Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Йўллардаги йиллаб келаётган муаммоларга ким жавоб бериши керак?

Йўлнинг «гапирувчи» тили бу – йўл белгилари. Сизга ахборот беради, огоҳ этади, ўрни келганда эса буюради.

Йўллардаги йиллаб  келаётган  муаммоларга  ким  жавоб бериши  керак?

Мана шу белгилар йўлларимиздаги хавфсизликни, барча йўл ҳаракати иштирокчилари ўртасида ўзаро тартибни таъминловчи муҳим восита ҳисобланади. Йўл белгиларининг халқаро миқёсда ўз стандартлари, белгиланган меъёрлари, шакл-шамойили, ўрнатиш мезонлари мавжуд. Йўл белгилари қанчалик аниқ, қанчалик ўз ўрни ва жойида қўйилган бўлса, ҳаракат хавфсизлигини шунчалик қатъий таъминлай олади.

 

Аммо бугун йўлларимизда ўрнатилган белгилар ҳақида шундай дея оламизми?..

Йўл чизиқлари светофорга 20-30 метр қолган жойдагина чизилади. Чунки камералар қайсидир ҳайдовчи «полоса» босишини пойлаб туради. Аҳоли пунктига кирганликни билдирувчи белги қанчалик хира тортиб, кўринмас даражага келиб қолса шунча яхши, чунки ҳаял ўтмай келадиган радар ҳам кимнингдир қоида бузишини кутиб умид билан қўйилган, ахир! Гавжум вокзалга яқинлашиб, ҳатто кекса йўловчини туширишнинг ҳам иложи йўқ. Чунки зарур бўлса-бўлмаса «тўхташ мумкин эмас» деган белги, ундан сал нарида эса ЙПХ ходими мунтазир бўлиб сизни пойлаб туради. Пиёдалар ўтиш жойини билдирувчи чизиқлар эса хиралашиб қолганига йиллар бўлса-да ҳеч кимнинг эътиборини тортмайди. Чунки бунинг учун кимдир жаримага тортилмайди-да... Хуллас, йўлларимизда ўрнатилган белгилар шунчалик устамонлик билан ўрнатилганки, баъзида улар чиндан ҳам йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш учун қўйилганми ёки жарима ишлаш учун – билолмай ҳайрон бўлади одам.

2025 йил апрель-май ойларида «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати томонидан мамлакат бўйлаб йўл ҳаракати хавфсизлиги ҳолати ўрганилди. Расмийлар бераётган маълумотларга қараганда, йил бошидан 1 апрелга қадар республика бўйлаб 12 мингдан ортиқ янги йўл белгиси ўрнатилган. 56 та янги светофор қурилган, 13 та электрон ахборот таблолари жойлаштирилган.

 

Саноқсиз муаммолардан бир шингил

Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, бу белгилар ва қурилмалар реал хавфсизликни кафолатлаётгани йўқ. Ўрганилган 14 та объектнинг техник ҳолати қониқарсиз деб топилган, таъмирлаш ишлари эса қурилиш стандартларига зид амалга оширилган. Яъни, мавжуд белгилар ёки нотўғри жойлаштирилган, ёки ҳатто бутунлай кўринмайдиган ҳолатга тушган. Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ ва Паркент туманларида белгилар дарахтлар, светофорлар ёки бинолар ортига «яширилган». Белгининг ўзи бор, аммо у йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш учун эмас, жарима «ишлаб бериш»да кўпроқ наф келтиряпти холос.

Айниқса, мактаблар, бозорлар ва аҳоли зич яшайдиган жойлардаги ҳолатлар хавотирли. 17 та жойда пиёдалар йўлаклари таъмирталаб ҳолатда ёки умуман сифатсиз қурилган. Марғилонда «Узумзор» маҳалласидаги пиёдалар кўприги асфальт қопламасидан маҳрум бўлиб, темир устунлари чирий бошлаган. Хоразм вилоятида режалаштирилган 42 километр тротуарнинг атиги 1 километри қурилган – қолгани эса қоғозда қолган «режалар» холос.

Болалар хавфсизлиги эса бутунлай эътибордан четда қолган. Ўрганишлар 6 та ҳолатда мактаблар олдида тезликни чекловчи белгилар, «зебра» чизиқлари ва сунъий тўсиқлар йўқлигини фош этди. Жумладан, Музработ туманидаги 1-сон мактаб ёнидаги йўл ҳатто «тезликни пасайтириш» белгисиз қолган. Тошкентнинг Янгиҳаёт туманидаги янги асфальт ётқизилган кўчада очиқ қолган «люк»лар эса болалар ҳаёти учун реал хавф солмоқда.

Ногиронлиги бўлган фуқаролар учун эса йўллар деярли тўсиққа айланган. Пиёдалар йўлаклари, бекатлар, ҳатто «зебра» чизиқлари ҳам уларнинг ҳаракати учун мослаштирилмаган. Бошқача айтганда, йўллар соғлом, тез ҳаракатланувчи одамлар учун, холос. Бу эса адолатсизликдан бошқа нарса эмас.

 

Жарима олувчи аниқ, тузатувчи эса... номаълум

Мониторингга соҳанинг етакчи экспертлари ҳам жалб қилинган бўлиб, уларнинг фикрига кўра, муаммолар фақатгина кўзга кўринадиган нуқсонларда эмас – бутун тизимнинг ҳали-ҳамон эскича ишлаётгани, замон билан ҳамнафас эмаслигида.

Танқидий ўрганишлар якунига кўра, экспертлар томонидан бир қатор таклифлар айтилмоқда. Фақат, ҳамма гап уларни амалиётга татбиқ эта олишда, чунки мамлакатимизнинг йўлсозлик ва йўл ҳаракатини ташкил этиш масъулларидан буни кутиш жуда қийин.

Йўл ҳаракати қоидалари ва меъёрий ҳужжатлар:

Амалдаги ҳужжатларда кўплаб хато ва мантиқий зиддиятлар мавжуд. Жумла ва ифодалар мужмал ва тушуниш қийин. Бу эса қоидаларни нотўғри талқин қилишга, амалда қўллашда муаммолар келтириб чиқармоқда.

Белгилар кўп, лекин мантиқан асоссиз:

Кўплаб жойларда белгилар ортиқча, бир-бирини такрорловчи ёки умуман кераксиз. Масалан, «Тўхташ тақиқланган» белгиси ҳар 20 метрда қўйилгани – бу нафақат нотўғри, балки ҳайдовчиларни беихтиёр қоидабузарликка ундайди.

Эски стандартлар:

Йўл белгиларини ўрнатиш, чизиқлар, светофорлар ва йўл қопламаларига оид аксарият техник стандартлар 1986 йилда қабул қилинган. Булар ҳозирги кун талаблари, замонавий транспорт оқими ва халқаро амалиётга мос эмас.

Жарималарда адолатсизлик:

Айрим қоидабузарликлар учун белгиланган жарималар жамиятга хавф солиш даражасига номутаносиб ҳолда жуда юқори. Жарималардан тушган маблағларнинг сарфланиши етарлича шаффоф эмас.

Таълим ва малака муаммоси:

Мактабларда йўл ҳаракати қоидаларини ўргатиш сифати паст. Ўқитувчиларнинг малакаси етарли эмас. ЙПХ ходимларининг баъзилари ҳам қонунчиликни тўлиқ билмайди.

Ногиронлар ва болалар учун шароит йўқ:

Йўллар, пиёдалар ўтиш жойлари, бекатлар ногиронлар ва болалар аравачалари билан ҳаракатланувчилар учун мослаштирилмаган. Айрим йўл участкалари кимнинг балансида экани ҳам номаълум – бу эса таъмирлашда сансоларлик ва масъулиятсизликка олиб келмоқда.

Манфаатлар тўқнашуви хавфи:

Йўл чизиқларини чизиш ва белгиларни ўрнатиш учун масъул ташкилот ИИВ таркибида. Йўллар эса бошқа ташкилотга қарашли. Бу эса манфаатлар тўқнашувига олиб келиши мумкин.

Ҳа, бизда йўллар бор, лекин уларда хавфсиз юриш учун ўта эҳтиёткорлик ва бироз омад керак. Йўллардаги белгилар сон-саноқсиз, шундай кўпки, айримларини топиб ўқиш учун энциклопедия керак. Уларнинг аксар қисми ё дарахт ортида, ё девор ичида, ё умуман мантиқсиз жойлашган. Болалар мактабга «омон борса бўлди» деган ташвиш билан чиқишяпти, ногиронлар эса «йўл менга эмас экан» деб қайтиб кетишяпти.

Пиёдалар учун эса йўл экстремал спорт турига айланиб боряпти. Энг қизиғи, буларнинг ҳаммаси ўрганиб чиқилган, хатолар тан олинган. Лекин уларни ким тузатади, қаердан бошланади, қайси мансабдор жавоб беради – бу саволлар ҳали-ҳамон жавобсиз қолмоқда.

 

Шаҳруза САТТОРОВА




Ўхшаш мақолалар

Хатарли  «рекорд»лар  ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

🕔15:50, 21.05.2026 ✔89

Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.

Батафсил
Интернет табиатга қанчалик  зарар  етказади?

Интернет табиатга қанчалик зарар етказади?

🕔15:40, 15.05.2026 ✔160

Биз экология деганда, одатда, кўз билан кўриш мумкин бўлган манзараларни – мўрилардан чиқаётган қора тутунни, дарёларга оқизилаётган кимёвий оқаваларни ёки йўл четида сочилиб ётган плас­тик идишларни тасаввур қиламиз. Аммо бугунги кунда инсоният янги, «кўринмас», лекин хавфи тобора ортиб бораётган глобал экологик таҳдид билан юзма-юз турибди. Бу – рақамли чиқиндилар.

Батафсил
Ёшлар  кунида муҳим  ташаббуслар илгари сурилди

Ёшлар кунида муҳим ташаббуслар илгари сурилди

🕔09:12, 08.05.2026 ✔238

Ёшлар куни муносабати билан партия Марказий кенгашида ташкил этилган очиқ мулоқот ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очди. Унда олий таълим муассасалари талабалари, ёш сиёсатчилар ва стартап ғоялари муаллифлари иштирок этиб, ўз таклиф ва ташаббуслари билан фаол қатнашдилар.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Хатарли  «рекорд»лар  ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

    Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

    Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.

    ✔ 89    🕔 15:50, 21.05.2026
  • Интернет табиатга қанчалик  зарар  етказади?

    Интернет табиатга қанчалик зарар етказади?

    Биз экология деганда, одатда, кўз билан кўриш мумкин бўлган манзараларни – мўрилардан чиқаётган қора тутунни, дарёларга оқизилаётган кимёвий оқаваларни ёки йўл четида сочилиб ётган плас­тик идишларни тасаввур қиламиз. Аммо бугунги кунда инсоният янги, «кўринмас», лекин хавфи тобора ортиб бораётган глобал экологик таҳдид билан юзма-юз турибди. Бу – рақамли чиқиндилар.

    ✔ 160    🕔 15:40, 15.05.2026
  • Ёшлар  кунида муҳим  ташаббуслар илгари сурилди

    Ёшлар кунида муҳим ташаббуслар илгари сурилди

    Ёшлар куни муносабати билан партия Марказий кенгашида ташкил этилган очиқ мулоқот ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очди. Унда олий таълим муассасалари талабалари, ёш сиёсатчилар ва стартап ғоялари муаллифлари иштирок этиб, ўз таклиф ва ташаббуслари билан фаол қатнашдилар.

    ✔ 238    🕔 09:12, 08.05.2026
  • Ноёб доривор ўсимлик  Япония технологияси асосида  етиштирилади ва қайта ишланади

    Ноёб доривор ўсимлик Япония технологияси асосида етиштирилади ва қайта ишланади

    Ширинмия (Glycyrrhiza) – жаҳон фармацевтика, озиқ-овқат ва косметология саноатида энг кўп талаб қилинадиган ноёб доривор ўсимликлардан бири ҳисобланади. Уни маданий плантацияларда етиштириш бир қатор муҳим иқтисодий ва экологик афзалликларга эга.

    ✔ 232    🕔 09:05, 08.05.2026
  • Минтақамиз ва бутун инсоният ҳаётига дахлдор бўлган экологик муаммолар ечими сари  жиддий  қадам

    Минтақамиз ва бутун инсоният ҳаётига дахлдор бўлган экологик муаммолар ечими сари жиддий қадам

    Ўзбекистон экологик ислоҳотларни амалга ошириш борасида кейинги йилларда йирик жараёнларнинг ташаббускори бўлиб келмоқда. Астана шаҳрида бўлиб ўтган экологик саммит ташаббусларни минтақавий тарзда кенг тадбиқ қилиш ҳамда муаммоларга биргаликда ечим топиш масаласида катта қадам бўлди.

    ✔ 315    🕔 16:50, 30.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар