Яшилликка бурканаётган Оҳангарон
Глобал иқлим ўзгариши ва экологик муаммолар инсоният олдига кечиктириб бўлмас вазифаларни қўяётган бугунги даврда она табиатни асраш нафақат бурч, балки яшаб қолиш шартига айланди.
БатафсилБугун экологик хавфсизлик масаласи глобал миқёсда инсоният келажагини белгиловчи энг муҳим омиллардан бирига айланди.
Айниқса, радиоактив материаллардан фойдаланиш ва уларнинг чиқиндиларини зарарсизлантириш масаласи нафақат техник жараён, балки давлатнинг стратегик барқарорлиги ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш билан бевосита боғлиқдир. Ўзбекистон сўнгги йилларда ядровий хавфсизлик ва хавфли чиқиндиларни бошқариш борасида халқаро стандартларга тўлиқ жавоб берадиган тизим яратиш йўлидан бормоқда.
Бу борадаги ислоҳотларнинг мантиқий давоми сифатида, мамлакатимизда радиоактив чиқиндилар билан муомала қилиш соҳасини мутлақо янги, тизимли ва хавфсиз босқичга олиб чиқувчи муҳим қарор қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2026 йил 9 февралдаги 47-сонли қарори билан Республика радиоактив чиқиндиларни сақлаш марказининг ташкил этилиши соҳадаги мавжуд ёндашувларни тубдан ўзгартириб, хавфсизликнинг ягона занжирини шакллантиришга хизмат қилади.
Янги тузилма Ядро физикаси институти ҳузурида фаолият юритиб келган радиоактив чиқиндиларни кўмиш пункти негизида ташкил этилиб, эндиликда у мамлакат миқёсидаги ягона ихтисослаштирилган давлат муассасаси мақомига эга бўлди. Бу ўзгариш соҳадаги бошқарув вертикалини мустаҳкамлаш билан бирга, радиоактив чиқиндиларни ташиш, қабул қилиш, саралаш ва уларни узоқ муддатли сақлаш бўйича барча вазифаларни ягона марказда жамлайди. Шу пайтгача мавжуд бўлган функционал тарқоқликнинг бартараф этилиши ҳар бир радиоактив манба устидан қатъий давлат назоратини ўрнатиш ва кутилмаган экологик хатарларнинг олдини олиш имконини беради.
Марказнинг асосий фаолият йўналишлари қаторида ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил бўлган ёки четдан олиб кирилган, фойдаланиш муддати тугаган радиоактив манбалар билан профессионал даражада муомала қилиш алоҳида ўрин тутади. Қарорда белгиланганидек, соҳада инновацион ёндашувларни жорий этиш, жараёнларни тўлиқ рақамлаштириш ва илмий тадқиқотлар асосида чиқиндиларни қайта ишлаш технологияларини такомиллаштириш устувор вазифа этиб белгиланган. Бу эса мамлакатимизнинг техноген хавфсизлик борасидаги халқаро мажбуриятларини тўлақонли бажаришига ва соҳада замонавий муҳандислик ечимларини қўллашга замин яратади.
Хулоса ўрнида таъкидлаш лозимки, бундай ихтисослашган муассасанинг ташкил этилиши давлатнинг узоқ муддатли экологик сиёсати барқарорлигини тасдиқлайди. Махсус автотранспорт воситалари орқали чиқиндиларни ташишдан тортиб, уларни узоқ муддатли хавфсиз изоляция қилишгача бўлган ягона тизимнинг йўлга қўйилиши мамлакатимиз ҳудудида экологик мувозанатни сақлаш ва аҳоли учун хавфсиз яшаш муҳитини кафолатлашнинг энг муҳим шарти бўлиб хизмат қилади.
Ҳусанбой ДАДАБОЕВ,
ЎЭП МК Экологик таълим, яшил тадқиқот ва
лойиҳалар офиси раҳбари
Глобал иқлим ўзгариши ва экологик муаммолар инсоният олдига кечиктириб бўлмас вазифаларни қўяётган бугунги даврда она табиатни асраш нафақат бурч, балки яшаб қолиш шартига айланди.
БатафсилАҳолининг табиат учун жонкуярлиги инсон томонидан атроф-муҳитга етказилиши мумкин бўлган салбий таъсирларнинг олдиндан бартараф этилишига сабаб бўлмоқда.
БатафсилЎзбекистон Фанлар академияси олимлари ҳаводаги зарарли газлар ҳамда сувдаги оғир металларни тозалаш имконини берувчи янги турдаги гибрид аэрогел ишлаб чиқишди.
Батафсил