Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик
Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.
БатафсилЎзбекистонда 1 октябрдан кучга кирадиган қонунчиликдаги ўзгаришлар ҳақида билишни хоҳлайсизми? Марҳамат танишинг, уларни бу ерда жамладик.
«Яшил макон» платформасида очиқлик таъминланади
«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини амалга оширишда жамоатчилик иштирокини ошириш, «Яшил макон» платформасида очиқликни таъминлашга қаратилган қуйидаги механизмлар жорий қилинади, жумладан:
аҳоли ташаббуси билан дарахт экилиши мумкин бўлган аниқ ҳудуд, сув таъминоти, кейинчалик парвариш қилиш имконияти ва дарахтларнинг турларини кўрсатиш;
«Яшил макон» лойиҳасига Давлат бюджети маблағларидан амалга ошириладиган ишлар тўғрисидаги маълумотларни жамоатчиликка «ҳар бир тийин сарфланишини кузатиш» тамойили асосида онлайн етказиш.
Скутер ва мопед учун ҳайдовчилик гувоҳномаси
Эндиликда мопед ва скутер ҳайдовчилари учун янги қоида кучга киради. Уларни бошқариш учун ҳайдовчилик гувоҳномаси талаб этилади. Скутер ёки мопедни рўйхатдан ўтказиш нархи 3,7 БҲМ (1 525 400 сўм) қилиб белгиланган. Ўқув курслари эса 2 млн сўмгача. Гувоҳнома олиш учун давлат божи – 288 400 сўмни ташкил қилади. Рақам олиш БҲМнинг 1,5 баравари – 618 минг сўм. Бунда умумий харажат деярли 4,5 млн сўмдан ошади.
Пенсиялар автоматик тарзда тайинланади
1 октябрдан бошлаб Халқ банкида пенсияларни нақд шаклда беришда Face ID биометрик идентификация ва электрон рақамли имзолардан фойдаланилади. Тўлов олувчилар тўлов қайдномаларини планшетда электрон шаклда имзолашлари мумкин бўлади. Адлия вазирлиги Пенсия жамғармаси ва Халқ банкининг электрон сўровига кўра, биометрик идентификациялаш учун маълумотларни тақдим этади. Давлат хизматчиларининг хизмат сафарлари учун ягона модул йўлга қўйилади.
Қонунчиликка кўра, давлат хизматчиларининг хорижий ва ички хизмат сафарларини ташкил этиш, ҳисобини юритиш ва таҳлилини олиб бориш «hrm.argos.uz» электрон тизими таркибидаги «Хизмат сафари» ягона модули орқали амалга оширилади.
«Чиройли рақам» аукциони тўхтайди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 4 сентябрдаги қарорига мувофиқ, «Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси» 2025 йил 1 октябрдан бошлаб «чиройли» давлат рақами белгиларининг аукцион савдоларини тўхтатади.
Молиявий ёрдамлар ижтимоий карта орқали
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11 март кунги қарори билан Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тартиби тасдиқланган. Қарорга кўра, 1 октябрдан жамғарма маблағлари ҳисобидан фуқароларга нақд пул шаклида бериладиган маблағлар босқичма-босқич ижтимоий карта орқали тақдим этилади.
Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.
БатафсилБиз экология деганда, одатда, кўз билан кўриш мумкин бўлган манзараларни – мўрилардан чиқаётган қора тутунни, дарёларга оқизилаётган кимёвий оқаваларни ёки йўл четида сочилиб ётган пластик идишларни тасаввур қиламиз. Аммо бугунги кунда инсоният янги, «кўринмас», лекин хавфи тобора ортиб бораётган глобал экологик таҳдид билан юзма-юз турибди. Бу – рақамли чиқиндилар.
БатафсилЁшлар куни муносабати билан партия Марказий кенгашида ташкил этилган очиқ мулоқот ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очди. Унда олий таълим муассасалари талабалари, ёш сиёсатчилар ва стартап ғоялари муаллифлари иштирок этиб, ўз таклиф ва ташаббуслари билан фаол қатнашдилар.
Батафсил