташкил этилиб, тадбир давомида санитар тозалаш корхоналари томонидан барча ҳудудлар қаттиқ маиший чиқиндилардан тозаланади.

    ✔ 190    🕔 09:33, 19.12.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар